Каримова Камилла Вячеславовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Жаҳон мусиқасининг ўзбек мусиқа санъати ривожида ўрни (Европа мусиқа санъати мисолида)”, 07.00.01–Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.3.PhD/Tar1185.
Илмий раҳбар: Турсунов Сайпулла Нарзуллаевич, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Термиз давлат университети, PhD.03/2025.27.12.Tar.12.01.
Расмий оппонентлар: Файзуллаева Мавлюда Хамзаевна, тарих фанлари доктори (DSc), доцент; Ғаффоров Шокир Сафарович, тарих фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Жаҳон мусиқасининг ўзбек мусиқа санъатини ривожлантиришдаги ўрнини аниқлаш, хусусан Европа мусиқа санъати мисолида таҳлил қилишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ХХ асрда Европа мусиқа санъатининг ўзбек мусиқа санъати ва маҳаллий бастакорлар ижоди ривожига муҳим таъсир кўрсатгани, шунингдек, Ўзбекистон маданий ҳаётида замонавий мусиқанинг аҳамияти изчил ортиб боргани илмий жиҳатдан асослаб берилди;
Ўзбек мусиқа санъатини ривожлантириш жараёнида хорижий ҳамкорлар билан ҳамкорлик муносабатлари асосида самарали ижодий тажриба шакллангани ҳамда соҳани ривожлантириш учун зарур институционал ва ташкилий имкониятлар яратилгани аниқланди;
Европа мусиқа санъатининг ўзбек мусиқа маданиятига кўрсатган таъсири, шу таъсир негизида яратилган тарихий ва бадиий асарларнинг халқ маънавий ҳаётидаги ўрни ва аҳамияти илмий жиҳатдан белгилаб берилди;
Жаҳон мусиқа маданияти таъсирида давлат ва маданий тадбирлар, шунингдек, спорт мусобақаларида фаол иштирок этган рок гуруҳлари ҳамда фолклор-этнографик ансамбллар фаолияти ва уларнинг ривожланиш босқичлари илмий асосда таҳлил қилинди.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Жаҳон мусиқасининг ўзбек мусиқа санъати ривожида ўрни (Европа мусиқа санъати мисолида) бўйича тўпланган маълумотлар асосида:
ХХ асрда Европа мусиқа санъатининг ўзбек мусиқа санъати ва маҳаллий бастакорлар ижоди ривожига муҳим таъсир кўрсатгани, шунингдек, Ўзбекистон маданий ҳаётида замонавий мусиқанинг аҳамияти изчил ортиб борганлиги ҳақидаги маълумотлардан “Ўзбекистон тарихи” каналида эфирга узатилган “Тарих майдони” кўрсатувини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2025-йил 22-декабрдаги 01-33-972-сон маълумотномаси). Натижада, диссертацияда илгари сурилган илмий хулосалар оммавий ахборот воситалари орқали кенг тарғиб қилиниб, Европа мусиқа санъатининг ўзбек мусиқа маданияти ривожидаги ўрнини англаш ҳамда миллий мусиқа меросига ҳурматни мустаҳкамлашга хизмат қилди;
Ўзбек мусиқа санъатини ривожлантириш жараёнида хорижий ҳамкорлар билан ҳамкорлик муносабатлари асосида самарали ижодий тажриба шакллангани ҳамда соҳани ривожлантириш учун зарур институционал ва ташкилий имкониятлар яратилганлиги ҳақида маълумотлардан “Ўзбекистон тарихи” каналида эфирга узатилган “Тарих майдони” кўрсатувини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2025-йил 22-декабрдаги 01-33-972-сон маълумотномаси). Натижада, диссертацияда асослаб берилган илмий хулосалар оммавий ахборот воситалари орқали кенг ёритилиб, ўзбек мусиқа санъатини ривожлантиришда хорижий ҳамкорлик тажрибасининг аҳамиятини англаш ҳамда мазкур йўналишдаги маданий алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилди;
Европа мусиқа санъатининг ўзбек мусиқа маданиятига кўрсатган таъсири, шу таъсир негизида яратилган тарихий ва бадиий асарларнинг халқ маънавий ҳаётидаги ўрни ва аҳамияти илмий жиҳатларига оид маълумотлардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2024-йил 4-январда тасдиқланган маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастурининг В йўналишида белгиланган “Маданият, санъат, театр, музей, китобхонлик ва ижод соҳаларини ривожлантиришга доир чора-тадбирлар” 38-банди “Республика маънавий-маърифий самарадорлигини миқёсида ишлар оширишга қаратилган турли кўрик танлов ва викториналарни ташкил этиш” мавзусида тарғибот ишларини ташкил этиш ва ўтказишда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтининг 2025-йил 19-декабр 10/862-сон маълумотномаси). Натижада, диссертацияда баён этилган илмий хулосалар маънавий-маърифий тадбирлар мазмунини бойитишга хизмат қилиб, Европа мусиқа санъатининг ўзбек мусиқа маданиятига таъсири ва унинг халқимиз маънавий ҳаётидаги ўрнини кенг жамоатчиликка илмий асосда етказишга имкон яратди;
Жаҳон мусиқа маданияти таъсирида давлат ва маданий тадбирлар, шунингдек, спорт мусобақаларида фаол иштирок этган рок гуруҳлари ҳамда фолклор-этнографик ансамбллар фаолияти ва уларнинг ривожланиш босқичлари ҳақидаги маълумотлардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2024-йил 4-январда тасдиқланган маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастурининг В йўналишида белгиланган “Маданият, санъат, театр, музей, китобхонлик ва ижод соҳаларини ривожлантиришга доир чора-тадбирлар” 38-банди “Республика маънавий-маърифий самарадорлигини миқёсида ишлар оширишга қаратилган турли кўрик танлов ва викториналарни ташкил этиш” мавзусида тарғибот ишларини ташкил этиш ва ўтказишда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтининг 2025-йил 19-декабр 10/862-сон маълумотномаси). Натижада, диссертацияда келтирилган илмий хулосалар маънавий-маърифий тадбирлар мазмунини бойитиб, жаҳон мусиқа маданияти таъсирида шаклланган рок гуруҳлари ҳамда фолклор-этнографик ансамбллар фаолиятининг ижтимоий-маданий аҳамиятини кенг жамоатчиликка етказишга хизмат қилди.