Калбаев Муратбай Айтбаевичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): 
“Аграр соҳа корхоналарида айланма маблағлар ва улардан самарали фойдаланиш йўллари (Қорақалпоғистон Республикаси мисолида)”, 08.00.04 – “Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти” (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.4.PhD/Iqt4657.
Илмий раҳбар: Мирзанов Бердак Жолдасбаевич, иқтисодиёт фанлари фалсафа доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети, PhD.03/2025.27.12.1.04.12.
Расмий оппонентлар: Салаев Санъатбек Камилович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Қурбонов Шовқи Джураевич, иқтисодиёт фанлари фалсафа доктори.
Етакчи ташкилот: Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Қорақалпоғистон Республикаси қишлоқ хўжалиги ташкилотларида айланма маблағларни шакллантириш ва улардан самарали фойдаланиш механизмларини такомиллаштириш орқали уларнинг фаолият самарадорлигини оширишга хизмат қиладиган назарий-услубий ёндашувлар ва амалий тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
қишлоқ хўжалиги корхоналарининг айланма маблағлардан фойдаланиш самарадорлиги даражасини баҳолаш айланма маблағларнинг активлардаги улушини “жуда қониқарсиз” (АУай.маб.<0,3), “қониқарсиз” (АУай.маб.=0,3–0,4), “қабул қилинадиган даражада” (АУай.маб. = 0,4 – 0,5), “яхши” (АУай.маб. = 0,5 – 0,6), “аъло” (АУай.маб. > 0,6) га кўра гуруҳлаш (кластерлаш) мезонлари асосида такомиллаштирилган;
қишлоқ хўжалиги корхоналарининг айланма маблағларидан самарали фойдаланишда захиралар улушининг ортиқча бўлишининг самарадорликни пасайтиришга таъсирини аниқлаш асосида юқори самарадорликни таъминловчи захиралар улушининг 
(50% ≤ ЗУай.маб .≤ 70%) энг мақбул диапазони асосланган;
қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришига илмий ёндашув ва инновацион бошқарув услубларини жорий этиш асосида маблағлар айланишини Парето тамойилидан фойдаланган ҳолда, ABC таҳлил, логистика ва рақамли мониторинг тизимларига кўра бошқариш орқали айланиш коэффициентини (20% ≤ АК ≤ 25%) оширишнинг миқдорий чегаралари асосланган;
Қорақалпоғистон Республикаси аграр соҳа корхоналарининг айланма маблағларидан самарали фойдаланишни ифодаловчи асосий кўрсаткичларининг ARIMA моделлари асосидаги 2030 йилга қадар прогноз қийматлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қишлоқ хўжалиги корхоналарида айланма маблағларни шакллантириш ва улардан самарали фойдаланиш механизмини такомиллаштиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар асосида:
қишлоқ хўжалиги корхоналарининг айланма маблағлардан фойдаланиш самарадорлиги даражасини баҳолаш айланма маблағларнинг активлардаги улушини “жуда қониқарсиз” (АУай.маб. < 0,3), “қониқарсиз” (АУай.маб. = 0,3 – 0,4), “қабул қилинадиган даражада” (АУай.маб. = 0,4 – 0,5), “яхши” (АУай.маб. = 0,5 – 0,6), “аъло” (АУай.маб. > 0,6) га кўра гуруҳлаш (кластерлаш) мезонлари асосида такомиллаштириш таклифи Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2025 йил 25 ноябрдаги 04/06-4569-сон маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги корхоналарида классификатсион моделни жорий этиш натижасида айланиш тезлиги ўртача 8-12%га ошиши, айланма маблағларнинг қайтиш муддати 6-9 кунга қисқариши, захираларда “музлаб қолган” маблағлар улуши 15-20%га камайиши асосланган;
қишлоқ хўжалиги корхоналарининг айланма маблағларидан самарали фойдаланишда захиралар улушининг ортиқча бўлишининг самарадорликни пасайтиришга таъсирини аниқлаш асосида юқори самарадорликни таъминловчи захиралар улушининг (50%≤ЗУай.маб.≤70%) энг мақбул диапазонини асослаш таклифи Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2025 йил 25 ноябрдаги 04/06-4569-сон маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида захиралар ортиқча сақланишини 12-18%, хом ашё етишмовчилиги сабабли ишлаб чиқариш тўхташ ҳолатларини 25-30%, омбор харажатлари (сақлаш, кўчириш, хизмат кўрсатиш)ни 
8-12% га камайтириш, таъминот–ишлаб чиқариш–сотув занжирида логистика харажатларини 10–15 % га оптималлаштириш имкони яратилган;
қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришига илмий ёндашув ва инновацион бошқарув услубларини жорий этиш асосида маблағлар айланишини Парето тамойилидан фойдаланган ҳолда, ABC таҳлил, логистика ва рақамли мониторинг тизимларига кўра бошқариш орқали айланиш коэффициентини (20% ≤ АК ≤ 25%) оширишнинг миқдорий чегараларини қўллаш таклифи Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2025 йил 25 ноябрдаги 04/06-4569-сон маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида қишлоқ хўжалигида юқори самарали корхоналар сони 1 йил давомида 22–28%га кўпайиши, паст самарали корхоналар улуши 
30-35%дан 18-20%гача камайиши, дончилик ва сутчилик хўжаликларида ишлаб чиқариш таннархи 5-8%га пасайиши, айланма маблағлар рентабеллиги 10-14%га ошиши имкони асосланган;
Қорақалпоғистон Республикаси аграр соҳа корхоналарининг айланма маблағларидан самарали фойдаланишни ифодаловчи асосий кўрсаткичларининг ARIMA моделлари асосидаги 2030 йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз қийматлари Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2025 йил 25 ноябрдаги 04/06-4569-сон маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида қишлоқ хўжалиги корхоналари ялпи молиявий самарадорлиги 5 йилда 18-25%га ошириш, айланма маблағлардан фойдаланиш коэффициентини 0,68 дан 0,80-0,83 даражасигача кўтариш, фойда маржасини 7-10%га ошириш, айланма маблағлар билан таъминланганлик даражасини 12-16%га яхшилаш, сотув айланмаси (оборот) йиллик ўсиш суръатини 2,5-3,5%га ошириш имкони аниқланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish