Мирзаева Дилфуза Шавкатовнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Арт педагогикаси воситасида мактабгача таълим ташкилоти болалари ижодкорлигини ривожлантириш”(тайёрлов гуруҳи мисолида) 13.00.08 –Мактабгача таълим ва тарбия назарияси ва методикаси .
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.4.PhD/Ped.2943 
Илмий раҳбар: Тилавова Матлаб Мухаммадовна, педагогика фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Бухоро давлат университети, PhD.03/2025.12.27.Ped.08.04.
Расмий оппонентлар: Адизов Бахтиёр Раҳмонович, профессор, педагогика фанлари доктори (DSc); Рўзиева Шахноза Мирсаидовна, доцент, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи  ташкилот:  Урганч давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади АРТ педагогикаси воситасида мактабгача таълим ташкилоти тайёрлов гуруҳи болалари ижодкорлигини ривожлантиришга оид назарий методик тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мактабгача таълим ташкилотларида АРТ педагогикасидан фойдаланишнинг ижодий-ҳаракатчанлик тамойилига йўналтирилган мазмун-моҳияти болаларда бадиий-креатив салоҳиятни шакллантириш ва амалий кўникмаларни ўзлаштириш жараёнининг мотивацион-эмоционал (ички драйвер), когнитив-визуал (интеллектуал тасаввур), фаолиятли-праксеологик (амалий ижро) ва синергетик-интегратив (кўп тармоқли синтез) компонентлари ўртасидаги детерминант боғланишларнинг бола шахси ривожланишига таъсир этувчи педагогик шарт-шароитларни ўрганиш орқали илмий асослаб берилган;
АРТ педагогикаси воситасида мактабгача таълим ташкилоти тайёрлов гуруҳи болаларининг ижодкорлигини ривожлантирувчи инновацион муҳит боланинг эмоционал экспрессиясини фаоллаштириш, ҳис-туйғуларини ижодий фаолиятга трансформация қилиш ҳамда уларнинг индивидуал-психологик эҳтиёжлари, бадиий қобилиятлари ва қизиқишларини мувофиқлаштиришга йўналтирилган психологик имкониятларини таҳлил қилиш орқали аниқлаштирилган;
АРТ педагогикаси воситасида тайёрлов гуруҳи тарбияланувчиларининг лойиҳалаш фаолиятига қизиқтириш методикаси мазмуни болаларда келишувчанлик, мулоқотга киришиш, коммуникативлик, рефлексивлик, ижодкорлик компетенсияларини шакллантирувчи ишчан, ижодий, мотивацион ўйинлар ҳамда бадиий эстетик ўқув тарбиявий фаолият жараёнларини таъминловчи фаолиятни ривожлантиришни инобатга олган ҳолда такомиллаштирилган;
тайёрлов гуруҳи болаларининг индивидуал хусусиятлари ва машғулотлар давомида кўрсатган ҳаракатлари, қуриш, ясаш, бўяшга оид фаолиятларидаги ижодкорлик (бошланғич, ўрта, юқори) даражасининг баҳолаш мезонлари АРТ педагогикаси воситасида эркин мулоқотга йўналтирилган “субект-субект” муносабатларини таъминловчи боланинг ўз асари ҳақида гапириш ва уни тушунтириш қобилиятини ривожлантирувчи материаллар ҳамда медиа таълимдан фойдаланишга оид методик тавсиялар такомиллаштирилган..
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. АРТ педагогикаси воситасида мактабгача таълим ташкилоти тайёрлов гуруҳи болалари ижодкорлигини ривожлантириш  бўйича олинган натижалари асосида:
мактабгача таълим ташкилотларида АРТ педагогикасидан фойдаланишнинг ижодий-ҳаракатчанлик тамойилига йўналтирилган мазмун-моҳияти болаларда бадиий-креатив салоҳиятни шакллантириш ва амалий кўникмаларни ўзлаштириш жараёнининг мотивацион-эмоционал (ички драйвер), когнитив-визуал (интеллектуал тасаввур), фаолиятли-праксеологик (амалий ижро) ва синергетик-интегратив (кўп тармоқли синтез) компонентлари ўртасидаги детерминант боғланишларнинг бола шахси ривожланишига таъсир этувчи педагогик шарт-шароитларни ўрганиш орқали илмий асосланган тавсиялардан ПЗ-2014-0906083753 – “Мактабгача таълим муассасаларида таълим жараёни сифат ва самарадорлигини такомиллаштиришнинг педагогик тизими” мавзусидаги амалий тадқиқот лойиҳани амалга оширишда фойдаланилган. (Қори Ниёзий номидаги тарбия педагогикаси миллий институтининг 2025-йил 18-июндаги 01/09-09/307-сон маълумотномаси). Натижада, мактабгача таълим ташкилотларида АРТ педагогикасини қўллаш орқали болаларнинг бадиий-креатив қобилиятлари самарали ривожлантириш, болаларнинг амалий кўникмаларни ўзлаштириш даражасини муайян даражада оширишга эришилган;
АРТ педагогикаси воситасида мактабгача таълим ташкилоти тайёрлов гуруҳи болаларининг ижодкорлигини ривожлантирувчи инновацион муҳит боланинг эмоционал экспрессиясини фаоллаштириш, ҳис-туйғуларини ижодий фаолиятга трансформация қилиш ҳамда уларнинг индивидуал-психологик эҳтиёжлари, бадиий қобилиятлари ва қизиқишларини мувофиқлаштиришга йўналтирилган психологик имкониятларини таҳлил қилиш орқали аниқлаштирилга оид тавсияларидан Бухоро вилоят телерадиокомпаниясининг 2024-йил март, июн ойларидаги “Бухоро”, “Ассалом Бухоро”, “Саккизинчи мўжиза”, “Болажон” кўрсатувларининг ссенарийсини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Бухоро вилоят телерадиокомпаниясининг 2024-йил 3-июндаги 01-09-97-сон маълумотномаси). Натижада, мазкур кўрсатувлар мазмунининг янада бой ва сермазмун бўлиши таъминланган; 
АРТ педагогикаси воситасида тайёрлов гуруҳи тарбияланувчиларининг лойиҳалаш фаолиятига қизиқтириш методикаси мазмуни болаларда келишувчанлик, мулоқотга киришиш, коммуникативлик, рефлексивлик, ижодкорлик компетенсияларини шакллантирувчи ишчан, ижодий, мотивацион ўйинлар ҳамда бадиий эстетик ўқув тарбиявий фаолият жараёнларини таъминловчи фаолиятни ривожлантиришни инобатга олган ҳолда такомиллаштирилган таклиф ва методик тавсиялардан 60110200 – Мактабгача таълим йўналиши талабалари учун тайёрланган “Мактабгача педагогика” дарслиги мазмунини бойитишда фойдаланилган (Низомий номидаги  Низомий номидаги  Тошкент давлат педагогика университетининг 2024-йил 28-октябрдаги 11-05-6151/04сон маълумотномаси) Натижада, мазкур дарслик мазмуни мактабгача таълимда АРТ педагогикаси воситаларидан фойдаланишга оид материаллар билан мазмунан бойитилишига эришилган;
тайёрлов гуруҳи болаларининг индивидуал хусусиятлари ва машғулотлар давомида кўрсатган ҳаракатлари, қуриш, ясаш, бўяшга оид фаолиятларидаги ижодкорлик (бошланғич, ўрта ва юқори ) даражаларини баҳолаш мезонлари АРТ педагогикаси воситасида эркин мулоқотга йўналтирилган “субект-субект” муносабатларини таъминловчи боланинг ўз асари ҳақида гапириш ва уни тушунтириш қобилиятини ривожлантирувчи материаллар ҳамда медиа таълимдан фойдаланишга оид такомиллаштирилган методик тавсиялар 60110200 – Мактабгача таълим йўналиши талабалари учун тайёрланган “Мактабгача педагогика” дарслиги мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, Фан ва Инновациялар Вазирлигининг 2023-йил 25-августдаги 391-сон буйруғи 391286 рақамли нашр гувоҳномаси). Натижада, мактабгача таълимда АРТ педагогикаси воситасида тайёрлов гуруҳи болалари ижодкорлигини ривожлантиришга оид машғулотлар мазмунининг креатив ёндашувларга асосланган ҳолда бойишига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish