Қурбанов Даврон Шавкатовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Орол бўйи ҳудудидан олинган каолин материалининг таркибини назарий ва экспериментал ўрганиш” мавзусидаги 01.04.10-Яримўтказгичлар физикаси (физика-математика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйҳатга олинган рақам: B2025.4.PhD/FM1428
Илмий раҳбар: Каражанов Смагул Жангабергенович, физика-математика фанлари доктори.
Илмий маслаҳатчи: Якубов Комилжон Рузметович, физика-математика фанлари номзоди.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD.03/2025.27.12. FM.06.03 Рақамли илмий кенгаш
Расмий оппонентлар: Расулов Рустам Явкачович Физика-математика фанлари доктори, профессор, Камалов Амангелди Базарбаевич, Физика-математика фанлари доктори, профессор.
Йетакчи ташкилот: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Диссертация ишининг мақсади: Оролбўйи ҳудудининг маҳаллий каолин хомашёси ҳамда у асосида ажратиб олинган оксид материалларнинг фазавий-тузилмавий ва электрон хоссаларини замонавий экспериментал ва назарий ҳисоблаш усуллари ёрдамида комплекс тадқиқ этиш орқали, улардан замонавий сенсор ва микроелектроника қурилмалари учун арзон ҳамда муқобил яримўтказгич материал сифатида фойдаланишнинг илмий-амалий асосларини яратишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
илк бор Оролбўйи ҳудуди каолини ва метакаолинининг фазавий-тузилмавий хусусиятлари асосида уларнинг қатламли морфологияси ҳамда кристалл панжарасидаги Ал–О–Си, Си–О ва Ал–ОҲ ковалент-ион боғланишларининг модда сиртидаги физик-кимёвий жараёнларга таъсир механизми очиб берилган;
илк бор СЕМ морфологик таҳлиллари асосида каолин намунасининг тартибланган қатламли тузилишга эга эканлиги ҳамда метакаолинда пластинкасимон тузилмавий хусусиятлар мавжудлиги аниқланган;
илк бор ўтиш металлари (Фе, Зн, Cу, Cр) киритилган каолин, СиО2, Ал2О3 ва ТиО2 материалларида тақиқланган зонанинг ўзгариши ҳамда қўшимча яримўтказгич хусусиятли энергетик сатҳлар шаклланишининг физик механизмлари асосланган;
илк бор Си, Ал2О3, ТиО2 ва СиО2 материалларидан ташкил топган гетероструктура чегараларида Си–О–Си, Си–О–Ти ҳамда Си–О–Ал интерфейс боғланишларининг ҳосил бўлиш қонуниятлари ва интерфейс ҳудудидаги кислород атомлари бўйлаб зарядлар (Бадер зарядлари) тақсимланишининг кўчиш механизмлари аниқланган;
илк бор гетероструктурали сиртларда газ молекулаларининг ўзаро таъсирлашув моделлари асосида Си ва СиО2 сиртларининг НО2 ҳамда СО2 газларига нисбатан юқори адсорбсион фаоллик ва селективлик хусусиятларини намоён этиши исботланган;
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Орол бўйи ҳудудидан олинган каолин материалининг таркибини назарий ва экспериментал ўрганиш бўйича олинган илмий-амалий натижалар асосида:
Титан оксид сиртининг Ҳ2О ва СО2 газлар билан ўзаро таъсиридаги мос равишда 0.8еВ ҳамда 0.27еВ адсорбсия энергиясининг шаклланишига оид натижалар Буюк Британиянинг Эксетер университети томонидан 2023–2025 йилларда амалга оширилган 101087367-сонли “Антибактериал ақлли қопламалар” халқаро тадқиқот лойиҳасига жорий қилинган(Эксетер университетининг 2025-йил 26-ноябрдаги 10-12-00-сон маълумотномаси). Натижада, титан оксид сиртларида Ҳ2О ва СО2 газ молекулаларининг юқори адсорбсияланиш хусусиятидан фойдаланиб, антибактериал қопламаларда зарарли газларни самарали ушлаб қолиш ва уларнинг атроф-муҳитга таъсирини камайтиришга эришилган.
Метакаолиннинг спектроскопик таҳлиллари асосида Си2п спектрида 103.28 эВ энергияли Си-О кимёвий боғланишларга оид натижлар Хитойнинг Сичуан университети ва саноат корхоналари ҳамкорлигида бажарилган 23Ҳ0521-рақамли “Материалшуносликда композит материаллар нуқсонларини характерлаш ва юза нуқсонларини моделлаштириш” халқаро тадқиқот лойиҳасида амалиётга қўлланилган (Сичуан университетининг 2025-йил 10-ноябрдаги 2025-11-сон маълумотномаси). Натижада, композит материалларнинг чегара соҳасида ҳосил бўладиган нуқсонларни шакллантирувчи элементларни моделлаштириш аниқлигини ҳамда сирт юза жараёнларини башорат қилиш самарадорлигини ошириш имконини берган;
СиО2 га рух (Зн) атомларини киритиш орқали тақиқланган зонани қисқартириш ва 0.839 эВ энергияга эга инфрақизил соҳада сезгир энергетик сатҳ ҳосил қилиш технологияси Тошкент давлат техника университетида бажарилган ФЛ-8824063221-сонли “Геттерловчи киришма атомлари билан легирланган кремнийли фотоелектрик қуёш энергияси ўзгартиргичларининг радиацияга бардошлилигини тадқиқ қилиш” мавзусидаги фундаментал лойиҳага жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 16-декабрдаги 04-22-2097-сон маълумотномаси). Натижада, қурилмаларнинг инфрақизил нурланиш шароитидаги иш кўрсаткичларини ҳамда фотоелектрик ўзгартиргичларнинг радиацияга бардошлилик самарадорлигини сезиларли даражада оширишга эришилган.