Мухторалиев Бахромжон Илёсжон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Анвар Обиджоннинг прозаик маҳорати” 10.00.02. – Ўзбек адабиёти.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2PhD/Fil2504 
Илмий раҳбар: Сабирдинов Акбар Гофурович, филология фанлари доктори, профессор 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.10.05 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: филология фанлари доктори,  профессор Қобилова Зебо Бакировна, иккинчи расмий оппонент сифатида филология фанлари номзоди, профессор Раҳматилло Баракаев. 
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ХХ асрнинг иккинчи ярми – ХХI аср бошлари ўзбек адабиётида Анвар Обиджон насрий асарларининг ўрни, аҳамиятини, услубидаги ўзига хосликни, таъсир манбаларини, қаҳрамон ва характерлар талқинидаги бадиий маҳоратни ёритиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:    
янги ўзбек насрида болалар ва катта ёшдаги китобхонлар учун қизиқарли бўлган асарлар яратган Анвар Обиджоннинг ўзига хос услуби, бадиий маҳорати ўзбек халқ оғзаки ижоди, шарқ мумтоз адабиёти, рус ва ғарб адабиёти анъаналаридан ижодий таъсирланишнинг натижаси эканлиги илк бор ёзувчи ижодий лабораториясини ўрганиш орқали аниқланган;
    ўзбек насрининг жанр жиҳатдан такомиллаштириш, янги босқичга олиб чиқиш, тасвирдаги ҳаётийлик ва таъсирчанлик, ҳаққонийлик ва жозибадорлик ифода услубидаги ҳаёт ҳақиқати билан бадиий тўқиманинг, енгил юмор ва чуқур фалсафанинг уйғун акс эттирилишида ёзувчи биографияси, фикрлаш тарзи, билим даражаси, ёндашуви, асарга ном топишдан тортиб, унга қаҳрамон ҳамда воқеликни танлай билиш маҳоратигача бўлган жараён билан боғлиқлиги исботланган;
    ХХ асрнинг иккинчи ярми – ХХI аср бошлари ўзбек насрини Анвар Обиджон тилимизнинг бой имкониятларини намоён этувчи, бадиияти юксак, миллий руҳ сингган қаҳрамон ва характерларни ўзида жамлаган роман, қисса,  ҳикоялар билан бойитганлиги ижодкорнинг ўз услубини топиш борасидаги изланишлари ҳамда меҳнати натижаси эканлиги асарлари таҳлили орқали далилланган;
    асар сюжетидаги ҳаётий ҳодисалар билан фантастик, ғайритабиий воқеаларнинг уйғунлашиб кетиши, баъзан қаҳрамонлар портрети, одат-қилиқлари талқинидаги ғайриодатийлик, ифодада кесатиқ, киноя, юмор ва турли интигралардан самарали фойдаланиб композицион ўзгачаликни таъминлаш, бадиий матнга турли тил қатламлари, луғат бойликларини сингдириш орқали бадиий-эстетик ҳамда жозибадор баён услубни юзага чиқариш Анвар Обиджон бадиий маҳоратига хос муҳим жиҳат эканлиги асосланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Анвар Обиджоннинг прозаик маҳорати мавзусида олиб борилган мазкур тадқиқот натижалари асосида: 
ўзбек насрининг жанр жиҳатдан такомиллаштириш, янги босқичга олиб чиқиш, тасвирдаги ҳаётийлик ва таъсирчанлик, ҳаққонийлик ва жозибадорлик ифода услубидаги ҳаёт ҳақиқати билан бадиий тўқиманинг, енгил юмор ва чуқур фалсафанинг уйғун акс эттирилишида ёзувчи биографияси, фикрлаш тарзи, билим даражаси, ёндашуви, асарга ном топишдан токи унга қаҳрамон ҳамда воқеликни танлай билиш маҳоратигача бўлган жараён билан боғлиқлигини ёритишда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтида бажарилган ФА-Ф1-005 рақамли “Қорақалпоқ фолклоршунослиги ва адабиётшунослиги тарихини тадқиқ этиш” мавзусидаги фундаментал илмий лойиҳасини бажаришда мазкур диссертация илмий натижалари ва хулосаларидан фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2024-йил  14-декабрдаги 534/2-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳанинг илмий-назарий ҳамда илмий-амалий аҳамияти ортган. 
ХХ асрнинг иккинчи ярми – ХХI аср бошлари ўзбек насрини Анвар Обиджон тилимизнинг бой имкониятларини намоён этувчи, бадиияти юксак, миллий руҳ сингган қаҳрамон ва характерларни ўзида жамлаган роман, қисса,  ҳикоялар билан бойитганлиги ижодкорнинг ўз услубини топиш борасидаги изланишлари ҳамда меҳнати натижаси эканлиги ҳақидаги хулосаларидан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтида ФА-043429-рақамли “Қорақалпоқ фолклори ва адабиёти жанрларининг назарий масалаларини тадқиқ этиш” мавзусидаги амалий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2024-йил 21-ноябрдаги 547-сонли маълумотномаси). Натижада ишнинг илмий хулосалари лойиҳанинг илмий-назарий ҳамда илмий-амалий аҳамиятининг ортишига хизмат қилган. 
янги ўзбек насрида ҳам болалар, ҳам катта ёшдаги китобхонлар учун қизиқарли бўлган асарлар яратган Анвар Обиджоннинг ўзига хос услуби, бадиий маҳорати ўзбек халқ оғзаки ижоди, шарқ мумтоз адабиёти, рус ва ғарб адабиёти анъаналаридан ижодий таъсирланишнинг натижаси эканлиги илк бор ёзувчи ижодий лабораториясини ўрганиш орқали аниқланганлиги ҳақидаги хулосалардан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали” давлат муассасасининг 2022-2024-йилларда эфирга узатилган “Бедорлик”, “Ижод завқи”, “Таълим ва тараққиёт”, “Миллат ва маънавият” эшиттиришлари ссенарийсини ёзишда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг 2025-йил 4-ноябрдаги 26-36-1050-сон маълумотномаси). Натижада радиодастурларда берилган мазкур илмий натижалар асосида эшиттиришлар маънавий-маърифий ҳамда бадиий жиҳатдан бойиган, халқчиллиги ортган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish