Мўминов Улуғбек Рахимжоновичнинг
Фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Лотка-Волтерра операторларини биграфларга ва вирусларнинг ўзаро таъсир эволюциясини тавсифлашда қўллаш”, 05.01.07– Математик моделлаштириш. Сонли усуллар ва дастурлар мажмуи (физика-математика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: № B2025.4.PhD/FM1435
Илмий раҳбар: Эшмаматова Дилфуза Бахромовна, физика-математика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат транспорт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат транспорт университети ҳузуридаги PhD.10/2025.27.12.FM/T.01.08 рақамли илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Ҳаётов Абдулла Рахмонович, физика-математика фанлари доктори, профессор; Азамов Сирож Собирович, физика-математика фанлари фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. да аниқланган блокли кососимметрик матрицага мос Лотка–Волтерра типидаги квадратик операторлар динамикасини таҳлил қилиш ҳамда олинган назарий натижалар асосида иккита математик модел қуришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
блокли кососимметрик матрицага эга бўлган квадратик Лотка-Волтерра операторлари динамикаси тўлиқ тавсифланган;
симплекснинг ҳамда биграфлар ёрдами билан Лотка-Волтерра операторлари асосида мавжуд барча сигнатуралар аниқланган;
аниқланган сигнатураларга мувофиқ симплексни кўпёқларга ажратилган ва улар орасидаги ўтиш маршрутлари аниқланган;
икки штаммли вирусларнинг ўзаро таъсир эволюциясини акс эттирувчи ҳамда эмлаш ва ҳаводаги вирус юкини ҳисобга олувчи математик моделлари қурилган;
қурилган моделлар асосида сонли алгоритмлар ишлаб чиқилиб, амалий синовдан ўтказилган, натижалар визуализация қилиниб, статистик таҳлил асосида қўлланиш соҳалари баҳоланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Лотка-волтерра операторларини биграфларга ва вирусларнинг ўзаро таъсир эволюциясини тавсифлашда қўллаш бўйича олинган натижалар асосида:
тўрт ўлчамли симплексни аниқланган сигнатураларга мос кўпёқларга бўлиш, улар орасидаги маршрутларни аниқлаш, икки штаммли вируслар ўртасидаги ўзаро таъсир эволюцияси моделини тузиш ва уларнинг динамикасини симуляция қилиш каби натижалардан Ўш-Инд-374874-2022 сонли амалий лойиҳада қўлланилган (Ўш Давлат Университетининг 2025-йил 30 октябрдаги 1497-сонли маълумотномаси). Натижада икки штаммли вирусларнинг ўзаро таъсир эволюциясини моделлаштириш ҳамда уларнинг динамикасини компютер симуляцияси орқали таҳлил қилиш имконини берган.
блок-кососимметрик матрицага мос Лотка-Волтерра операторларининг қўзғалмас нуқталарининг ҳарактеристик натижалари ҳамда қўшни кўпёқлар орқали хосил қилинган слиндрсимон графда траекториялар ҳаракати учун олинган илмий натижалардан УЗБ-Инд-2021-98-сонли “Автоматрицаларнинг хизмат муддатини узайтириш технологиясини ишлаб чиқиш” мавзусидаги инновацион лойиҳада қўлланилган (Тошкент давлат транспорт университетининг 2025-йил 6 ноябрдаги 04-01/8129-сонли маълумотномаси). Натижада автоматрица тизимларининг ишлаш барқарорлигини баҳолаш, технологик жараёнларнинг барқарорлигини ошириш ҳамда эксплуатацион кўрсаткичларни яхшилаш имконини берган.