Деҳқонова Махсума Шавкатовнананинг
филология фанлари доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (филология): “ХХ асрнинг 80-90-йиллари ўзбек адабий танқидчилиги тенденциялари ва муаммолари” 10.00.02 – Ўзбек адабиёти ихтисослиги бўйича.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.DSc/Fil377.
Илмий маслаҳатчи: Сабирдинов Акбарали Гафурович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.10.05 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: филология фанлари доктори, профессор Муқаддас Тожибоева, иккинчи расмий оппонент сифатида филология фанлари доктори, профессор Баҳодир Раҳмонов, учинчи расмий оппонент сифатида филология фанлари доктори, профессор Умида Расулова.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ХХ асрнинг 80-90-йилларида яратилган диссертация, монография, рисола, мақолаларни изчил тарзда тадқиқ ва таҳлил этиш, турли қарашларни қиёслаш жараёнида шу даврга доир муаммо ҳамда тенденцияларни ижтимоий-сиёсий жараён билан боғлиқ ҳолда ёритиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ХХ аср ўзбек адабий танқидчилиги тараққиётида 80-90-йиллар алоҳида “ўтиш” ва “ўзгариш” босқичини ташкил этиши, хотира, эссе (бадия) жанрлари такомиллашгани, ижтимоий-сиёсий ўзгаришлар адабиётда ҳам ўз ифодасини топганлиги, 80-йиллар танқидчилигида шўро даври “сотсреализм” методи ҳукмронлиги ижодкор ҳамда адабий жараёнга салбий таъсир кўрсатганлиги, ХХ асрнинг 90-йилларида истиқлол шарофати билан адабий танқидчилик синфий, партиявий ёндашувлардан халос бўлганлиги, бадиий асарлар холис, ҳаққоний баҳоланганлиги асосланган;
80-90-йиллар Шарқ мумтоз адабиётида идеал қаҳрамон яратиш тамойилларини чуқур англаш бошланганлиги, қайта баҳолаш, миллийлик асосда ёндашиш ва ўзликни англаш, қадриятларни тиклаш, асарга кашфиёт сифатида қараш кучайгани, 80-йиллар адабий танқидчилигида мумтоз асарларнинг, асосан, шаклий жиҳатлари ўрганилган бўлса, 90-йиллардан илмий мерос тўлиқ эълон қилиниб, бадиий матнни таҳлил ва талқин этишда ҳурфикрлилик юзага келиб асарнинг матн ости маъноси чуқур таҳлил этилгани, мумтоз лириканинг ўрганиш муаммолари кўрсатилиб, замонавий шеърият бадиий-эстетик, маъно қатламлари ва шаклий жиҳатдан ёритила бошланганлиги, талқинларнинг янгиланганлиги, “лирик фожелик” кашф этилгани исботланган;
ХХ асрнинг 80-йиллари адабий танқидчилигида ижтимоий ёндашув сақланиб қолганлиги, таҳлил ва талқинда очиқлик, ошкоралик бошланганлиги, дадил сўз айтишга дастлабки қадамлар ташланиб инсоннинг руҳиятини, онг ости сезимларини кашф этишга доир талқинлар кенгайганлиги, қодирийшунослик, ойбекшунослик, қаҳҳоршунослик мактабларининг янгича ёндашувлар асосида жонланганлиги, 80-90-йиллар адабий танқидида турли жанр (эссе, адабий портрет, танқидий-биографик очерк, адабий-танқидий мактуб, адабий-танқидий суҳбат)лар такомили кучайганлиги аниқланган;
80-90-йиллар насрий жанрларни ўрганишда образ ижтимоийлигига эътибор қаратилиши, жамиятдаги маънавий инқироз тасвири четда қолаётгани, шахс ички дунёси талқинидаги муаммолар, дастлаб қаҳрамонни шахс сифатида эмас, меҳнат кишиси қиёфасида тасвирлаш устувор бўлганлиги аниқланиб, бу даврда ҳикоя ва қиссачилик бўйича монографик тадқиқотлар кўлами ортганлиги, 90-йиллардан жадид адабиёти намояндалари таржимайи ҳоли, фаолияти, ижоди кенг ва атрофлича ўрганила бошлангани, миллий романчилигимиздаги янгиланишлар: жанр, нутқ, услуб, поэтика масалалари адабий танқидчиликнинг ўрганиш асоси бўлганлиги далилланган;
ХХ асрнинг 80-90-йиллари ўзбек танқидчилигида драматургияга адабиётнинг бошқа турларига нисбатан эътиборнинг сустлиги, саҳна асарлари таҳлилининг камлиги, яратилаётган драмаларнинг бадиий кашфиёт даражасида эмаслиги, бу даврда, асосан, 20-60-йиллар драмалари тадқиқ этилгани, шунга қарамай, адабий танқидчиликда драманинг жанр хусусиятлари ва табиати, қаҳрамон ва характер масалалари назарий жиҳатдан кенг ўрганила бошлангани, ўзбек драматургиясининг шаклланиш босқичларини қайта ўрганиш ва баҳолашга эҳтиёж мавжудлиги исботланган.

IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек адабий танқидчилиги мавзусида олиб борилган мазкур тадқиқот натижалари асосида:
80-90-йилларда ҳикоя ва қисса жанри бўйича алоҳида монографик тадқиқотлар яратилгани, 90-йиллардан жадид адабиёти намояндалари, хусусан, Чўлпон ҳикояларига ижобий хулосалар берилгани, 80-йиллардан кейин ҳам таҳлилда истибдод муҳитидан чиқа олмаган мунаққидлар 90-йиллардан кейин романнинг ўзига хос ифода тарзи, шахсни бадиий тадқиқ этиш, 60-70-йиллар, 70-80-йиллар романлари таҳлилида турғунлик йилларининг салбий оқибатлари, социалистик ғояларнинг таъсиридан қутула олмаслик кабиларни таҳлил этган бўлса, 80-90-йиллар роман жанрининг тараққиёти, миллий романчиликка янги йўналишларнинг кириб келиши, жанр поэтикаси, романда нутқ ва услуб поэтикаси, тарихий романлар тадқиқи, “изм”лар таъсиридан қутилиш кабилар асосий тадқиқ масаласига айлангани ва бу 80-90-йиллар адабий танқидчилигининг ўзига хос давр эканлигига оид илмий хулосаларидан Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновация вазирлиги илмий-техник дастурлари доирасида 2021-2023-йилларда бажарилган ПФ-201912258-рақамли “Ўзбек адабиётининг кўп тилли (ўзбек, рус, инглиз) электрон платформасини яратиш” мавзусидаги амалий грант лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновация вазирлиги Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 7-майдаги 01/4-1928-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа доирасида олиб борилган тадқиқотлар фактик материаллар билан бойитилган.
ХХ аср ўзбек адабий танқидчилиги тараққиётида 80-90-йиллар алоҳида босқични ташкил этиши, 80-йиллар танқидчилигининг ўзига хос жиҳатлари, шўро мафкурасининг адабиётшунослик тараққиётига ижтимоий-сиёсий таъсири, соцреализм принципларининг асарларни холис, ҳаққоний баҳолашга тўсиқ бўлгани ва бунинг адабий жараёнга кўрсатган таъсири, ХХ асрнинг 90-йилларида адабий танқидда шўроларнинг “ғоявий заифлик”, “феодал ўтмишни бўяб кўрсатиш”, “социалистик воқеаликни назар-писанд қилмаслик”, “хотин-қизлар образини иккинчи планда кўрсатиш”, “партия раҳбари образини яратмаслик” каби талаблардан воз кечилгани далиллангани, баҳс-мунозара, эркин фикрлар ортгани кўрсатилганлиги каби тадқиқот хулосаларидан “2021-2023-йилларда бажарилган Ф3-2019081773-рақамли фундаментал лойиҳани бажаришда “Ўзбек болалар рақслари, рақс либослари ва тақинчоқлари номларининг ўзбекча-русча-инглизча-французча қисқача изоҳли луғати”ни яратишда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси маданият вазирлиги Ўзбекистон Давлат хореография академиясининг 2025-йил 6-майдаги 01/04-226-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа доирасида олиб борилган тадқиқотлар фактик материаллар билан бойитилган;
ХХ асрнинг 80-йилларида бошланган “қайта қуриш” шеъриятни ҳам ўз домига тортиб, адабий танқидчилик ҳам асарлар таҳлилига ижтимоий томондан ёндашгани, шеърияти таҳлилида ижодкор таржимаи ҳоли, у яшаган ижтимоий муҳит, шарт-шароитни эътиборга олиш тенденцияси, таҳлил ва талқин масаласида очиқ ва ошкоралик бошлангани, ёзувчининг ижодий хотирасига бағишланган эсселар, бадиалар яратилгани, инсон қалбини поэтик кашф қилувчи, унинг психологияси, ички руҳияти, сезими, ниятини англаш каби талқинлар пайдо бўлгани, қодирийшунослик, ойбекшунослик, қаҳҳоршунослик мактабларининг ривожлангани, 80-90-йилларда адабий танқидда (эссе, адабий портрет, танқидий-биографик очерк, адабий-танқидий мактуб, адабий-танқидий суҳбат) жанрлари такомили асосланганлиги ҳақидаги хулосалардан “2023-2023-йилларда бажарилган ИЗ-2019081663-рақамли фундаментал лойиҳани бажаришда “Ўзбек болалар рақслари, рақс либослари ва тақинчоқлари номларининг ўзбекча-русча-инглизча-французча қисқача изоҳли луғати”ни яратишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси маданият вазирлиги Ўзбекистон Давлат хореография академиясининг 2025-йил 6-майдаги 01/04-225-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа доирасида олиб борилган тадқиқотлар асосли материаллар билан бойитилган;
ХХ аср ўзбек адабий танқидчилиги тараққиётида 80-90-йиллар алоҳида босқични ташкил этиши, ижтимоий-сиёсий ўзгаришлар адабиётда ҳам ўз ифодасини топганлиги, 80-йиллар танқидчилигида шўро даврининг “қайта қуриш”, “ошкоралик” ҳақидаги қарорлари, “соцреализм”нинг ижодкор устида ҳукмронлиги адабий жараёнга таъсир кўрсатгани, ХХ асарнинг 90-йилларида истиқлол шарофати билан адабий танқидчиликда синфий, партиявий ёндашувлардан холос бўлганлиги ҳақидаги хулосаларидан М.К.Аммосов номидаги Шимолий-Шарқий Федерал университети Филология факультетининг 45.03.01. филология факультети ўқув дастурининг “Чет эл адабиёти тарихи” академик курси доирасида фойдаланган (М.К.Аммосов номидаги Шимолий-Шарқий Федерал университети Филология факультетининг 2025-йил 30-майдаги 654-2-сонли маълумотномаси). Натижада ўқув дастури илмий-назарий жиҳатдан бойитилган;
етук мунаққидлар тадқиқотларида драматургияга бошқа турларга нисбатан камроқ ўрганилганлиги, мустақилликдан кейинги тадқиқотларда ҳам бу турдаги асарларнинг яратилган бўлса-да, 20-60-йиллар драмалари тадқиқ этилгани, изланишлар соҳа тадқиқи учун етарли эмаслиги кўрсатиб берилгани каби хулосаларидан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Маҳалла” радиоканалининг 2023-йилда эфирга узатилган “Адабиёт гулшани” эшиттириши дастурини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг 2023-йил 22-декабрдаги 7-сон маълумотномаси). Натижада мазкур эшиттириш маънавий-маърифий ҳамда бадиий жиҳатдан бойиган, халқчиллиги ортган.
Шарқ мумтоз адабиётидаги ижобий қаҳрамон ва идеал қаҳрамон тушунчасининг мазмун-моҳиятини чуқур англаш бошлангани, мумтоз асарларни янгича ёндашувлар асосида қайтадан кашф этиш, миллий ўзликни англаш, миллий қадриятларга муносабат тубдан ўзгариб, мумтоз асарлар адабий танқидчиликда қайта баҳолангани, 80-йиллар мумтоз асарларни, асосан, шакл хусусияти 90-йилларда матн ости маъноси, шоирнинг мақсади очиқ-ошкора таҳлил этилгани каби хулосаларидан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканалининг 2024-йилларда эфирга узатилган “Таълим ва тараққиёт”, “Миллат ва маънавият” эшиттириши дастурини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг 2025-йил 5-майдаги 26-36-981-сон маълумотномаси). Натижада мазкур эшиттириш маънавий-маърифий ҳамда адабий жиҳатдан бойиган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish