Саидова Райҳоной Абдуғаниевна
Филология фанлари доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Бадиий матннинг структур-семантик хусусиятлари (Абдулла Қаҳҳор насри мисолида)” 10.00.02 – Ўзбек адабиёти ихтисослиги. 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.DSc/Fil632
Илмий маслаҳатчи: Муродов Ғайрат Некович, филология фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.08.07
Расмий оппонентлар: 
Бухоро давлат университети профессори, филология фанлари доктори (DSc) Бекова Назора Жўраевна;
Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети профессори, филология фанлари доктори (DSc) Ёқубов Исломжон Ахмеджанович;
Навоий давлат университети профессори, филология фанлари доктори Абдулҳамид Холмуродов. 
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: белги назарияси асосида бадиий матн структурасига хос етакчи хусусиятларни аниқлаш, ундаги бирликларнинг поетик-функсионал жиҳатларини ойдинлаштириш ва матнлараро алоқа-боғланишлар механизмини тадқиқ этишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
сўз санъаткори Абдулла Қаҳҳорнинг эпик ижоди намуналари (“Даҳшат”, “Бемор”, “Ўғри” ҳикоялари, “Муҳаббат” қиссаси, “Сароб” романи) ўзбек адабиётшунослигида биринчи марта монографик тарзда структур-семиотик тафаккур асосида ўрганилган, уларнинг бадиий матн сифатидаги белги-аломатлари асосланган;
“Бемор” ҳикоясининг таҳлили жараёнида бадиий матнга хос белги тизими, структуравийлик, ҳаракат (белгиларнинг ўзаро алоқа-туташувлари) сингари етакчи хусусиятлар кўрсатилган, жумладан, матн сарлавҳаси, эпиграф (“Осмон йироқ, ер қаттиқ”), қаҳрамон ва персонажлар номи (Сотиболди, Абдуғанибой) кабиларнинг матн структурасидаги ўрни ҳамда бадиий-функсионал аҳамияти очиб берилган, матн таркибида парадигматик (Бемор – Осмон йироқ, ер қаттиқ – Сотиболдининг хотини оғриб қолди – Беморнинг кўзи тиниб боши айланадиган бўлиб қолди – Бир кечаси бемор жуда азоб тортди – Кампир беморнинг тўзиган сочларини тузатди, у ёқ-буёғини силади... сўнгра ўтириб йиғлади – Бемор кундан кун баттар, охири ўсал бўлди – Бемор ...яна кўзини юмди, шу юмганича қайтиб очмади – саҳарга бориб узилди консептлари орасидаги яқинлик), синтагматик (бемор – Осмон йироқ ер қаттиқ – пашша ғинғиллайди – Сотиболди тўқиган саватчаларини улгуржи оладиган баққолдан йигирма танга қарз кўтарди бирликлари орасидаги қўшничилик) муносабатлар, шунингдек, фонологик, грамматик ва семантик даражалар ўрганилиб, уларнинг матний яхлитликни юзага келтиришдаги ўрни аниқланган;
“Даҳшат” ҳикояси семиотик усуллар асосида тадқиқ этилиб, унда шамол ва гўристон белгилари консептига хос бадиий ғоялар моҳияти, уларнинг матн поетик консепсиясини юзага чиқаришдаги аҳамияти аниқланган, хусусан, бадиий матн таркибида шамол луғавий бирлигининг 11, гўристон лексемасининг 18 марта қўлланилгани аниқланган, улар ифодалаган консептлар даҳшат моҳиятини аниқлаштиришга хизмат қилгани таҳлиллар давомида исботланиб, шу тарзда бадиий матн  пафосини юзага чиқаришдаги устувор белгиларнинг ўрни очиб берилган;
атоқли семиотик олим Ролан Бартнинг семиотика таълимотидаги белги қурилмасида ягона консептнинг икки ва ундан ортиқ билдирувчилари бўлиши ҳақидаги назарий нуқтайи назари тадқиқ учун танлаб олинган матнлар ( масалан, “Бемор” ҳикояси эпиграфи (“Осмон йироқ, ер қаттиқ” синтактик бирлигида иккита билдирувчи мавжуд бўлиб, улар ўзаро бирлашган ҳолда битта консепт – ҳикоя қаҳрамонининг иложсизлиги, мавжуд давлат тузумининг халқ ҳаётига лоқайдлигини англатувчи билинувчини юзага келтирган)ни ўрганиш жараёнида амалий жиҳатдан асосланган;
“Сароб” романи матнида бадиий тажассум этилган акратив (роман қаҳрамони Раҳимжон Саидийнинг буюк ёзувчи бўлиш ва Мунисхон севгисига эришиш ҳақидаги хаёллари, шахсий ҳаётга оид мулоқотлари) ва энкратик (асар қаҳрамонлари орасидаги совет таълим сиёсатининг синфий моҳияти, савдо соҳасидаги қинғирликлар, давлат қурилмасидаги ноҳақлик ва адолацизликлар хусусидаги суҳбатлар) дискурсларнинг тасвирланган замон воқелигини инъикос эттиришдаги ўрни ва аҳамияти кўрсатилган; ровий ва адресат мулоқоти ва персонажларнинг ўзаро коммуникатив муносабатининг дискурсив моҳияти, бир парадигматик силсилани ташкил этган белгиларни воқе этган дискурслар ўзаро бирлашиб, алоҳида дискурсив қурилмани  юзага келтириши тизимли таҳлил давомида исботланган;
“Сароб” романи матнлар орасидаги алоқа-боғланишларнинг юзага келиш жараёнидаги интерматнлик муаммоси ёзувчи ижоди – миллий адабиёт – жаҳон сўз санъати доирасида адабий-бадиий боғланишлар бўйича тадқиқ этилиб, унинг таҳрир, таржима, иқтибос, анъана ва барқарор қурилмалар, паралог, аллюзия, реминиссенсия турлари мазкур матн асосида кўриб чиқилган ва ижодий консепсия, бадиий маҳорат нуқтайи назаридан ўрганилган ҳамда бинар оппозициянинг “Муҳаббат” қиссаси матнидан аниқланган етти шакли тадқиқидан келиб чиқиб, бундай муносабатнинг матн бадиий структурасидаги алоҳида  ўрни хулосалар орқали далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: “Сароб” романи матнлар орасидаги алоқа-боғланишларнинг юзага келиш жараёни интерматнлик муаммоси ёзувчи ижоди – миллий адабиёт – жаҳон сўз санъати доирасидаги адабий-бадиий боғланишлар механизмини тадқиқ этиш орқали интерматнлик ҳодисасининг семиотик моҳиятини аниқлаштириш ҳамда белгилар орасидаги зид муносабатларни ифодалашда бинар оппозициянинг деконструктив аҳамиятини “Муҳаббат” қиссаси таҳлили давомида аниқлаштиришдаги ўрнини аниқлаш боʻйича олинган илмий натижалар асосида: 
Давлат илмий-техник дастурлари доирасидаги 2021-2023-йилларда бажарилган “ПФ-201912258. Ўзбек адабиётининг кўп тилли (ўзбек, рус, инглиз тилларида) электрон платформасини яратиш” амалий грант лойиҳасида фойдаланилган. Жумладан, диссертациянинг материалларидан матнлар орасидаги алоқа-боғланишларнинг юзага келиш жараёни интерматнлик муаммоси бўйича тадқиқ этилган, унинг таҳрир, таржима, иқтибос, анъана ва барқарор қурилмалар, паралог, аллюзия, реминиссенция турлари мазкур матн асосида кўриб чиқилган ва ижодий консепсия, бадиий маҳорат нуқтайи назаридан баҳоланган; бинар оппозициянинг “Муҳаббат” қиссаси матнидан аниқланган етти шакли (персонаж (қаҳрамон)нинг нияти ва амали орасидаги қарама-қаршилик; персонажнинг онг остидаги нияти (илинжи) билан нутқда ифодаланган фикри орасидаги зиддият; жамиятда мавжуд хурофий тушунча-қарашлар билан қаҳрамон (Анвар, Муҳайё)лар дунёқараши, ҳаракат-интилишларидаги зидлик; ғайриинсоний, ғайриахлоқий ва илмий-маърифий дунёқарашлар орасидаги тафовут ва келишмовчиликлар; авлодлар тафовути ва зиддиятлари; миллий менталитет ва мавжуд ижтимоий-сиёсий муҳит орасидаги мухолифат эр ва хотин орасидаги қарама-қаршиликлар) тадқиқидан келиб чиқиб, бундай муносабатнинг матн бадиий структурасидаги алоҳида ўрни хулосалар орқали исботланган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 2-июндаги 01/4-2252-сон маълумотномаси). Натижада, лойиҳа интерматнликнинг жаҳон сўз санъатини юзага келтиришдаги ўрни, зид муносабатнинг деконструктив вазифалари бўйича илмий-назарий мулоҳазалар билан тўлдирилган.
Абдулла Қаҳҳор ижодига татбиқ этиш бўйича тажрибалар ҳамда ёзувчи ижоди – миллий адабиёт – жаҳон сўз санъати доирасидаги адабий-бадиий боғланишлар механизмини тадқиқ этиш усулларига бағишланган диссертация натижаларидан:
Давлат илмий-техник дастурлари доирасидаги 2022-2023-йилларда бажарилган “ИЛ-52 тур-21091433. Ўзбек реалияларига оид мақолалар базаси платформасини яратиш (Wикипедиа электрон энциклопедияси мезонлари асосида)” амалий грант лойиҳасида фойдаланилган. Жумладан, диссертациянинг материалларидан таниқли сўз санъаткори Абдулла Қаҳҳорнинг насрий ижод намуналари структур семиотик усуллар асосида ўрганиш давомида олинган натижалар лойиҳанинг илмий назарий кўламини кенгайтирган; “Сароб” романининг бошқа матнлар билан алоқа-боғланишлари, интерматнликнинг таҳрир, таржима, иқтибос, анъана ва барқарор қурилмалар, паралог, аллюзия, реминиссенсия шакллари бўйича янгича мулоҳазалардан лойиҳа илмий консепсиясини юзага чиқаришда фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 27-августдаги 01/4-3797-сон маълумотномаси). Натижада, “Сароб” романи ва “Муҳаббат” қиссаси матнлар орасидаги алоқа-боғланишларнинг юзага келиш жараёни структур-семантик усуллар асосида исботланган. 
Бадиий матннинг етакчи жиҳатлари (белги хусусиятига эгалиги, структуравийлиги)ни миллий сўз санъати намунаси (“Бемор” ҳикояси) нинг семиотик таҳлили жараёнида кўрсатиб-далиллаб бериш ҳамда ҳикоя матни таҳлили давомида матний қатламларда парадигматик, синтагматик муносабатлар, шунингдек, фонологик, грамматик ва семантик даражаларни аниқлаш ва шу асосда матн структуравийлигини исботлаб кўрсатиш ва тарихий хронотоп акс этган матн (“Ўғри” ҳикояси) структурасида “кампир” луғавий бирлигининг денотат ва коннотация сифатидаги вазифа ва хусусиятларини ёритиш ва шу асосда консептнинг матний қурилмадаги ўрни ва аҳамиятини исботлаш боʻйича олинган илмий натижалар асосида: Давлат илмий-техник дастурлари доирасидаги 2022-2023-йилларда бажарилган “ИЛ-21091506. Ўзбек исмларининг изоҳли имло луғати ва мобил иловасини яратиш” амалий грант лойиҳасида фойдаланилган. Жумладан, диссертация материалларидан “Бемор” ҳикоясининг бадиий матнига хос белги тизими, структуравийлик, ҳаракат (белгиларнинг ўзаро алоқа-туташувлари) сингари етакчи хусусиятлар кўрсатилган, парадигматик, синтагматик муносабатлар, шунингдек, фонологик, грамматик ва семантик даражалар хусусидаги янгича нуқтайи назарлар билан бойитилган; Р.Бартнинг семиотик таълимотидаги белги қурилмасида ягона консептнинг икки ва ундан ортиқ билдирувчилари бўлиши ҳақидаги назарий қарашлари грант лойиҳасига татбиқ этилган. (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 27-августдаги 01/4-3796-сон маълумотномаси). Натижада, лойиҳа замонавий илмий-назарий қарашлар билан ривожлантирилган.
Жаҳон адабиётшуносларининг бадиий матн ҳақидаги изланишлари маҳсули бўлган тадқиқотларни тавсифлаш жараёнида ушбу муаммо ўрганилган ишларнинг ютуқ ва камчиликларни аниқлаш, илмий-танқидий ёндашув орқали улардаги замонавий нуқтайи назарларни миллий (ўзбек) адабиёти намуналари (Абдулла Қаҳҳор ижоди)га татбиқ этиш, бадиий матннинг етакчи жиҳатлари (белги хусусиятига эгалиги, структуравийлиги)ни миллий сўз санъати намунаси (“Бемор” ҳикояси)нинг семиотик таҳлили жараёнида кўрсатиб-далиллаб бериш ҳамда сўз санъаткори Абдулла Қаҳҳорнинг эпик ижоди намуналари ўзбек адабиётшунослигида биринчи марта монографик тарзда структур-семиотик тафаккур асосида ўрганилганлиги ҳамда зарурий хулоса-умумлашмалар чиқарилганлиги, шунингдек, “Бемор” ҳикоясининг таҳлили жараёнида бадиий матнга хос белги тизими, структуравийлик, ҳаракат – белгиларнинг ўзаро алоқа-туташувлари сингари етакчи хусусиятлар кўрсатилган илмий қарашлардан Бухоро вилоят телерадиоканалида “Ассалом, Бухоро!”, “Сўз ва адабиёт”, “Халқ қадрлаган дурдоналар” телекўрсатувлари ҳамда Бухоро радиосининг “Халқнинг маънавий бойликлари” радиоешиттиришлари ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган. (Бухоро вилоят телерадиокомпаниясининг 2025-йил 11-августдаги 01-09-185-сонли маълумотномаси). Натижада, телетомошабинларнинг бадиий матннинг семиотик таҳлил қилишга қизиқишини оширишга, Абдулла Қаҳҳорнинг “Бемор” ҳикояси таҳлили жараёнида бадиий матнга хос белги тизими, структуравийлик, ҳаракат – белгиларнинг ўзаро алоқа-туташувлари сингари етакчи хусусиятлар бўйича илмий тасаввур ва тушунчаларини бойитишга эришилган.
“Сароб” романи бадиий матнида бадиий тажассум этилган акратив ва энкратик дискурсларнинг тасвирланган замон воқелигини инъикос эттиришдаги ўрни ва аҳамияти кўрсатилиб, ровий ва адресат мулоқоти ва персонажларнинг ўзаро коммуникатив муносабатининг дискурсив моҳияти, бир парадигматик силсилани ташкил этган белгиларни воқе этган дискурслар ўзаро бирлашиб, алоҳида дискурсив қурилмани юзага келтиришини тизимли таҳлили келтирилган диссертация иши натижаларидан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Бухоро вилояти бўлими ҳузуридаги ёш ижодкорларнинг “Нилуфар” адабий тўгараги машғулотларини ташкил қилишда фойдаланилган (Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Бухоро вилояти бўлимининг 2025-йил 10-октябрдаги 31-сонли маълумотномаси). Натижада, “Сароб” романи бадиий матнида бадиий тажассум этилган акратив ва энкратик дискурсларнинг ўзаро бирлашиб, алоҳида дискурсив қурилмани юзага келтириши тизимли таҳлил давомида ёритилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish