Жўраев Музаффаржон Мансуржоновичнинг
педагогика фанлари доктори (DSc) диссертация ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Рақамли таълим муҳитида бўлажак ўқитувчиларнинг касбий тайёргарлигини ривожлантириш технологияларини такомиллаштириш”, 13.00.06 – Рақамли таълим назарияси ва методикаси.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.DSc/Ped742.
Илмий маслаҳатчи: Қўйсинов Одил Алмуратович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Профессионал таълимни ривожлантириш институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Қўқон давлат университети, PhD.03/2025.27.12.Ped.34.01 рақамли Илмий Кенгаш асосидаги бир марталик Илмий Кенгаш.
Расмий оппонентлар: Бегимқулов Узоқбой Шоимқулович, педагогика фанлари доктори, профессор; Химматалиев Дўстназар Омонович, педагогика фанлари доктори, профессор; Жўраев Воҳид Тожимаматович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади рақамли таълим муҳитида бўлажак ўқитувчиларнинг касбий тайёргарликларини ривожлантириш технологияларини такомиллаштириш ва илмий асосланган тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак ўқитувчиларнинг касбий тайёргарлигини ўқув-амалий машғулотлар жараёнида рақамли технологиялар негизида ривожлантиришга йўналтирилган дидактик мазмун, мотивацион, когнитив ҳамда интегратив ёндашувларнинг ўзаро консептуал синтези ва уларни педагогик жараёнга изчил жорий этишнинг узлюксизлик, тизимлилик, инновационлик тамойилларини халқаро тажрибаларга модификация қилиш асосида такомиллаштирилган;
рақамли таълим муҳитида бўлажак ўқитувчиларнинг касбий тайёргарлигини ривожлантиришнинг “ТПАCК”, “АДДИЕ”, “САМР”, “ПИCРАТ”, “СЕCТИОНС” каби замонавий таълим моделлари ва Флиппед Леарнинг”, “Блендед Леарнинг”, “Прожеcт-Басед Леарнинг” ҳамда “Дигитал Миcролеарнинг” методларини интегратив қўллаш орқали ижодий фикрлаш, рақамли контентни лойиҳалаш, моделлаштириш, таҳрирлаш ва дистрибуция қилишга оид компетенсияларини ривожлантиришнинг электрон дидактик контенти асосланган;
бўлажак ўқитувчиларнинг касбий тайёргарлигини ривожлантириш методикаси, педагогик ва рақамли компетенсияларни коммуникативлиги, касбий-шахсий фазилатлар ҳамда касбий билимларни рақамли таълимга трансформациялаш асосида ахборот-коммуникасион, лойиҳалаш, конструксиялаш каби махсус касбий компетенсияларни ривожлантиришнинг ўқув-методик таъминоти, таълимнинг интерфаол методларини синергетик-интеграл ёндашувлар асосида қўллаш механизмлари такомиллаштирилган;
таълимнинг институционал ҳамда муқобил шаклларида бўлажак ўқитувчиларнинг педагогик креативлик ва инновацион фаолиятни ривожлантириш, уларнинг касбий камолотининг барқарор ривожланиш динамик-эвристик траекториясини таъминлашга қаратилган электрон-дидактик муҳитни эволюцион-конструктив ривожлантириш асосида рақамли таълим муҳитида касбий тайёргарлик даражаларини ривожлантиришнинг методик тизимига асосланган ташкилий-тузилмавий модел такомиллаштирилган.
рақамли таълим муҳитида бўлажак ўқитувчиларнинг касбий тайёргарлигини баҳолашнинг ижодий-интегратив, мослашувчан-амалий, тадқиқий-ижодчи, репродуктив-бошланғич тайёргарлик даражаларини мотивасион-адаптив, когнетив-йўналтирилган, интегратив-креатив, амалиётга йўналтирилган мезонлари асосида мутахассисликка хос касбий сифат кўрсаткичларини аниқлаштиришга имкон берувчи интегратив ўқув-услубий материаллар, касбий тайёргарлик даражаларини аниқлаш босқичлари миқдор ва сифат аспектларида мезонли индикаторлар асосида оптималлаштирилган;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Рақамлаштирилган таълим шароитида бўлажак ўқитувчиларнинг касбий-педагогик тайёргарлигини такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида:
бўлажак ўқитувчиларнинг касбий тайёргарлигини ўқув-амалий машғулотлар жараёнида рақамли технологиялар негизида ривожлантиришга йўналтирилган дидактик мазмун, мотивацион, когнитив ҳамда интегратив ёндашувларнинг ўзаро консептуал синтези ва уларни педагогик жараёнга тизимли структураллаштирилиб, мазкур жараёнда узлюксизлик, тизимлилик тамойиллари халқаро тажрибаларга модификация қилиш асосида такомиллаштиршга оид таклифлари “Педагогик дастурий воситалар” дарслиги мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023 йил 25 августдаги 391-сонли нашр рухсатномаси) Натижада, бўлажак ўқитувчиларнинг касбий тайёргарлигини такомиллаштириш ва амалиётга тадбиқ этишдаги замонавий талабларни аниқлаш имкони оширилган;
рақамли таълим муҳитида бўлажак ўқитувчиларнинг касбий тайёргарлигини ривожлантиришнинг “ТПАCК”, “АДДИЕ”, “САМР”, “ПИCРАТ”, “СЕCТИОНС” каби замонавий таълим моделлари ва Флиппед Леарнинг”, “Блендед Леарнинг”, “Прожеcт-Басед Леарнинг” ҳамда “Дигитал Миcролеарнинг” методларини интегратив қўллаш орқали ижодий фикрлаш, рақамли контентни лойиҳалаш, моделлаштириш, таҳрирлаш ва дистрибуция қилишга оид компетенсияларини ривожлантиришнинг электрон дидактик контентини такомиллаштиришга оид тавсиялари “Замонавий дастурлаш тиллари” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023 йил 29-сентябрдаги 438-сонли нашр рухсатномаси) Натижада, талабаларнинг рақамли компетенсияларини эгаллаш даражасини оширишга эришилган;
бўлажак ўқитувчиларнинг касбий тайёргарлигини ривожлантириш методикаси педагогик ва рақамли компетенсияларини коммуникативлиги, касбий-шахсий фазилатлари ҳамда касбий билимларни рақамли таълимга трансформациялаш асосида ахборот-коммуникасион, лойиҳалаш, конструксиялаш каби махсус касбий компетенсияларини ривожлантиришнинг ўқув-методик таъминоти, таълимнинг интерфаол методлари “Флиппед Леарнинг”, “Блендед Леарнинг”, “Прожеcт-Басед Леарнинг” ва “Дигитал Миcролеарнинг”ни интегратив қўллаш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялари “Информатика ва рақамли технологиялар” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023 йил 17 июлдаги 314-сонли нашр рухсатномаси) Натижада, информатика фанларини ўқитишда замонавий ўқитиш методларини тадбиқ этиш самарадорлиги ошган;
рақамли таълим муҳитида бўлажак ўқитувчиларнинг касбий тайёргарлигини ривожлантиришнинг методик тизимига асосланган ташкилий-тузилмавий модел таълимнинг институционал ҳамда муқобил шаклларида педагогик креативлик ва инновацион фаолиятни ривожлантириш, уларнинг касбий камолотининг барқарор ривожланиш динамик-эвристик траекториясини таъминлашга қаратилган электрон-дидактик муҳитни эволюцион-конструктив шакллантириш орқали узлюксизлик, тизимлилик, инновационлик тамойилларига устуворлик бериш асосида такомиллаштирилга оид тавсиялари “Педагогик дастурий воситалар” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023 йил 25 августдаги 391-сонли нашр рухсатномаси) Натижада, бўлажак ўқитувчиларнинг касбий-педагогик тайёргарлигини такомиллаштириш самарадорлиги ошган;
рақамли таълим муҳитида бўлажак ўқитувчиларнинг касбий тайёргарлигини баҳолашнинг ижодий-интегратив, мослашувчан-амалий, тадқиқий-ижодчи, репродуктив-бошланғич тайёргарлик даражаларини мотивасион-адаптив, когнетив-йўналтирилган, интегратив-креатив мезонлари асосида мутахассисликка хос касбий сифат кўрсаткичларини аниқлаштиришга имкон берувчи интегратив ўқув-услубий материаллар, касбий тайёргарлик даражаларини аниқлаш босқичлари миқдор ва сифат аспектларида мезонли индикаторлар асосида оптималлаштирилга хизмат қилган. (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги “Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари маркази”нинг 2025 йил 12-августдаги № 02/01-01-318-сон маълумотномаси). Натижада, бўлажак ўқитувчиларнинг касбий-педагогик тайёргарлигини баҳолаш мезонларини аниқлаштириш имкони кенгайтирилган.