Ражабов Санъатжон Сунатовичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Академик Бўрибой Аҳмедов тадқиқотларининг Бухоро тарихини ўрганишдаги илмий-методологик аҳамияти”, 07.00.08 – Тарихшунослик, манбашунослик ва тарихий тадқиқот усуллари (тарих фанлари) 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.1.PhD/Tar1362
Илмий раҳбар: Тўраев Ҳалим Ҳожиевич, тарих фанлари доктори, профессор.  
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Tar.08.01 рақамли Илмий кенгаш асосидаги бир марталик Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Раҳимов Комилжон Раҳматович - тарих фанлари доктори (DSc), профессор; Мадраимов Абдумажид Абдураимович - тарих фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат шарқшунослик университети
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади академик Б.Аҳмедов илмий меросида Бухоро тарихи бағишланган асарларнинг ўрни, тадқиқ этилишининг ўзига хос жиҳатлари, ўзбек давлатчилиги тарихида Бухоронинг ўрни ҳамда тарихий топография масалаларининг олим томонидан ўрганилишини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
академик Б.Аҳмедов томонидан Бухоро тарихини ўрганишда бирламчи манбалар қиёсий таҳлил қилиниб, уларнинг устувор йўналишлари кўрсатилгани, бирламчи манбаларнинг асосий ва муҳимларини тадқиқ қилишда олим саралаш методини қўллагани, манбаларни оригинал ва комплиятив турларга ажратгани ҳамда бундай ёндашув манбани ўрганаётган тадқиқотчидан ўша манбани бошдан-оёқ, синчковлик билан ўқиб чиқишни тақозо қилишини ва Б.Аҳмедов буни тўлиқ уддалагани аниқланди;
Бухоро тарихига оид Б.Аҳмедовнинг асарлари илк бор мавзувий, жанрий ва хронологик мезонлар асосида таснифланди. Бу ёндашув унинг тадқиқотларидаги илмий йўналишлар эволуциясини аниқлаш имконини берганлиги далилланди;
Б.Аҳмедовнинг ўзбек давлатчилиги тарихидаги Бухоронинг ўрнига доир қарашлари чуқур таҳлил қилиниб, унинг тарихий даврлар бўйича методологик ёндашуви аниқланди ва Бухоро тарихий географияси масалаларига олимнинг ёндашуви алоҳида ўрганилиб, у яратган тарихий-географик макон консепсияси тарихшунослик доирасида баҳоланди;
“Абдулланома” ва адабий тазкиралар сингари тарихий-адабий манбаларнинг Б.Аҳмедов томонидан амалга оширилган илмий таҳрири ва шарҳланиши илк бор алоҳида таҳлилга олинди ҳамда уларнинг тарихий қиймати кўрсатилди.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Академик Б.Аҳмедов тадқиқотларида Бухоро тарихининг ёритилиши назарий методологик аҳамияти масалаларини таҳлил қилиш натижасида олинган илмий хулоса ва таклифлар асосида:
академик Б.Аҳмедов томонидан Бухоро тарихини ўрганишда бирламчи манбалар қиёсий таҳлил қилиниб, уларнинг устувор йўналишлари кўрсатилгани, бирламчи манбаларнинг асосий ва муҳимларини тадқиқ қилишда олим саралаш методини қўллагани, манбаларни оригинал ва комплиятив турларга ажратгани ҳамда бундай ёндашув манбани ўрганаётган тадқиқотчидан ўша манбани бошдан-оёқ, синчковлик билан ўқиб чиқишни тақозо қилишини ва Б.Аҳмедов буни тўлиқ уддалагани тўғрисидаги маълумотлардан Бухоро вилоят телерадиоканали томонидан тайёрланган “Ассалом Бухоро”, “Бухоро бўйлаб”, “Мозийдан садо” каби кўрсатувларни тайёрлашда кенг фойдаланилди (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Бухоро вилояти телерадиоканали” Давлат муассасасининг 2025-йил 2-августдаги 02-09-сон маълумотномаси). Берилган маълумотлар кўрсатувлар тарихий тафаккурни ўстиришга, ёшлар онгида миллий қадриятларни қадрлаш ва маданий меросни асраб-авайлаш ғояларини кенг тарғиб этишга хизмат қилган.
Бухоро тарихига оид Б.Аҳмедовнинг асарлари илк бор мавзувий, жанрий ва хронологик мезонлар асосида таснифланди. Бу ёндашув унинг тадқиқотларидаги илмий йўналишлар эволуциясини аниқлаш имконини берганлиги оид илмий маълумотлардан “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган ”Тарих майдони” кўрсатуви ссенарийларини тайёрлашда кенг фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали” Давлат унитар корхонасининг 2025-йил 8-августдаги 01-33/606-сон маълумотномаси). Кўрсатув Бухоро тарихини ўрганишда академик Б.Аҳмедов илмий меросининг тутган ўрни борасидаги телетомошабинларнинг тасаввурларини бойитишга хизмат қилган.
Б.Аҳмедовнинг ўзбек давлатчилиги тарихидаги Бухоронинг ўрнига доир қарашлари чуқур таҳлил қилиниб, унинг тарихий даврлар бўйича методологик ёндашуви аниқланди ва Бухоро тарихий географияси масалаларига олимнинг ёндашуви алоҳида ўрганилиб, у яратган тарихий-географик макон консепсияси тарихшунослик доирасида баҳолангани тўғрисидаги маълумотлардан Бухоро давлат музей-қўриқхонаси фаолиятида кенг қўлланилди  (Ўзбекистон Республикаси маданий мерос агентлигининг 2025-йил 28-августдаги 04-05/3441-сон маълумотномаси). Тадқиқот натижаларининг амалиётга жорий қилиниши музей фондини Бўрибой Аҳмедов фаолияти ва унинг илмий меросини борасидаги материаллар билан бойитишга хизмат қилди.
“Абдулланома” ва адабий тазкиралар сингари тарихий-адабий манбаларнинг Б.Аҳмедов томонидан амалга оширилган илмий таҳрири ва шарҳланиши илк бор алоҳида таҳлилга олинди ҳамда уларнинг тарихий қиймати ҳақидаги маълумотлардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2023-йил учун чора-тадбирлар дастурининг “Миллий давлатчилигимиз тарихи, буюк аждодларимизнинг бой илмий-маънавий меросини ўрганиш орқали аҳоли ўртасида миллий бирдамлик, ватанга садоқат, миллий ўзлигидан фахрланиш туйғуларини кучайтириш бўйича тарғибот-ташвиқот ишларини ташкил этиш” мавзусидаги тарғибот ишларини ташкил этиш ва ўтказишда кенг фойдаланилди (Республика маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтининг 2025-йил 11-сентябрдаги 10/573-сон маълумотномаси). Тадқиқот натижаларининг амалиётда қўлланиши ёшларнинг тарихий тафаккурини шакллантириш, тарихий манба ва шахсиятларга асосланган таҳлилий ёндашувларни кенг жорий этиш, Бухоро тарихини ўрганишда чуқур илмий асослаш ҳамда ёш авлодни тарихий билим ва ғурур руҳида тарбиялаш борасида муҳим аҳамият касб этади.

Yangiliklarga obuna bo‘lish