Дониёров Носиржон Абдухолиқ ўғлининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “1917 – 1941-йилларда совет ҳокимиятининг Ўзбекистон ССРда маданият сиёсати”. 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақами: B2026.3.PhD/Tar.1542 
Илмий раҳбар: Қаҳрамон Кенжаевич Ражабов, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фанлар академияси Тарих институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса, ИК рақами: Ўзбекистон Фанлар академияси Тарих институти. DSc.05/2025.27.12.Tar.05.01. 
Расмий оппонентлар: Бахтиёр Эргашевич Эргашев, тарих фанлари доктори, профессор; 
Абдували Абдумуталибович Йўлдошев, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори. 
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: 1917–1941-йилларда Совет ҳокимиятининг Ўзбекистон ССРда маданият сиёсати моҳияти ва унинг оқибатларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
совет ҳокимиятининг Ўзбекистонда маданият сиёсати мазмуний-вазифавий хусусиятларига кўра уч даврга: а) назарий асослар яратилиши ҳамда миллий тараққийпарварларнинг жараёнда муайян даражада иштирок этиши билан тавсифланувчи “ғоявий асосланиш ва мослашув даври” (1917 – 1924/25-йиллар); б) маданий бошқарувнинг марказлашуви ва ижодкорлар устидан назоратнинг кучайиши билан белгиланувчи “марказлашув ва мафкуравий қатъийлашув босқичи” (1926 – 1932-йиллар); c) социалистик реализм мажбурий меъёр бўлиб, маданиятнинг тўлиқ тарғиботга йўналтирилиши билан тавсифланувчи “идоравий ихтисослашув даври” (1933 – 1940-йиллар)га бўлиниши асосланган;
Адабиёт ва нашриёт бош бошқармаси ҳамда Бош репертуар қўмитаси томонидан тўрт шаклда (совет ҳокимиятига қарши ташвиқот олиб бориш, республиканинг ҳарбий ва иқтисодий сирларини ошкор этиш, ёлғон маълумотлар орқали жамоатчилик фикрини қўзғатиш ҳамда миллатчилик ва диний ҳаддан ошишни тарғиб этишни олдини олиш) амалга ошириган цензурадан кўзланган асл мақсад ўзбек халқининг миллий онгини юксалтиришга хизмат қилувчи асарларнинг йўқ қилиши ва ўзликни санъатдан сиқиб чиқарилишга қаратилагани далилланган; 
соҳада олиб борилган қатағон сиёсати икки йўналишда: а) асар айби билан (агар яратилган асар мазмуни коммунизм ғояларига зид деб баҳоланса, муаллиф ўша асар учун қатағон қилинган); б) муаллифнинг синфий келиб чиқиши сабаб (асар давр руҳига жавоб берса-ю муаллифнинг ўзи давр тузумига синфий жиҳатдан тўғри келмаса ҳам қатағон қилинган) амалга оширилган бўлиб, у миллий руҳ, миллий маданият устунлигини тарғиб қилувчи (хусусан жадидчилик, миллий уйғониш ҳамда мустамлакачиликка қарши руҳдаги қарашларни илгари сурувчи), состиалистик реализмдан оғаётган санъат вакилларига қаратилгани аниқланган; 
совет ҳокимияти томонидан ўзбек адабий тили ва имло лойиҳасини белгилашда синфий-сиёсий қарама-қаршиликлар асос қилиниб, ўзбек тилининг “қишлоқ тили” (жўқчилар) ва “шаҳар тили” (йўқчилар)га ажратилган ҳамда тил-имло сиёсатида ҳам адабий тил асосини белгилашда аҳолини катта қисми(2 миллиондан ортиқ) сўзлашадиган қипчоқ шеваси эмас балки, ишчилар синфига хос деб қаралган Тошкент (қарлуқ) шеваси мезон қилиб олингани ва натижада нафақат қипочоқ шевасида гаплашувчи ўзбеклар, балки бу шевада мулоқот қилувчи қўшини қардош халқлар билан ҳам  (қозоқ, қирғиз, бошқирд) анъанавий лисоний яқинлик маълум даражада заифлашганлиги далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мавзу юзасидан ишлаб чиқилган илмий хулоса ва таклифлар асосида:
Совет ҳокимиятининг Ўзбекистонда маданият сиёсатини мазмуний-вазифавий хусусиятларига кўра учга: 1) 1917 – 1924/25-йиллар – “ғоявий асосланиш ва мослашув даври”; 2) 1926 – 1932-йиллар – “марказлашув ва мафкуравий қатъийлашув босқичи”; 3) 1933 – 1940-йиллар – “идоравий ихтисослашув даври”га таснифлаш тўғрисидаги маълумотлардан 2022 – 2024-йиллари Ўзбекистон ФА Тарих институти томонидан бажарилган “Ўзбек халқи ва давлатчилиги тарихи манбалари (энг қадимги даврлардан 1991-йилгача) электрон “Ақлли кутубхона” платформасини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2025-йил 17-июлдаги 3/1255-1768-сон маълумотномаси). Тақдим этилган материаллар электрон платформани илмий маълумотлар билан бойитишга хизмат қилади.
Адабиёт ва нашриёт бош бошқармаси ва Бош репертуар қўмитаси томонидан томонидан цензуранинг тўртта шарт (совет ҳокимиятига қарши ташвиқот олиб бориш, республиканинг ҳарбий ва иқтисодий сирларини ошкор этиш, ёлғон маълумотлар орқали жамоатчилик фикрини қўзғатиш ҳамда миллатчилик ва диний ҳаддан ошишни тарғиб этишни олдини олиш) асосида жорий этилиши натижасида халқнинг миллий онгини юксалтиришга хизмат қилувчи асарларнинг йўқ қилиниши ва миллий ўзликнинг санъатдан сиқиб чиқарилишига олиб келганлиги тўғрисидаги маълумотлардан Ўзбекистон ФА Тарих институтида 2022 – 2024-йилларда “Ўзбек халқи ва давлатчилиги тарихи манбалари (энг қадимги даврлардан 1991-йилгача) электрон “Ақлли кутубхона” платформасини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2025-йил 17-июлдаги 3/1255-1768-сон маълумотномаси). Аниқланган архив ҳужжатлари мавзунинг кам ўрганилган қисмини маълумотлар билан бойитишга хизмат қилади.
Болшевикларнинг маданият соҳасида қатағон сиёсати икки йўналишда: агар яратилган асар мазмуни коммунизм ғояларига қарши бўлса, муаллиф асар ортидан қатағон қилинганлиги, ёки асар давр руҳига жавоб берса-ю муаллиф давр тузумига синфий жиҳатдан тўғри келмаса ҳам қатағон қилинганлиги ҳақидаги маълумотлардан Ўзбекистон ФА Тарих институтида 2022 – 2024-йилларда “Ўзбек халқи ва давлатчилиги тарихи манбалари (энг қадимги даврлардан 1991-йилгача) электрон “Ақлли кутубхона” платформасини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2025-йил 17-июлдаги 3/1255-1768-сон маълумотномаси). Тақдим этилган архив ҳужжатлари электрон платформани илмий маълумотлар билан бойитишга хизмат қилади.  
Совет ҳокимияти томонидан ўзбек адабий тили ва имло лойиҳасини белгилашда синфий-сиёсий қарама-қаршиликлар асос қилиниб, ўзбек тилини “қишлоқ тили” (жўқчилар) ва “шаҳар тили” (йўқчилар)га ажратилганлиги, болшевиклар мафкураси нуқтайи назаридан шаҳар ишчилар синфини устун ва илғор қатлам сифатида тарғиб этилганлиги ҳамда бунинг натижасида сингармонизм ҳодисаси деярли учрамайдиган, эронийлашган Тошкент (қарлуқ) шевасини адабий тилнинг асоси сифатида қабул қилинганлиги тўғрисидаги маълумотлар “Ўзбекистон тарихи” телеканали “Тарих билан танишув” кўрсатувини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” телерадиоканали давлат унитар корхонасининг 2025-йил 30-майдаги 15-33/384-сон маълумотномаси). Олинган натижалар мазкур даврнинг совет ҳокимиятининг Ўзбекистон ССРда юритган тил-имло сиёсатининг айрим баҳсли масалаларига ойдинлик киритишга хизмат қилади.

Yangiliklarga obuna bo‘lish