Номозов Самандар Шухрат ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Капитал бозорида тижорат банкларининг фаоллигини ошириш”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.3.PhD/Iqt4456.
Илмий раҳбар: Шавкатов Наврузбек Шавкатович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/2025.27.12.I.23.05.
Расмий оппонентлар: Жумаев Нодир Хосиятович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Рахматов Хасан Ўткирович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: тижорат банкларининг капитал бозоридаги фаоллигини оширишга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
капитал бозорида тижорат банкларининг активлар диверсификациясини таъминлаш ва фоиз даромадларига юқори даражада қарамликни камайтириш мақсадида банкнинг ўз маблағлари ҳисобидан қимматли қоғозларга киритиладиган инвестициялар улушини босқичма-босқич ўн беш фоизгача ошириш таклиф этилган;
корпоратив облигацияларнинг дисконт даромадлилигини белгилашда “бир кунлик дисконт даромад”ни ҳисоблаш орқали қимматли қоғозларни эмиссия қилиш асосланган;
тижорат банкининг ЭСГ мезонларига асосланган “яшил” инвестициялари ҳажмини ошириш мақсадида яшил облигациялар чиқариш орқали миллий валютада молиявий ресурслар жалб қилишни кенгайтириш асосланган;
банкларнинг фонд бозоридаги иштироки, қимматли қоғозлар портфели ҳажми, инвестицион хизматлар улушини мунтазам эълон қилиш механизмига асосланган капитал бозоридаги фаолиятини баҳоловчи рейтинг тизими таклиф этилга.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Капитал бозорида тижорат банклари фаоллигини ошириш бўйича ишлаб чиқилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар асосида:
капитал бозорида тижорат банкларининг активлар диверсификациясини таъминлаш ва фоиз даромадларига юқори даражада қарамликни камайтириш мақсадида банкнинг ўз маблағлари ҳисобидан қимматли қоғозларга киритиладиган инвестициялар улушини босқичма-босқич ўн беш фоизгача ошириш таклифи тижорат банкларининг қимматли қоғозларга инвестиция лимитларини босқичма-босқич кенгайтириш, банкларнинг даромадлар тузилмасини диверсификация қилиш, капитал рентабеллигини ошириш ва фоиз рискини камайтириш имконини беради (“Агробанк” акциядорлик тижорат банкининг 2025-йил 10-ноябрдаги 02-01-02/180 сонли маълумотномаси). Ҳисоб-китоблар натижасига кўра, бу механизм жорий этилган сўнг соф фойда 29 % га ошиб, РОЕ 2,4 фоиз пунктга яхшиланиши орқали активлар диверсификацияси даражаси сезиларли тарзда кенгаяди. Мазкур таклиф Ўзбекистон Республикасининг “Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида”ги Қонуни, Марказий банкнинг пруденсиал нормалари ҳамда инвестицион фаолиятни либераллаштириш йўналишлари билан мос келади;
корпоратив облигацияларнинг дисконт даромадлилигини белгилашда “бир кунлик дисконт даромад”ни ҳисоблаш орқали қимматли қоғозларни эмиссия қилиш таклифи эмиссия даврида (бир неча кун/ҳафта) нарх шаклланиши, инвесторларнинг қисқа муддатли талаб таклифига мослашуви, кунлик бозор ставкалари тебранишини аниқлаш мақсадида амалиётга жорий этилган. (“Агробанк” акциядорлик тижорат банкининг 2025-йил 10-ноябрдаги 02-01-02/180 сонли маълумотномаси). Натижада, Мазкур таклиф асосида дисконт кўринишдаги даромад миқдори ҳар бир кун учун ҳисобланиши орқали эмиссия босқичида бир кундан ортиқ талаб қилинадиган эмиссиявий жараёнларда белгиланган йиллик дисконт даромадни ўтган ҳар бир кун учун бир кунлик дисконт даромадга ошириб бориш орқали корпоратив облигацияни реал вақт режимга тўғри келадиган даромади белгиланишига эришилди;
тижорат банкининг ЭСГ мезонларига асосланган “яшил” инвестициялари ҳажмини ошириш мақсадида яшил облигациялар чиқариш орқали миллий валютада молиявий ресурслар жалб қилишни кенгайтириш таклифи “яшил” кредит ва инвестициялар улушининг ошиши, ресурс базасининг узоқ муддатли ва барқарор манбалар ҳисобидан кенгайиши, ЭСГ рейтинглари ва банк репутациясининг яхшиланиши, капитал бозорида тижорат банклари иштирокининг фаоллашишини таъминлаш мақсадида амалиётга жорий этилган. (“Агробанк” акциядорлик тижорат банкининг 2025-йил 10-ноябрдаги 02-01-02/180 сонли маълумотномаси). Натижада, Агробанк АТБ эмитент сифатида яшил облигациялар эмиссияси орқали 700 миллиард сўмлик яшил облигацияларни муваффақиятли жойлаштирган ва ЭСГ стандартларига асосланган инвестиция портфели улуши 3,2 фоиз пунктга ортишига эришилган;
банкларнинг фонд бозоридаги иштироки, қимматли қоғозлар портфели ҳажми, инвестицион хизматлар улушини мунтазам эълон қилиш механизмига асосланган капитал бозоридаги фаолиятини баҳоловчи рейтинг тизимини ишлаб чиқиш орқали банкларда фонд бозори операциялари фаоллиги, қимматли қоғозлар портфели ҳажми, эмиссия ва андеррайтинг фаолияти, инвестицион хизматлар улуши ошишини таъминлашгахизмат қилган (“Агробанк” акциядорлик тижорат банкининг 2025-йил 10-ноябрдаги 02-01-02/180 сонли маълумотномаси). Натижада, банкнинг қимматли қоғозлар портфели 45 фоизга, инвестицион хизматлар даромади 67 фоизга ошади, ЭСГ активлар улуши 3,8 фоизгача етади.