Қодиржонова Иқбола Баҳодир қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Америка ва ўзбек болалар адабиётида “етим бола” образи: давр ва руҳият (Кристофер Пол Кертис ва Худойберди Тўхтабоев асарлари мисолида)”, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик ихтисослиги (инглиз тили) (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/Fil3854
Илмий раҳбар: Умарова Махлиё Юнусовна, филология фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, DSc.03/2026.31.01.Fil.45.01.
Расмий оппонентлар: Лиходзиевский Анатолий Степанович, филология фанлари доктори, профессор; Касимова Раъно Раҳматуллоевна, филология фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Кристофер Пол Кертис ва Худойберди Тўхтабоев асарларида “етим бола” образи тасвирида давр ва руҳиятнинг бадиий ифодасини тадқиқ этишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
“етим бола” образининг тадрижий такомилида Ғарб адабиётидаги реалистик психологизм парадигмаси, индивидуализм ва ижтимоий тенгсизликка қарши руҳий кураш ғоялари ҳамда Шарқ адабиётига хос тарбиявий-дидактик модел, ахлоқий комиллик консепти ва ижтимоий масъулиятни улуғлаш анъаналари устуворлигини аниқлаш заминида “етим бола” образининг шунчаки бадиий-эстетик элемент эмас, балки инсоннинг жамиятдаги мавқеи ва маънавий-ахлоқий қиёфасини белгиловчи яхлит социо-психологик тизим эканлиги қиёсий, биографик ва герменевтик таҳлил орқали очиб берилган;
Кертисга хос афро-америка оғзаки ҳикоячилиги ҳамда Тўхтабоев поетикасидаги фолклорик кодларнинг ўзаро синтези оддий адабий таъсир эмас, балки анъана ва новаторлик тамойиллари асосида миллий менталитет ҳамда умуминсоний қадриятларни интерпретация қилувчи яхлит бадиий консепсия эканлиги қиёсий-типологик ва поетик таҳлил усуллари асосида илмий исботланган;
“етим бола” образини талқин қилишда Кертис ижодидаги ижтимоий детерминизм ҳамда Тўхтабоев асарларидаги фолклорик образлилик устуворлиги, шунингдек, тарихий даврнинг эстетик рефлекцияси, замон ва макон мутаносиблиги ва ижтимоий ҳақиқатларнинг ирония ҳамда комизм орқали ёритилиши шунчаки бадиий тасвир воситаси эмас, балки ижодкорнинг ижтимоий воқеликка муносабатини ифодаловчи бадиий парадигма эканлиги қиёсий-социологик ва биографик таҳлил усуллари орқали илмий асосланган;
К. П. Кертис ва Х. Тўхтабоев асарларида “етим бола” образининг руҳий ҳолатлар динамикаси, эмоционал муносабатлар тизими, ички конфликтлар, қаҳрамон ва жамият муносабатлари, ижтимоий мослашув жараёнлари ва идентификация механизмларининг фақат бадиий сюжет компоненти эмас, балки асарнинг етакчи психологик-бадиий консептуал асоси эканлиги мотив-образ таҳлили, ижтимоий-маданий ва типологик қиёслаш методлари асосида далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Америка ва ўзбек болалар адабиётида “етим бола” образини тадқиқ этиш жараёнида олинган илмий натижалар ва хулосалар асосида:
“етим бола” образининг тадрижий такомилида Ғарб адабиётидаги реалистик психологизм парадигмаси, индивидуализм ва ижтимоий тенгсизликка қарши руҳий кураш ғоялари ҳамда Шарқ адабиётига хос тарбиявий-дидактик модел, ахлоқий комиллик консепти ва ижтимоий масъулиятни улуғлаш анъаналари устуворлигини аниқлаш заминида “етим бола” образининг шунчаки бадиий-эстетик элемент эмас, балки инсоннинг жамиятдаги мавқеи ва маънавий-ахлоқий қиёфасини белгиловчи яхлит социо-психологик тизим эканлиги қиёсий, биографик ва герменевтик таҳлил орқали очиб берилганлигига оид назарий хулосалардан Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида Британия Кенгаши (Бритиш Cоунcил) билан ҳамкорликда 2020-2022-йилларда амалга оширилган “Энглиш ас а счоол субжеcт” (1683580) номли халқаро илмий-тадқиқот лойиҳасида самарали фойдаланилган (Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг 2025-йил 8-майдаги 04-04-1/2264-сон маълумотномаси). Натижада халқаро лойиҳа доирасида яратилган янги авлод ўқув адабиётлари мазмун-мундарижасига кўра такомиллаштирилган;
Кертисга хос афро-америка оғзаки ҳикоячилиги ҳамда Тўхтабоев поетикасидаги фолклорик кодларнинг ўзаро синтези оддий адабий таъсир эмас, балки анъана ва новаторлик тамойиллари асосида миллий менталитет ҳамда умуминсоний қадриятларни интерпретация қилувчи яхлит бадиий консепсия эканлиги қиёсий-типологик ва поетик таҳлил усуллари асосида илмий исботланганлиги борасидаги хулоса ва тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Ёзувчилар уюшмаси Тошкент шаҳри бўлими фаолиятида, адабий кечаларида, ижодкор ёшлар билан учрашувларида фойдаланилган (Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг 2024-йил 11-июлдаги 01-03/908-сон маълумотномаси). Натижада болалар адабиётини чуқур ўрганиш, ёшлар маънавиятини юксалтириб, улар ўртасидаги китобхонликни рағбатлантириш бўйича тизимли ишларни жорий этиш, шу билан бирга, Кристофер Пол Кертис ва Худойберди Тўхтабоевнинг образ яратиш маҳорати, икки хил маданиятнинг ўхшаш бадиий қонуниятлари бўйича билимларни оширишга хизмат қилган;
“етим бола” образини талқин қилишда Кертис ижодидаги ижтимоий детерминизм ҳамда Тўхтабоев асарларидаги фолклорик образлилик устуворлиги, шунингдек, тарихий даврнинг эстетик рефлекцияси, замон ва макон мутаносиблиги ва ижтимоий ҳақиқатларнинг ирония ҳамда комизм орқали ёритилиши шунчаки бадиий тасвир воситаси эмас, балки ижодкорнинг ижтимоий воқеликка муносабатини ифодаловчи бадиий парадигма эканлиги қиёсий-социологик ва биографик таҳлил усуллари орқали илмий асосланганлиги хусусидаги таклиф ва тавсиялардан “Ўзбекистон” телерадиоканалида 2024-йил сентябр-декабр ҳамда 2025-йил феврал-май ойларида эфирга узатилган “Миллат ва маънавият”, “Адабий жараён”, “Жаҳон адабиёти” номли эшиттиришлар ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон 24” ижодий бирлашмаси” давлат муассасасининг 2025-йил 4-августдаги 05-09-1272-сон маълумотномаси). Натижада телетомошабинларнинг Кристофер Пол Кертис ва Худойберди Тўхтабоев ижодий услуби, асарларининг ижтимоий ва маънавий аҳамияти, образ яратиш маҳоратидаги универсаллик ҳамда ўзига хослик бўйича билимларини оширишга эришилган;
К. П. Кертис ва Х. Тўхтабоев асарларида “етим бола” образининг руҳий ҳолатлар динамикаси, эмоционал муносабатлар тизими, ички конфликтлар, қаҳрамон ва жамият муносабатлари, ижтимоий мослашув жараёнлари ва идентификация механизмларининг фақат бадиий сюжет компоненти эмас, балки асарнинг етакчи психологик-бадиий консептуал асоси эканлиги мотив-образ таҳлили, ижтимоий-маданий ва типологик қиёслаш методлари асосида далилланганига оид хулосалардан Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида 2023-2025-йилларда бажарилиши мўлжалланган “Қиёсий адабиётшунослик” фанининг “Компаративистика” электрон платформасини яратиш” мавзусидаги инновацион лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг 2025-йил 20-февралдаги 04-04-1/852-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа доирасида ташкил қилинган, докторлик диссертациялари асосий натижаларини чоп этиш тавсия этилган илмий нашрлар рўйхатига киритилган “Компаративистика” журналида “Кристофер Пол Кертис ва Худойберди Тўхтабоев асарларида “етим бола” образи поетикаси” номли мақола чоп этилган.