Ҳасанов Тўлқин Ахматовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Давлатнинг ижтимоий соҳа муассасалари молиявий ресурсларини бошқариш самарадорлигини такомиллаштириш”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/Iqt3285.
Илмий раҳбар: Пардаев Умиджон Уралович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат сиёсати ва бошқаруви академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/30.12.2019.I.17.01.
Расмий оппонентлар: Исламкулов Алимназар Худжамуратович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Хушмуротов Зойир Бектемирович, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: давлатнинг ижтимоий соҳа муассасалари молиявий ресурсларини бошқариш самарадорлигини такомиллаштиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
умумтаълим мактабларининг таълим беришга мўлжалланган, бўш турган бино ҳамда иншоотларини жисмоний ва юридик шахсларга беришда ҳудуднинг камида
5 йиллик демографик кўрсаткичларини инобатга олган ҳолда амалга ошириш зарурлиги асосланган.
мактабгача ва мактаб таълими тизимидаги муассасаларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларга ижтимоий солиқ ставкаси 1 фоиз миқдорида белгилаш таклиф этилган.
молиявий ресурслардан самара фойдаланиш мақсадида таълим муассасаларига тўлов хизматлари кўрсатганлик учун воситачилик ҳақини 1 фоизгача қилиб белгилаш зарурлиги исботланган.
“Баркамол авлод” болалар мактаблари педагог ходимларини бюджет маблағлари ҳисобидан базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари, бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан уч бараваригача бир марталик рағбатлантириш зарурлиги илмий асосланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимини молиялаштириш амалиётини такомиллаштириш борасида олинган илмий натижалар асосида:
умумтаълим мактабларининг таълим беришга мўлжалланган, бўш турган бино ҳамда иншоотларини жисмоний ва юридик шахсларга беришда ҳудуднинг камида
5 йиллик демографик кўрсаткичларини инобатга олган ҳолда амалга ошириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 11-майдаги ПҚ-241-сон “Мактабгача ва мактаб таълимини ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2025-йил 2-майдаги 05-2664-сон маълумотномаси). Натижада, Республикамизда ҳозирги кунда умумтаълим мактаблари сиғими ўртача 1,2 коеффициентни ташкил қилмоқда. Бу меёрдан 0,2 коеффициент юқори ҳисобланади ҳамда ўқувчиларнинг баъзи ҳудудларда 2 ёки 3 сменада ўқиш ташкил қилинганлиги кузатилмоқда. Ҳозирда таълим муассасаларига тегишли бўлган бино ва иншоатларни сотиш ёки фаолият турига хос бўлмаган йўналишга бериш тақиқланди. Бу жараёнда бўш турган ёки самарасиз фойдаланишда бўлган умумтаълим мактабларига қарашли биноларни ишчи ҳолатга келтириш ҳамда ижара асосида ишлатишга топшириш жараёнида. Меʼёр бўйича 1,0 коеффициентга тушириш учун аҳоли зич ҳудудларда қўшимча бинолар қуриш ва янги умумтаълим мактабларини очиш керак бўлади.
мактабгача ва мактаб таълими тизимидаги муассаса ва ташкилотларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларга ижтимоий солиқ ставкаси 1 фоиз миқдорида белгилаш тавсияси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 11-майдаги ПҚ-241-сон “Мактабгача ва мактаб таълимини ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2025-йил 2-майдаги 05-2664-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида, Республика бўйича таълим муассасаларида бюджетдан ташқари ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларга ижтимоий солиқ ставкаси 1 фоиз миқдорида қўлланиши натижасида юқори даромад манбаи сақланиб қолди. 2021-2023 йилларда бюджетдан ташқари ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан 435 208 млн.сўм маблағлар иш ҳақи ва рағбатлантиришларга сарфланган. 2021-йилда 69 649 млн.сўм иш ҳақи фонди учун 14 838 млн.сўм ягона ижтимоий солиқ тўланган бу 23 фоизни ташкил қилади. Қарор ижросидан сўнг 2023-йилда 219 031 млн.сўм иш ҳақи фонди учун 2 712 млн.сўм ягона ижтимоий солиқ тўлов қилинди ҳамда жами 1 фоизни ташкил қилди. Бунинг натижасида ўртача 2023-йилнинг ўзида ягона ижтимоий солиқдан иқтисод қилинган 52 045 млн.сўм маблағлар қўшимча харажат қилишга йўналтирилган.
таълим муассасаларига тўлов хизматлари кўрсатганлик учун воситачилик ҳақини
1 фоизгача қилиб белгилаш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 9-мартдаги ПҚ-88-сон “Аҳоли томонидан тўловларни амалга оширишда қўшимча қулайликлар яратиш тўғрисида”ги қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2025-йил 2-майдаги 05-2664-сон маълумотномаси). Таълим ташкилотларига тўланадиган тўловлар учун ҳам 1 фоизлик йиғимнинг олиб ташланиши бюджет ташкилотига ҳам аҳолига ҳам катта енгиллик бўлди. Республика бўйича “Баркамол авлод” болалар мактабларининг бюджетдан ташқари ривожлантириш жамғармасига тижорат банклари ва тўлов ташкилотларидан келиб тушадиган ота-оналар тўловини таҳлил қилиш натижасида 2024-йил якуни билан 1 064 млн.сўм маблағлар аҳоли ихтиёрида қолган. Бугунги кунда юртимиздаги 217 та “Баркамол авлод” болалар мактабларига 350 мингдан ортиқ тўгарак аъзолари фаол қатнашиб келмоқда. Тижорат банклари ва тўлов ташкилолари томонидан тўловни ўтказганли учун хизмат ҳақи сифатида тўланадиган маблағдан 1 фоиз ушлаб қолиш амалиёти бекор қилиниши аҳолига катта енгиллик ва қулайлик яратди. Биргина 2024-йил якуни билан 327 726 минг тўгарак аъзоларининг ота-оналари томонидан тўланган 106 383 млн.сўм тўловлардан шаклланган 1 064 млн.сўм маблағлар аҳоли ихтиёрида қолган бу бошқа хизматлар учун қўшимча тўлов қилиш имкониятини яратди.
“Баркамол авлод” болалар мактаблари педагог ходимларини бюджет маблағлари ҳисобидан базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари, бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан уч бараваригача бир марталик рағбатлантириш таклифи (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2025-йил 2-майдаги 05-2664-сон маълумотномаси). Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил 27-май ВМ-331-сон “Мактабдан ташқари таълим тизимини такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисидаги” қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган. Республика бўйича “Баркамол авлод” болалар мактаблари томонидан бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан педагог ходимларни моддий рағбатлантиришнинг умумий харажатларга нисбатан улуши йиллар кесимида ошган. “Баркамол авлод” болалар мактаблари 2021-2023 йиллар давомида иш ҳақи фонди 2 баробарга ошганини кўриш мумкин. 2021-йилда 8 444 нафар педагог ходимларга 6 597,7 млн.сўм иш ҳақи фонди ҳисобидан рағбатлантирилган ҳолда ўртача 3 БҲМ баробар молиялаштирилган. 2023-йилга келиб 11 429 нафар педагог ходимларни рағбатлантириш учун 13 504,1 млн.сўм иш ҳақи харажатлари амалга оширилган. 2023-йилда иш ҳақи фонди 2021-йилга қараганда 6 906,4 млн.сўм раҳбатлантиришга қўшимча харажат қилинган. Бунда бир нафар педагог ҳодимга 2021-йилда 781,3 минг сўм тўғри келган бўлса 2023-йилга келиб 1 181 минг сўмни ташкил қилган.