Пулатов Баходир Абдурауповичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):
“Ёшлар тафаккурида ҳарбий қаҳрамонлик идеалини шакллантиришнинг ижтимоий-фалсафий жиҳатлари” 09.00.04 - Ижтимоий фалсафа
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Fal991
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети PhD.03/2025.27.12.F.10.02 рақамли илмий кенгаш.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Саидов Ихтиёр Мизрабович фалсафа фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Расмий оппонентлар: Холмирзаев Нодиржон Низомжонович фалсафа фанлари доктори (DSc), доцент; Собиров Неъмат Собирович фалсафа фанлар номзоди, доцент.
Этакчи ташкилот: Чирчиқ давлат педагогик университети
Диссертация йўналиши: Назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ёшлар тафаккурида ҳарбий қаҳрамонлик идеалларини шакллантиришнинг фалсафий жиҳатларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
“қаҳрамонлик”, “ҳарбий қаҳрамонлик”, “идеаллик”, “ҳарбий қаҳрамонлик идеали”нинг фалсафий-ахлоқий, ижтимоий-маънавий моҳиятига доир консептуал қарашлар асосида ҳарбий қаҳрамонлик идеалини мустаҳкамловчи ва аксинча уни емирувчи “девиантлик”, “маргиналлашув”, “люпенлашув”, “космополитик” каби тушунчаларнинг ижтимоий-фалсафий моҳияти очиб берилганган;
“ҳарбий қаҳрамонлик идеали” феномени ҳамда ёшлар тафаккурида ҳарбий қаҳрамонлик идеалини шакллантириш, ҳарбий қаҳрамонларнинг ватанпаварлиги, садоқати, фидойилиги ва намуна бўлиш сифатларини ёшларга сингдиришнинг гносеологик ва аксиологик хусусиятлари қиёсий таҳлил ёрдамида асосланган;
“ҳарбий қаҳрамонлик идеали”ни шакллантиришнинг фалсафий-ахлоқий, ижтимоий-маънавий таъсир механизмларини ишлаб чиқиш, қаҳрамонлик идеали портретини яратиш асосида тарихий идеаллик қиёфасини яратиш, шу асосида ижтимоий барқарорликни шакллантириш омиллари классификация қилинган;
ўзбек халқининг тарихий ва ҳарбий қаҳрамонлик мероси, қаҳрамон шахсларнинг жасоорати, қаҳрамонлик намуналари, тарихий жараёнлардаги ҳарбий қаҳрамонларнинг шахсиятининамоён бўлишини фалсафий таҳлил қилиш асосида ёшлар тафаккрида ҳарбий қаҳрамонлик идеалларини ривожлантирувчи ижтимоий механизмларни такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ёшлар тафаккурида ҳарбий қаҳрамонлик идеалини шакллантириш бўйича ишлаб чиқилган фалсафий-ахлоқий таклифлар асосида:
“қаҳрамонлик”, “ҳарбий қаҳрамонлик”, “идеаллик”, “ҳарбий қаҳрамонлик идеали”нинг фалсафий-ахлоқий, ижтимоий-маънавий моҳиятига доир консептуал қарашлар асосида ҳарбий қаҳрамонлик идеалини мустаҳкамловчи (рационал, прагматик) ва аксинча уни емирувчи (девиантлик, маргиналлашув, люпенлашув, космополитик) омил ва ёндашувлар асосланганлигига доир илмий янгиликлардан Ўзбекистон Миллий университетида бажарилган А-ОТ-2021-542-рақамли “Қатағон қурбонларининг меросини янада чуқур ўрганиш, уларнинг хотирасини абадийлаштириш ва ижтимоий-сиёсий, маънавий-маърифий ғояларининг таълим ва тарбиядаги аҳамияти ёритилган электрон платформа ва мултимедиали комплексини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий университетининг 2025-йил 14-июлдаги 04/11-9142-сон маълумотномаси). Натижаларнинг жорий қилиниши ёшлар тафаккурида ҳарбий қаҳрамонлик идеалини шакллантиришнинг ишонтириш, намунавийлик, мақсадлилик, рағбатлантириш ёндашувларининг илмий-амалий асосларини ишлаб чиқишга хизмат қилган.
“ҳарбий қаҳрамонлик идеали” феномени ҳамда ёшлар тафаккурида ҳарбий қаҳрамонлик идеалини шакллантириш, ҳарбий қаҳрамонларнинг ватанпаварлиги, садоқати, фидойилиги ва намуна бўлиш сифатларини ёшларга сингдиришнинг гносеологик ва аксиологик хусусиятлари тизимли-функсионал тамойил асосида очиб берилганлигига доир илмий янгиликлардан “Ўзбекистон телерадиоканалаи” ДМда 2023-2024 йилларда эфирга узатилган “Таълим ва тараққиёт”, “Ўзбекистон ёшлари” дастурлари сценарийларини ёзишда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси Ўзбекистон-24 ижодий бирлашмаси давлат муассасасининг 2025-йил 24-октябрдаги 05-09-1673-сон маълумотномаси). Натижаларнинг жорий қилиниши “ҳарбий қаҳрамонлик идеали” феномени ҳамда ёшлар тафаккурида ҳарбий қаҳрамонлик идеалини шакллантириш, ҳарбий қаҳрамонларнинг ватанпаварлиги, садоқати ва фидойилиги, намуна бўлиш сифатларини ёшларга сингдиришнинг гносеологик ва аксиологик хусусиятларини тизимли-функционал тамойил асосида очиб беришга хизмат қилган;
“ҳарбий қаҳрамонлик идеали”ни шакллантиришнинг фалсафий-ахлоқий, ижтимоий-маънавий таъсир механизмларини ишлаб чиқиш, қаҳрамонлик идеали портретини яратиш асосида тарихий идеаллик қиёфасини яратиш, шу асосида ижтимоий барқарорликни шакллантириш омиллари очиб берилганлигига доир илмий янгиликлардан Ўзбекистон Миллий университетида бажарилган А-ОТ-2021-542-рақамли “Қатағон қурбонларининг меросини янада чуқур ўрганиш, уларнинг хотирасини абадийлаштириш ва ижтимоий-сиёсий, маънавий-маърифий ғояларининг таълим ва тарбиядаги аҳамияти ёритилган электрон платформа ва мултимедиали комплексини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий университетининг 2025-йил 14-июлдаги 04/11-9142-сон маълумотномаси). Натижаларнинг жорий қилиниши ёшлар тафаккурида ҳарбий қаҳрамонлик идеалини шакллантиришнинг ишонтириш, намунавийлик, мақсадлилик, рағбатлантириш ёндашувларининг илмий-амалий асосларини ишлаб чиқишга хизмат қилган;
ўзбек халқининг тарихий ва ҳарбий қаҳрамонлик мероси, қаҳрамон шахсларнинг жасоорати, қаҳрамонлик намуналари, тарихий жараёнлардаги ҳарбий қаҳрамонларнинг шахсиятининамоён бўлишини фалсафий таҳлил қилиш асосида ёшлар тафаккрида ҳарбий қаҳрамонлик идеалларини шакллантиришга қаратилган ижтимоий механизм очиб берилганлигига доир илмий янгиликлардан “Ўзбекистон телерадиоканалаи” ДМда 2023-2024 йилларда эфирга узатилган “Таълим ва тараққиёт”, “Ўзбекистон ёшлари” дастурлари сценарийларини ёзишда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси Ўзбекистон-24 ижодий бирлашмаси давлат муассасасининг 2025-йил 24-октябрдаги 05-09-1673-сон маълумотномаси). Натижаларнинг жорий қилиниши “ҳарбий қаҳрамонлик идеали” феномени ҳамда ёшлар тафаккурида ҳарбий қаҳрамонлик идеалини шакллантириш, ҳарбий қаҳрамонларнинг ватанпаварлиги, садоқати ва фидойилиги, намуна бўлиш сифатларини ёшларга сингдиришнинг гносеологик ва аксиологик хусусиятларини тизимли-функционал тамойил асосида очиб беришга хизмат қилган.