Ҳакимов Акмалжон Мирзағаниевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон.
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Жамият тараққиётини тадқиқ этишнинг назарий ва амалий муаммолари”, 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.3.PhD/Fal1684
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, DSc.03/2025.27.12.F.08.02
Илмий раҳбар: Холмирзаев Нодиржон Низомжонович фалсафа фанлари доктори, профессор
Расмий оппонентлар: Сафарова Нигора Олимовна, фалсафа фанлари доктори, профессор; Баймурзаев Азамат Досмурзаевич, фалсафа фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади жамият тараққиётининг назарий асослари, хусусиятлари, сивилизацион тараққиёт динамикаси ҳамда Янги Оʻзбекистон тараққиётининг сивилизациявий асосларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
жамият тараққиётини сивилизацион ёндашув асосида ўрганишда сифат жиҳатидан бир-биридан фарқ қиладиган маданият ва сивилизацияларнинг мавжуд бўлиб қолиши, уларнинг маданий ворисийлиги, ижтимоий институтларининг мослашувчанлиги, қадриятлар тизимининг барқарорлиги каби ривожланиш хусусиятлари, инсон капитали сифати, ижтимоий бирдамлик даражаси, инновацион салоҳият ва маънавий хавфсизлик каби тараққиёт мезонлари асослаб берилган;
жамият тараққиётини таъминлашда тарихий хотирага таянувчан, маданий хилма-хилликни қамраб олувчи, тизимли, мослашувчан, инсон омилига йўналтирилган ва барқарорликни таъминловчи универсал назарияни яратиш, маърифат, ижтимоий бирдамлик, инновацион тафаккур, адолат, фуқаролик фаоллиги ва маънавий юксалиш тамойилларини ишлаб чиқишда сивилизацион ёндашувнинг ворисийлик, инклюзивлик, мувозанатлилик, очиқлик ва эволюционлик имкониятлари аниқлаштирилган;
глобаллашув жараёнларининг инъикоси сифатида жамият тараққиётига хос макро даражадаги (универсаллашув ва сивилизациялараро интеграция, рақамли маконнинг экспансияси, трансмиллий ижтимоий-иқтисодий боғлиқликнинг кучайиши), микро даражадаги (шахснинг ўзини англаш моделининг ўзгариши, истеъмолчилик кайфиятининг тус олиши, қадриятлар тизимининг трансформацияси) тенденсияларнинг ночизиқли ривожланиш, аксиологик амбивалентлик ва ижтимоий-маданий асимметрия шаклларида намоён бўлиш хусусиятлари очиб берилган;
трансформация ва рақамлашув шароитида Ўзбекистон тараққиёти инсон капитали, инновация ва маънавий барқарорлик уйғунлигига асосланиши, функсионал-институционал очиқлик ва инклюзив модернизация жараёнларининг сивилизацион таъсири ижтимоий тараққиётнинг янги парадигмасини (технологик янгиланишнинг миллий қадриятлар тизими билан мувофиқлашуви, инсон салоҳиятининг устувор омилга айланиши, миллий ўзликнинг сақланиши) шакллантириши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ижтимоий тараққиётни англаш ва тадқиқ этишда формацион ҳамда сивилизацион ёндашувларнинг методологик асосларини ижтимоий-фалсафий жиҳатдан таҳлил қилиш жараёнида эришилган илмий натижалар асосида:
жамият тараққиётини сивилизацион ёндашув асосида ўрганишда сифат жиҳатидан бир-биридан фарқ қиладиган маданият ва сивилизацияларнинг мавжуд бўлиб қолиши, уларнинг маданий ворисийлиги, ижтимоий институтларининг мослашувчанлиги, қадриятлар тизимининг барқарорлиги каби ривожланиш хусусиятлари, инсон капитали сифати, ижтимоий бирдамлик даражаси, инновацион салоҳият ва маънавий хавфсизлик каби тараққиёт мезонларига оид хулосалар ва таклифлардан “Миллий тикланиш” демократик партиясининг 2025-2029 йилларга мўлжалланган сайлов олди дастури 2.1-банди миллий маданият ва маънавиятни ривожлантириш, қадриятларни сақлаш ва бойитиш бўйича белгиланган вазифаларнинг ижросини таъминлашда фойдаланилган (“Миллий тикланиш” демократик партияси Марказий кенгашининг 2025-йил 8-апрелдаги 02/06-33-сон маълумотномаси) Натижада, тараққиётнинг янги босқичида илгари сурилган “Миллий тикланишдан – миллий юксалиш сари” деган устувор шиорни халқимиз ҳаётидаги ўрни ортиши ҳамда давлат ва жамият бошқарувида демократия тамойилларини янада кучайтиришга хизмат қилган;
жамият тараққиётини таъминлашда тарихий хотирага таянувчан, маданий хилма-хилликни қамраб олувчи, тизимли, мослашувчан, инсон омилига йўналтирилган ва барқарорликни таъминловчи универсал назарияни яратиш, маърифат, ижтимоий бирдамлик, инновацион тафаккур, адолат, фуқаролик фаоллиги ва маънавий юксалиш тамойилларини ишлаб чиқишда сивилизацион ёндашувнинг ворисийлик, инклюзивлик, мувозанатлилик, очиқлик ва эволюционлик имкониятларига доир умумлашма ва тавсиялардан Ўзбекистон Миллий университетида бажарилган ПЗ-20170928696-рақамли “Ўзбекистонда ислоҳотлар жараёнини таҳлил этиш ва амалга оширишнинг концептуал-фалсафий методологияси (Ҳаракатлар стратегияси асосида)” мавзусидаги амалий лойиҳа доирасида нашр этилган ишларда фойдаланилган (Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг 2025-йил 23-сентябрдаги 04/11-19161-сон маълумотномаси). Натижада, Янги Ўзбекистон тараққиётидаги янгиланишлар жараёнида жамият тараққиётини тадқиқ этишдаги муаммолар ва уларнинг асосий омиллари аниқланиб, таҳлил қилинган ва ижтимоий-фалсафий жиҳатларига оид назарий маълумотларнинг тизимлаштиришига хизмат қилган;
глобаллашув жараёнларининг инъикоси сифатида жамият тараққиётига хос макро даражадаги (универсаллашув ва сивилизациялараро интеграция, рақамли маконнинг экспансияси, трансмиллий ижтимоий-иқтисодий боғлиқликнинг кучайиши), микро даражадаги (шахснинг ўзини англаш моделининг ўзгариши, истеъмолчилик кайфиятининг тус олиши, қадриятлар тизимининг трансформацияси) тенденсияларнинг ночизиқли ривожланиш, аксиологик амбивалентлик ва ижтимоий-маданий асимметрия шаклларида намоён бўлиш хусусиятларига оид илмий натижалар ва таклифлардан Фарғона вилояти телерадиокомпанияси “Фарғона вилояти телерадиоканали” “Хайрли кун”, “Жараён” кўрсатувлари, “Кун мавзуси” эшиттиришлари ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (“Фарғона вилояти телерадиоканали” давлат муассасасининг 2025-йил 12-мартдаги 12-03-2025-сон маълумотномаси) Натижада, телетомошабинларнинг турмуш тарзи ўзгариши ва маданиятини юксалтиришга, уларнинг мамлакатимизни ривожланган давлатлар қаторидан муносиб ўрин олиши ҳақидаги илмий тасаввур ва тушунчаларининг бойишига ҳамда кўрсатувларнинг илмийлиги ва оммабоплигини таъминлашга хизмат қилган;
трансформация ва рақамлашув шароитида Ўзбекистон тараққиёти инсон капитали, инновация ва маънавий барқарорлик уйғунлигига асосланиши, функсионал-институционал очиқлик ва инклюзив модернизация жараёнларининг сивилизацион таъсири ижтимоий тараққиётнинг янги парадигмасини (технологик янгиланишнинг миллий қадриятлар тизими билан мувофиқлашуви, инсон салоҳиятининг устувор омилга айланиши, миллий ўзликнинг сақланиши) шакллантиришига оид тавсиялардан Республика Маънавият ва маърифат маркази фаолиятида, жумладан, 2024-йилда маънавий маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастурининг ИИИ йўналишида белгиланган “Миллий ғоя тарғиботини кучайтириш, жамиятда соғлом мафкура, янги маънавий макон, маърифатли жамиятни барпо этишга қаратилган чора-тадбирлар”нинг 18-банди – “Ғоявий-мафкуравий таҳдидларнинг таъсирини тадқиқ қилиш, замонавий рақамли тарғибот технологияларини қўллаш борасида ривожланган мамлакатлар тажрибасини ўрганиш учун илмий жамоаларни хорижга юбориш юзасидан таклифлар тайёрлаш” мавзусида тарғибот ишларини ташкил этиш ва ўтказишда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтининг 2026-йил 10-апрелдаги 10/247-сон маълумотномаси). Натижада, жамият тараққиётини илмий асосда таҳлил қилиш, ғоявий мафкуравий таҳдидларнинг олдини олиш, замонавий тарғибот технологияларини жорий этиш ҳамда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини оширишда муҳим илмий-амалий манба сифатида хизмат қилган.