Абдикадиров Улуғбек Қахрамоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Яхши сифатли холангит касаллиги билан касалланган беморларни жарроҳлик даволашни замонавий жиҳатлари», 14.00.27 – Хирургия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.PhD/Tib3213.
Илмий раҳбар: Кадиров Рустам Надирович, тиббиёт фанлари доктори (DSc).
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Самарқанд давлат тиббиёт университети, DSc.06/2025.27.12.Tib.17.03.
Расмий оппонентлар: Шербеков Улуғбек Ахрарович, тиббиёт фанлари доктори (DSc), доцент; Атажанов Шухрат Комилович, тиббиёт фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: В.И.Разумовский номидаги Саратов давлат тиббиёт университети (Россия Федерацияси).
II. Тадқиқотнинг мақсади: холангит билан касалланган беморларни комплекс даволаш натижаларини яхшилаш мақсадида миниинвазив технологиялардан фойдаланган ҳолда жарроҳлик коррекция усулларини оптималлаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор клиник материал таҳлили асосида яхши генезли холангит ривожланишининг асосий сабаблари ва миниинвазив билиар декомпрессиясиз бажарилган радикал операциялардан кейин септик-холемик асоратлар (26,6%) ҳамда ўлим (6,3%) ривожланишига олиб келувчи бош омиллар аниқланган;
эндотоксемия даражаси, жигар ўт йўлларининг бактериал зарарланиши ва полиорган етишмовчилиги асосида холангитни жарроҳлик йўли билан даволаш усулларини танлашнинг табақалаштирилган алгоритми (бир босқичли миниинвазив, икки босқичли миниинвазив, икки босқичли комбинациялашган) амалиётга жорий этиш натижасида асоратлар частотаси 26,6 %дан 14,9 %гача камайгани аниқланган;
холемик эндотоксикозни коррекция қилиш учун детоксикацион антигипоксант ва антиоксидант терапияни (меглюмин натрий сукцинат, L-орнитин-L-аспартат, α-токоферол ацетат, аскорбин кислотаси, реамберин) комплекс қўллаш қисқа вақт ичида умумий билирубин, АсАТ, АлАТ даражасини, шунингдек, операциядан кейинги асоратлар частотасини камайтириши аниқланган;
холестаз ва йирингли интоксикация белгиларини бартараф этиш, септик, холемик асоратлар частотасини ва ўлим ҳолатларини камайтириш учун декомпрессив миниинвазив ҳамда эндоскопик трансдуоденал аралашувларни устувор қўллашни назарда тутувчи комплекс жарроҳлик тактикаси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Яхши сифатли генезли холангитни комплекс жарроҳлик йўли билан даволаш натижаларини яхшилаш бўйича олиб борилган илмий-тадқиқот натижалари асосида (Ўзбекистон Республикаси ССВ ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 15.08.2025 й. 23/05-сон хулосаси):
биринчи илмий янгилик: илк бор клиник материал таҳлили асосида яхши генезли холангит ривожланишининг асосий сабаблари ва миниинвазив билиар декомпрессиясиз бажарилган радикал операциялардан кейин септик-холемик асоратлар (26,6%) ҳамда ўлим (6,3%) ривожланишига олиб келувчи бош омиллар аниқланган Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ Самарқанд бекати бирлашган касалхонаси (29.05.2025 й. 60-сон буйруғи) ва Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Самарқанд вилояти филиали (12.03.2025 й. 131У-сон буйруқ) билан амалий фаолиятига жорий қилинган. Ижтимоий самарадорлиги: операциягача бўлган даврда яхши генезли холангит ривожланишининг асосий сабабларини аниқлаш ва даволашдаги қониқарсиз натижалар омилларини баҳолаш касалликнинг эрта босқичида тўғри ташхис қўйиш ва даволаш тактикасини танлаш самарадорлигини оширади, бу эса беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилашга ёрдам беради. Иқтисодий самарадорлиги: яхши генезли холангитнинг асосий сабаблари ва даволашдаги қониқарсиз натижалар омилларини эрта аниқлаш орқали беморларнинг стационарда даволаниш муддати ўртача 3–4 кунга (25–30%) қисқарди. Натижада стационар хизматлар, дори-дармонлар ва қўшимча текширувларга сарфланадиган харажатларнинг камайиши ҳисобига 1 бемор ҳисобида ўртача 3200000 – 3800000 сўм миқдорида иқтисодий тежамкорликка эришилди. Хулоса: яхши генезли холангит ривожланиш сабаблари ва даволашдаги қониқарсиз натижалар омилларини клиник ҳолатлар таҳлили асосида аниқлаш касалликни эрта ташхислаш ва оптимал даволаш тактикасини танлашга ёрдам беради. Бу эса даволаш самарадорлигини ошириб, асоратлар частотасини камайтиради.
иккинчи илмий янгилик: эндотоксемия даражаси, жигар ўт йўлларининг бактериал зарарланиши ва полиорган етишмовчилиги асосида холангитни жарроҳлик йўли билан даволаш усулларини танлашнинг табақалаштирилган алгоритми (бир босқичли миниинвазив, икки босқичли миниинвазив, икки босқичли комбинациялашган) амалиётга жорий этиш натижасида асоратлар частотаси 26,6 %дан 14,9 %гача камайгани аниқланган, натижада асоратлар частотаси 26,6% дан 14,9% гача камайтирилган; Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ Самарқанд бекати бирлашган касалхонаси (29.05.2025 й. 60-сон буйруғи) ва Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Самарқанд вилояти филиали (12.03.2025 й. 131У-сон буйруқ). Ижтимоий самарадорлиги: клиника амалиётига холангитни даволашда босқичли ёндашувни жорий этиш, яъни касалликнинг давомийлиги, келиб чиқиш сабаблари ва жигар етишмовчилиги даражасига қараб бир босқичли ва икки босқичли миниинвазив ёки комбинирланган жарроҳлик усулларини танлаш мезонлари асосида ҳаракат алгоритми таклиф этилди. Оператив даволашга кўрсатмаларни аниқлаш ва операция ҳажмини оптимал танлаш учун такомиллаштирилган мезонлар ишлаб чиқилди. Иқтисодий самарадорлиги: касалликнинг давомийлиги, этиологияси ва жигар етишмовчилиги даражасига қараб босқичли (бир ва икки босқичли) миниинвазив ҳамда комбинирланган жарроҳлик усулларини қўллаш стационар даволаниш муддатини ўртача 4–5 кунга (30–35%) қисқартирди. Дори-дармон сарфи 20–25%, такрорий операциялар эҳтиёжи эса 15–18% га камайди. Ушбу ёндашув натижасида 1 бемор ҳисобида ўртача 4500000 – 5200000 сўм иқтисодий тежамкорлик таъминланди. Хулоса: холангитни даволашда босқичли ёндашувни жорий этиш оператив даволаш кўрсатмаларини аниқлаштириш ва операция ҳажмини оптимал танлаш имконини беради. Бу ёндашув клиник ва иқтисодий самарадорликни оширади.
учинчи илмий янгилик: холемик эндотоксикозни коррекция қилиш учун детоксикацион антигипоксант ва антиоксидант терапияни (меглюмин натрий суксинат, Л-орнитин-Л-аспартат, α-токоферол ацетат, аскорбин кислотаси, реамберин) комплекс қўллаш қисқа вақт ичида умумий билирубин, АсАТ, АлАТ даражасини, шунингдек, операциядан кейинги асоратлар частотасини камайтириши аниқланган; Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ Самарқанд бекати бирлашган касалхонаси (29.05.2025 й. 60-сон буйруғи) ва Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Самарқанд вилояти филиали (12.03.2025 й. 131У-сон буйруқ). Ижтимоий самарадорлиги: холемик эндотоксикоз ҳолатида антигипоксант ва антиоксидант терапия билан уйғунлаштирилган детоксикация усулини қўллаш беморларнинг умумий ҳолатини тезроқ барқарорлаштиришга, жарроҳлик аралашувга тайёргарлик сифатини оширишга ва амалиётдан кейинги асоратлар частотасини камайтиришга олиб келади. Бу эса беморларнинг ҳаёт сифатини сезиларли даражада яхшилайди. Иқтисодий самарадорлиги: холемик эндотоксикозни антигипоксант ва антиоксидант терапия билан уйғунлаштирилган детоксикация усули ёрдамида коррекциялаш беморларнинг умумий ҳолатини барқарорлашиш муддатини 2–3 кунга (20–25%) тезлаштирди. Амалиётдан кейинги асоратлар частотаси 17–20% га камайди. Стационар даволаниш муддати ва қайта жарроҳлик аралашувлар сонининг қисқариши ҳисобига 1 бемор ҳисобида ўртача 3800000 – 4400000 сўм миқдорида иқтисодий самара олинди. Хулоса: холемик эндотоксикозда комплекс детоксикация усулини қўллаш операциядан олдинги тайёргарлик сифатини оширади, жигар функциясини тезроқ тиклайди ва даволаш натижаларини сезиларли яхшилайди.
тўртинчи илмий янгилик: холестаз ва йирингли интоксикация белгиларини бартараф этиш, септик, холемик асоратлар частотасини ва ўлим ҳолатларини камайтириш учун декомпрессив миниинвазив ҳамда эндоскопик трансдуоденал аралашувларни устувор қўллашни назарда тутувчи комплекс жарроҳлик тактикаси ишлаб чиқилган; Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ Самарқанд бекати бирлашган касалхонаси (29.05.2025 й. 60-сон буйруғи) ва Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Самарқанд вилояти филиали (12.03.2025 й. 131У-сон буйруқ). Ижтимоий самарадорлиги: амалиётдан кейинги натижалар таҳлили шуни кўрсатдики, энг яхши кўрсаткичлар декомпрессив миниинвазив аралашувларни устувор равишда қўллаган ҳолда комплекс жарроҳлик даволаш ўтказилган беморлар гуруҳида қайд этилди. Шу билан бирга, комплекс даволаш натижасида асоратлар частотаси сезиларли даражада камайди ва беморларнинг тикланиш даври қисқарди. Иқтисодий самарадорлиги: холангитни комплекс жарроҳлик йўли билан даволашда декомпрессив миниинвазив аралашувларни устувор қўллаш стационар даволаниш муддатини ўртача 5–6 кунга (35–40%) қисқартирди. Операциядан кейинги асоратлар частотаси 20–25%, такрорий операциялар зарурияти эса 18–22% га камайди. Ушбу омиллар ҳисобига 1 бемор ҳисобида ўртача 5500000 – 6200000 сўм иқтисодий тежамкорликка эришилди. Хулоса: декомпрессив миниинвазив аралашувларни устувор жорий этиш орқали холангитни комплекс жарроҳлик йўли билан даволаш энг яхши клиник ва иқтисодий натижаларни таъминлайди. Ушбу ёндашув беморларнинг тикланиш даврини қисқартиради, даволаш самарадорлигини оширади ва соғлиқни сақлаш тизими учун сезиларли иқтисодий фойда келтиради.