Турсунов Анвар Сайпуллаевичнинг 
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Ўзбекистоннинг жанубий ҳудудларида замонавий урбанизацион жараёнлар: тарих ва таҳлил (1991-2020-йй.)”, 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.3.DSc/Tar260.
Илмий раҳбар: Пардаев Тошкентбой Ражабович, тарих фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Термиз давлат университети, PhD.03/2025.27.12.Tar.12.01.
Расмий оппонентлар Саидов Илхом Мухиддинович, тарих фанлари доктори, профессор; Бобожонова Дилором Бобожоновна, тарих фанлари доктори, профессор; Толипов Файзулла Саидович, тарих фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат техника университети.
II. Тадқиқотнинг мақсади: 1991-2020 йилларда Ўзбекистоннинг жанубий ҳудудларида замонавий урбанизацион жараёнларни тадқиқ этишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ўзбекистон шаҳарсозлигида “урбанизация”, “урбанология”, “микроурбанизм”, “субурбанизация”, “агломерация”, “конурбация”, “мегалополис”, “метрополис”, “эополис”, “тиранополис” каби тушунчаларнинг кириб келганлиги, жанубий ҳудудлар шаҳарларида “ситй”, “этношаҳарча” каби янги урбанизацион атамаларнинг қўлланилаётганлиги аниқланган;
Ўзбекистоннинг жанубий ҳудудларидаги шаҳарлар саноат, демографик ва ижтимоий-маданий омилларни ҳисобга олган ҳолда ривожланганлиги, Қарши ва Термиз шаҳарларида қурилиш мутахассислари ҳамда тадбиркорларининг малакасини ошириш учун инновацион дастурлар жорий этилганлиги, халқаро тадбирлар минтақанинг тарихий шаҳарларини юксалтиришда сезиларли ҳисса қўшганлиги аниқланган;
Мустақилликнинг илк йилларида Термиз туманидаги “Ипак ёʻли” деб номланган эркин иқтисодий ҳудуд лойиҳаси Афғонистон ва Тожикистондаги нотинч вазият туфайли амалга ошмай қолганлиги, Янги Ўзбекистон шароитида “Термиз халқаро савдо маркази”нинг ташкил этилиши ишлаб чиқариш ва халқаро савдонинг ўсишига имкон берганлиги асосланган;
Коммунал хизматлар ва маиший хизматлар соҳасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилганлиги, ушбу ўзгаришлар инновацион технологик ечимларни жорий этишни, шунингдек, логистика ва қурилишга хорижий инвестицияларни самарали жалб қилиш ва улардан фойдаланишни ўз ичига олганлиги, алоқа ва ҳаво транспорти тизимлари модернизация қилиниши натижасида кўрсатилаётган хизматларнинг умумий самарадорлиги ва сифатини оширишга ёрдам берганлиги далилланган;
Жанубий вилоятларда халқ маорифи, олий ва ўрта махсус таълим тизимидаги ислоҳотлар, шунингдек, 2017-2025 йилларда таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаларида инновацион лойиҳаларнинг кенг қўлланилиши ҳамда янги олий ўқув юртларининг ташкил этилиши шаҳарларнинг кенгайиши ва янги иш ўринлари яратилишида муҳим ўрин тутаётганлиги асосланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистоннинг жанубий ҳудудларида замонавий урбанизацион жараёнлари тарихи ва таҳлили (1991-2020 йй.) бўйича ишлаб чиқилган илмий хулоса ва таклифлар асосида:
Ўзбекистон шаҳарсозлигида “урбанизация”, “урбанология”, “микроурбанизм”, “субурбанизация”, “агломерация”, “конурбация”, “мегалополис”, “метрополис”, “эополис”, “тиранополис” каби тушунчаларнинг кириб келганлиги, жанубий ҳудудлар шаҳарларида “ситй”, “этношаҳарча” каби янги урбанизацион атамаларнинг қўлланилаётганлиги тўғрисидаги маълумотлардан Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос илмий-тадқиқот институтининг ишларида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос илмий-тадқиқот институти давлат муассасасининг 2025-йил 27-январдаги 60–сон маълумотномаси). Натижалар, Ўзбекистон жанубий ҳудудларида замонавий урбанизацион жараёнлар тўғрисидаги билимларни бойитишга хизмат қилган.
Ўзбекистоннинг жанубий ҳудудларидаги шаҳарлар саноат, демографик ва ижтимоий-маданий омилларни ҳисобга олган ҳолда ривожланганлиги, Қарши ва Термиз шаҳарларида қурилиш мутахассислари ҳамда тадбиркорларининг малакасини ошириш учун инновацион дастурлар жорий этилганлиги, халқаро тадбирлар минтақанинг тарихий шаҳарларини юксалтиришда сезиларли ҳисса қўшганлиги тўғрисидаги илмий маълумотлардан Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос илмий-тадқиқот институтининг ишларида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос илмий-тадқиқот институти давлат муассасасининг 2025-йил 27-январдаги 60–сон маълумотномаси). Натижалар шаҳарлар тараққиётида давлат ва халқаро миқёсдаги тадбирларнинг ролини тадқиқ этиш ҳамда шаҳарсозлик соҳасини янги маълумотлар билан бойитишга имкон берган. 
Мустақилликнинг илк йилларида Термиз туманидаги “Ипак ёʻли” деб номланган эркин иқтисодий ҳудуд лойиҳаси Афғонистон ва Тожикистондаги нотинч вазият туфайли амалга ошмай қолганлиги, Янги Ўзбекистон шароитида “Термиз халқаро савдо маркази”нинг ташкил этилиши ишлаб чиқариш ва халқаро савдонинг ўсишига имкон берганлиги тўғрисидаги маълумотлардан “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг “Тақдимот” кўрсатуви ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиоканалининг 2025-йил 4-февралдаги 01-33-41-сон маълумотномаси). Бу эса, телетомошабинларнинг Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида саноат ва кичик бизнес тараққиёти бўйича тасаввурларини кенгайтиришга ёрдам берган.
Коммунал хизматлар ва маиший хизматлар соҳасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилганлиги, ушбу ўзгаришлар инновацион технологик ечимларни жорий этишни, шунингдек, логистика ва қурилишга хорижий инвестицияларни самарали жалб қилиш ва улардан фойдаланишни ўз ичига олганлиги, алоқа ва ҳаво транспорти тизимлари модернизация қилиниши натижасида кўрсатилаётган хизматларнинг умумий самарадорлиги ва сифатини оширишга ёрдам берганлиги тўғрисидаги маълумотлардан “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг “Тақдимот” кўрсатуви ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиоканалининг 2025-йил 4-февралдаги 01-33-41-сон маълумотномаси). Натижалар, телетомошабинларнинг Ўзбекистоннинг жанубий ҳудудларида коммунал хизматлар, транспорт ва алоқа тизимидаги ўзгаришлар бўйича тасаввурларини бойитишга хизмат қилган.
Жанубий вилоятларда халқ маорифи, олий ва ўрта махсус таълим тизимидаги ислоҳотлар, шунингдек, 2017-2025 йилларда таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаларида инновацион лойиҳаларнинг кенг қўлланилиши ҳамда янги олий ўқув юртларининг ташкил этилиши шаҳарларнинг кенгайиши ва янги иш ўринлари яратилишида муҳим ўрин тутаётганлиги тўғрисидаги маълумотлардан Сурхондарё вилоят ҳокимлигининг ишида фойдаланилган (Сурхондарё вилоят ҳокимлигининг 2025-йил 13-июндаги 07-07/1452-сон маълумотномаси). Натижалар Ўзбекистон жанубий ҳудудларида замонавий таълим ва тиббиёт тизимини шакллантириш ишларини такомиллаштиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish