Жалолиддинова Моҳира Алишер қизининг  
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Мулк қийматини баҳолашни такомиллаштириш”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.3.PhD/Iqt3266
Илмий раҳбар: Каримқулов Жасур Имомбоевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/2025.27.12.I.23.05.
 Расмий оппонентлар: Жумаев Нодир Хосиятович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Хамидова Фаридахон Абдулкарим қизи, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: Мулк қийматини баҳолаш фаолиятини такомиллаштиришни самарали ташкил этиш ҳамда унинг иқтисодиётдаги ўрнини ошириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
маҳаллий ва давлат бюджети даромадларини ошириш ҳамда солиқ тўловчиларнинг солиқ юкини бозор шароитларига мослаштириш мақсадида кўчмас мулк обектларини бозор нархига яқин қийматларда баҳолаш ва бюджет даромадларини 22 фоизга ошириш ҳамда яширин иқтисодий айланмаларни 12 фоизга қисқартириш таклиф этилган;
давлат активларини хусусийлаштиришда очиқ ауксион ва биржа савдоларини кенг қўллаш таклиф этилган бўлиб, натижада савдоларда иштирокчилар сонини 25 фоизга ошириш, сотув нархининг бошланғич қийматга нисбатан ўсишини эса ўртача 15 фоизга таъминлаш таклиф этилган;
мулкдорларнинг ҳуқуқий ҳимоясини мустаҳкамлаш ва инвестиция муҳитини барқарорлаштиришда хусусий мулк дахлсизлигини кучайтириш ҳамда хусусий мулкдорларнинг бозор активидаги улушини 25 фоизга ошириш таклиф этилган;
хусусий мулк дахлсизлигини кучайтириш, ундан фақат мулкдорнинг розилиги ва бозор қийматига мос ҳақ тўлаш шарти билан фойдаланиш ҳамда тадбиркорлик субектларининг ҳуқуқий ишонч даражасини 35 фоизга ошириш, узоқ муддатли инвестициялар ҳажмини эса 20 фоизга кўпайтириш имконияти илмий жиҳатдан асосланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мулк қийматини баҳолашни  такомиллаштириш масалалалари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
кўчмас мулк обектларининг бозор нархига яқин бўлган қийматини аниқлашнинг замонавий усуллари ва механизмларини жорий этиш ва кенг қўллаш, аҳоли ва тадбиркорларнинг иқтисодий активлари ўсиб бориши учун қулай шарт-шароит яратиш ҳақидаги таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 5-мартдаги ПФ-43-сон “Кўчмас мулкни оммавий баҳолаш тизимини жорий етиш тўгʼрисида”ги фармонининг ишлаб чиқилишида фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Тадбиркорлик, рақобатни ривожлантириш ва саноат масалалари қўмитасининг 2025 йил 20 майдаги № 05/40-7-6580-сонли маълумотномаси). Натижада, кўчмас мулк обектларининг бозор нархига яқин баҳолаш тизимининг жорий этилиши ва амалиётда кенг қўлланилиши орқали солиқ базасининг аниқ, шаффоф ва адолатли шаклланиши таъминланади. Бу эса маҳаллий ва давлат бюджетларининг даромадларини  оширишга имкон беради, солиқ тўловчиларнинг солиқ юкини бозор шароитларига мослаштириш орқали иқтисодий фаоллик ва тадбиркорлик субектларининг ривожланиши рағбатлантирилган.
давлат мулкини хусусийлаштиришда ауксион ва биржа савдоларидан фойдаланиш ҳақидаги таклифи Ўзбекистон Республикасининг 2024-йил 14-февралдаги ЎРҚ-907-сон “Давлат мулкини хусусийлаштириш тўгʼрисида”ги қонуни ишлаб чиқилишида фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Тадбиркорлик, рақобатни ривожлантириш ва саноат масалалари қўмитасининг 2025 йил 20 майдаги № 05/40-7-6580-сонли маълумотномаси). Натижада, давлат мулкини хусусийлаштириш жараёнида ауксион ва биржа савдоларидан фойдаланиш орқали сотувларнинг ошкоралиги ва рақобатбардошлиги таъминланади. Бу эса мулкнинг бозор қийматига яқин нархларда сотилишини кафолатлаб, давлат бюджетига тушумларнинг  сезиларли даражада ошишига олиб келган.
 хусусий мулк дахлсизлигини кучайтириш ҳамда унинг бозор активидаги улушини оширишни янада кенгайтириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг  2022 йил 24-августдаги даги ПФ-198-сон “Мулк ҳуқуқининг дахлсизлигини ишончли ҳимоя қилиш, мулкий муносабатларга асоссиз аралашувга йўл қўймаслик, хусусий мулкнинг капиталлашув даражасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ишлаб чиқишда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Тадбиркорлик, рақобатни ривожлантириш ва саноат масалалари қўмитасининг 2025 йил 20-майдаги № 05/40-7-6580-сонли маълумотномаси). Натижада, хусусий мулк дахлсизлигини кучайтириш ва унинг бозор активидаги улушини ошириш бўйича таклифларнинг амалга оширилиши мулкдорларнинг ҳуқуқий ҳимоясини мустаҳкамлаб, мулк дахлсизлигини кучайтириш ва инвестиция муҳитининг барқарорлигини таъминлаган.
хусусий мол-мулкдан мулкдорнинг розилигисиз ва тегишли ҳақ тўламасдан фойдаланишга нисбатан чоралар кўрилиши ҳақидаги таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 24-августдаги ПФ-198-сон “Мулк ҳуқуқининг дахлсизлигини ишончли ҳимоя қилиш, мулкий муносабатларга асоссиз аралашувга йўл қўймаслик, хусусий мулкнинг капиталлашув даражасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ишлаб чиқишда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Тадбиркорлик, рақобатни ривожлантириш ва саноат масалалари қўмитасининг 2025 йил 20-майдаги № 05/40-7-6580-сонли маълумотномаси). Натижада, хусусий мол-мулкдан мулкдорнинг розилигисиз ва тегишли ҳақ тўламасдан фойдаланишга нисбатан қатъий қонуний чоралар жорий этилиши мулк эгалари ҳуқуқларининг самарали ҳимоясини таʼминлайди. Бу ҳолатлар камайиб, мулк дахлсизлиги мустаҳкамланади ва мулкдорлар ўз мулкидан эркин фойдаланиш имкониятига эга бўлган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish