Пазилжанова Зулфия Сабиржановнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “ “Замонавий дидактик таъминот воситасида немис тили дарсликлари яратиш технологияларини такомиллаштириш” 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (немис тили).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: № В2024.2.DSc/Ped896
Илмий маслаҳатчи: Эркабоева Нигора Шерматовна педагогика фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қўқон давлат университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Қўқон давлат университети PhD.03/2025.27.12.Ped.34.01
Расмий оппонентлар:
Кадирова Мунира Расуловна педагогика фанлари доктори, профессор.
Якуббаев Муродилла Маруфович педагогика фанлари доктори, профессор.
Яхшибоева Гулбаҳор Ойбек қизи педагогика фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети
II.Тадқиқотнинг мақсади: замонавий дидактик таъминот воситалари асосида немис тили дарсликларини яратиш технологияларини такомиллаштиришга доир илмий-назарий хулосалар ҳамда амалий-методик тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилар билан белгиланади:
Замонавий дидактик таъминот воситалари, хусусан, Леарнинг аппс, Каҳоот, онлине тестлар, драг&дроп, Зуорднунг машқларини тил ўрганиш жараёнига интеграция қилиш, мавзулар контентини ўқув модулига мувофиқлаштириш асосида немис тили дарсликларини яратишнинг лингводидактик имкониятлари аниқлаштирилган;
немис тили дарсликларини ишлаб чиқишда маданиятлараро-коммуникатив ёндашув асосида таклиф қилинган инновацион модел лингвистик, социолингвистик ва прагматик кўникмаларни ривожлантириш механизмлари ёрдамида такомиллаштирилган;
талабаларда дарсликлар билан ишлаш кўникмаларини ривожлантириш лингвистик, экстралингвистик, ижтимоий-коммуникатив, маданиятлараро мулоқот ва рефлектив компонентларнинг ўзаро таъсирига асосланиши илмий жиҳатдан далилланган;
Ўзбекистон шароитида немис тили дарсликларини яратишда сунъий интеллект, жумладан, ЧатГПТ технологиясидан фойдаланиш тажрибасининг афзалликлари ҳамда эҳтимолий хавфлари илмий жиҳатдан таҳлил қилиниб, уларни бартараф этишга қаратилган методик тавсиялар такомиллаштирилган;
интерактив технологиялар асосида дарсликларнинг янги авлодини яратишга хизмат қилувчи онлине платформалари, нутқий компетенсияни такомиллаштиришга қаратилган замонавий дидактик ресурслар: Каҳоот-тест, леарнингАппс, онлине тестлар, топшириқлар ва машқларни дарслик мавзуларига интеграция қилиш ҳамда маданиятлараро ва коммуникатив ёндашувга асосланган дарслик яратиш зарурати назарий ва амалий жиҳатдан асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Замонавий дидактик таъминот воситасида немис тили дарсликлари яратиш технологияларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар қуйдагиларга татбиқ этилган:
Замонавий дидактик таъминот воситалари (Леарнинг аппс, Каҳоот, онлине тестлар, драг&дроп, Зуорднунг машқлари)ни тил ўрганиш жараёнига интеграция қилиш, мавзулар контентини ўқув модулига мувофиқлаштириш асосида немис тили дарсликларини яратишнинг лингводидактик имкониятларини аниқлаштиришга доир таклифларидан “Эрасмус+Интернатионал КА107 Cредит мобилитй Кей аcтион 1-Мобилитй фор леарнерс анд стафф – Ҳигҳер эдуcатион студент анд стафф мобилитй” халқаро лойиҳасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2026-йил 30-январдаги 04/1-513-сон маълумотномаси) Натижада замонавий дидактик таъминот воситалари тил ўрганиш жараёнига интеграция қилиниб, немис тили дарсликларини яратишнинг лингводидактик имкониятлари сезиларли даражада ортди.
немис тили дарсликларини ишлаб чиқишда маданиятлараро-коммуникатив ёндашув асосида таклиф қилинган инновацион модел лингвистик, социолингвистик ва прагматик кўникмаларни ривожлантириш механизмлари ёрдамида такомиллаштиришга оид таклифлари “Эрасмус+Интернатионал КА107 Cредит мобилитй Кей аcтион 1-Мобилитй фор леарнерс анд стафф – Ҳигҳер эдуcатион студент анд стафф мобилитй” халқаро лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2026-йил 30-январдаги 04/1-513-сон маълумотномаси) Натижада дарс жараёни интерактив ва самарали форматга ўтди, методик жиҳатдан дарсликларнинг амалий самарадорлиги ортишига эришилди.
талабаларда дарсликлар билан ишлаш кўникмаларини ривожлантириш лингвистик, экстралингвистик, ижтимоий-коммуникатив, маданиятлараро мулоқот ва рефлектив компонентларнинг ўзаро таъсирига асосланишига доир таклифларидан “Таълим ва тараққиёт”, “Ўзбекистон ёшлари” каби дастурларининг ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилди (Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг 2025-йил 28-ноябрдаги, 05-09-1921-сон маълумотномаси) Натижада мазкур ссенарийларнинг мазмуни кенгайишига, илмийлашишига, хорижй тил ўқитувчилари ва талабаларининг замонавий дидактик таъминот воситасида немис тили дарсликлари яратилиши ҳақида маълумотларга эга бўлишларида сезиларли натижаларга эришилган.
Ўзбекистон шароитида немис тили дарсликларини яратишда сунъий интеллект (ЧатГПТ) технологиясидан фойдаланиш тажрибасининг афзалликлари ҳамда эҳтимолий хавфлари илмий жиҳатдан таҳлил қилиниб, уларни бартараф этишга қаратилган методик тавсиялар “Ландескунде” дарслиги мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2026 йил 29-январдаги № 8107-сонли нашр рухсатномаси). Натижада сунъий интеллект ёрдамида дидактик материалларни автоматик тарзда шакллантириш имконияти тақдим этилиб, таълим жараёни янада самарали ташкил қилиш имконияти ортди.
интерактив технологиялар асосида дарсликларнинг янги авлодини яратишга хизмат қилувчи онлине платформалари, нутқий компетенсияни такомиллаштиришга қаратилган замонавий дидактик ресурслар: Каҳоот-тест, леарнингАппс, онлине тестлар, топшириқлар ва машқларни дарслик мавзуларига интеграция қилиш ҳамда маданиятлараро ва коммуникатив ёндашувга асосланган дарслик яратиш заруратига оид таклиф ва тавсиялари “Ландескунде” дарслиги мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2026 йил 29-январдаги № 8107-сонли нашр рухсатномаси). Натижада талабаларнинг немис тили бўйича билимларини тизимли ва интерактив шаклда ривожлантириш имконияти ортди.