Зарекеев Ажинияз Абатовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Узумчиликда маҳсулот етиштириш самарадорлигини ошириш истиқболлари (Қорақалпоғистон Республикаси мисолида)”, 08.00.04 – Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.2.PhD/Iqt4000.
Илмий раҳбар: Сауханов Жанибек Казиевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети, PhD.03/2025.27.12.I.04.12.
Расмий оппонентлар: Убайдуллаев Кайрулла, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Фарманов Жонибек Зиядуллаевич, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: узумчиликда агроиқтисодий ресурслардан самарали фойдаланиш ва замонавий технологияларни жорий этиш орқали маҳсулот етиштиришда самарадорликни ошириш йўлларини аниқлаш ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
узумчилик хўжаликларида кооператив харажатларни камайтиришда майда узумчилик фермерларини кооперациялаш орқали ўғит, кимёвий восита, қадоқ материаллари ва сервис хизматларини жамоавий харид (ЖХ) ҳамда аутсорсинг (А) асосида ташкил этиш бўйича мақбул нисбат (ЖХ = 0,67; А = 0,33)ни таъминлаш таклифи ишлаб чиқилган;
узумчилик хўжаликларининг иқтисодий самарадорлигини комплекс баҳолаш узумчилик маҳсулотлари бозори шаклланишига таъсир этувчи иқтисодий, ташкилий ва технологик омилларни тизимли равишда гуруҳлаштириш ҳамда узумчилик хўжаликлари учун томчилаб суғоришни жорий этиш самарадорлигини “1 м³ сувга тўғри келадиган қўшилган қиймат” ва “1 кВт·соат энергияга тўғри келадиган ҳосил” кўрсаткичлари орқали такомиллаштирилган;
узум маҳсулотини сотишда нарх тебранишлари ва сотув хавфини камайтириш мақсадида фермер-қайта ишловчи (харидор) ўртасидаги контракт тизими олдиндан келишилган ҳажм, сифат стандарти, нарх шакллантириш тартибини жорий этиш орқали даромад барқарорлигини таъминлайдиган “хавфни тақсимлаш” жараёнларини киритиш орқали такомиллаштирилган;
Қорақалпоғистон Республикасида узумчилик тармоғининг табиий-иқлимий шароитлари, ресурс таъминоти ва бозор эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда тармоқни 2030-йилгача барқарор ривожлантиришга қаратилган ҳудудий прогноз қийматлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Узумчиликда маҳсулот етиштириш самарадорлигини ривожлантириш юзасидан олинган илмий таклиф ва амалий тавсиялар асосида:
Узумчилик хўжаликларида кооператив харажатларни камайтиришда майда узумчилик фермерларини кооперациялаш орқали ўғит, кимёвий восита, қадоқ материаллари ва сервис хизматларини жамоавий харид (ЖХ) ҳамда аутсорсинг (А) асосида ташкил этиш бўйича мақбул нисбат (ЖХ = 0,67; А = 0,33)ни таъминлаш таклифи Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан амалиётда фойдаланган (Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2025 йил 6 ноябрдаги 04/010-4307-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида узумчилик хўжаликларида материаллар ва хизматларни жамоавий харид ҳамда аутсорсинг мақбул нисбати асосида ташкил этиш кооперация харажатларини камайтириш имконини берган;
Узумчилик хўжаликларининг иқтисодий самарадорлигини комплекс баҳолаш узумчилик маҳсулотлари бозори шаклланишига таъсир этувчи иқтисодий, ташкилий ва технологик омилларни тизимли равишда гуруҳлаштириш ҳамда узумчилик хўжаликлари учун томчилатиб суғоришни жорий этиш самарадорлигини “1 м³ сувга тўғри келадиган қўшилган қиймат” ва “1 кВт·соат энергияга тўғри келадиган ҳосил” кўрсаткичлари орқали такомиллаштириш таклифи Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан амалиётда фойдаланган (Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2025 йил 6 ноябрдаги 04/010-4307-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида узумчилик хўжаликларининг иқтисодий самарадорлигини комплекс баҳолаш такомиллашиб, сув ва энергияни тежашга ундовчи ишлаб чиқаришни рағбатлантириш имконияти яратилган;
Узум маҳсулотини сотишда нарх тебранишлари ва сотув хавфини камайтириш мақсадида фермер-қайта ишловчи (харидор) ўртасидаги контракт тизими олдиндан келишилган ҳажм, сифат стандарти, нарх шакллантириш тартибини жорий этиш орқали даромад барқарорлигини таъминлайдиган “хавфни тақсимлаш” жараёнларини киритиш орқали такомиллаштириш таклифи Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан амалиётда фойдаланган (Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2025 йил 6 ноябрдаги 04/010-4307-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида узум маҳсулотини сотишда нарх тебранишлари ва сотув хавфининг камайиши узум маҳсулотлари сотиш ҳажмини ошириш ҳамда даромад барқарорлигини таъминлаш имконини яратган;
Қорақалпоғистон Республикасида узумчилик тармоғининг табиий-иқлимий шароитлари, ресурс таъминоти ва бозор эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда тармоқни 2030 йилгача барқарор ривожлантиришга қаратилган ҳудудий прогноз қийматлари Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан стратегик ҳужжатларни ишлаб чиқишда фойдаланган (Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2025 йил 6 ноябрдаги 04/010-4307-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида ҳудудда узумчилик кластерларини шакллантириш, қайта ишлаш қувватларини кенгайтириш, экспорт салоҳиятини икки баробар ошириш, янги иш ўринлари яратиш ҳамда иқтисодий барқарорликни мустаҳкамлаш имконияти аниқланган.