Исматов Аслиддин Фазлиддин ўғлининг филология фанлари
доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Эртак дискурсининг когнитив, социопрагматик ва лингвокултурологик тадқиқи (инглиз ва ўзбек халқ эртаклари мисолида)”, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.1.DSc/Fil942
Илмий маслаҳатчи: Раупова Лайло Рахимовна, филологийа фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.09.07
Расмий оппонентлар: Мирзаев Ибодилла Камолович, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Жумабоева Жамила Шариповна, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Тешабоева Зиёдахон Қодировна, филология фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инглиз ва ўзбек халқ эртаклари намуналарида эртак дискурсининг когнитив, социопрагматик ва лингвомаданий хусусиятларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
эртак дискурсининг когнитив ва лингвокултурологик хусусиятлари ўрганилиб, таҳлил этилаётган халқ эртаклари матнларидаги консептуал бирликлар ва миллий қадриятларнинг тил орқали ифодаланиш механизмлари асосланган;
халқ эртаклари матнларида воқеланган луғавий бирликларнинг лексик-семантик ва лингвомаданий таҳлили амалга оширилиб, уларнинг чоғиштирилаётган тилларда матн мазмунини ташкил этувчи ва миллий менталитетни ифодаловчи консептуал маркерлар сифатида олам лисоний манзарасини акс эттиришдаги муҳим роли исботланган;
инглиз ва ўзбек халқ эртаклари матнида адресант ва адресат нутқининг вербал шаклланиши уларнинг коммуникант сифатида жамиятда эгаллаган ижтимоий роли ҳамда мақомига (ижтимоий иерархия омилига), қаҳрамонларнинг ҳудудий келиб чиқиши ва таълим даражасига бевосита алоқадор эканлиги илк бор монографик планда асосланган;
чоғиштирилаётган тиллар халқ эртаклари матнларида ўз ифодасини топган реалиялар (кийим-кечак, таом ҳамда чолғу асбоблари номлари каби) инглиз ва ўзбек халқларининг миллий-маданий қадриятларини акс эттирувчи муҳим маркерлар эканлиги исботланган;
эртак қаҳрамонлари нутқий этикети мулоқот регистри ва гендер омили кесимида тадқиқ этилиб, инглиз ва ўзбек халқ эртаклари персонажлари иштирокидаги дискурсив жараёнлар миллий нутқ одоби таъсирида шаклланиши далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инглиз ва ўзбек эртак дискурсига алоқадор ҳодисаларнинг когнитив, социопрагматик ва лингвомаданий тавсифини ёритишдан олинган хулоса ва таклифлар асосида:
замонавий тилшуносликдаги эртак дискурсининг когнитив табиатини тавсифлаш асносида танланган эртак матнларида воқеланган лисоний воситаларни лингвосемиотик доирада таҳлил қилишга доир хулосалардан Андижон давлат университетида 2022-2023 йилларда бажарилган ИЛ-402104213 рақамли “Ўзбек тилида электрон лингвистик энциклопедик луғат ишлаб чиқиш” номли давлат инновацион-тадқиқот дастурлари доирасидаги лойиҳада фойдаланилган (Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги Андижон давлат университетининг 2025-йил 31-октябрдаги 04-4631-сон маълумотномаси). Натижада, атамалар тавсифига оид методология янги назарий ва амалий қарашлар билан бойитилган;
эртак дискурсининг когнитив, социопрагматик ва лингвокултурологик табиатини турли тил сатҳларида кўриб чиқиш, халқ эртакларида атрофдаги дунёни аттрибутлашнинг лексик ва семантик ўзига хосликларини ўрганиш маҳсули бўлмиш илмий хулосалардан Давлат илмий-техник дастурлари доирасидаги 2021-2023-йилларга мўлжалланган РЗ-202004165 рақамли “Умумий ўрта таълимнинг бошланғич синф ўқувчиларида оғзаки ва ёзма нутқий компетенсияларини ривожлантирувчи электрон платформа яратиш” номли амалий лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 3-ноябрдаги 04/1-5305-сон маълумотномаси). Натижада, таълим жараёнида нутқий компетенсияни ривожлантирилишига доир назарий қарашлар бойитилган;
эртак дискурсида социал-ментал омилларнинг мавқеини тавсифлаш, эртак дискурсида социал ва когнитив омилларнинг роли ва ўрнини очиш, халқ эртаклари қаҳрамонлари нутқининг ижтимоий ва маданий доирада қандай хосланиши мумкинлигини аниқлашга доир хулосалалардан Давлат илмий-техник дастурлари доирасидаги 2020-2023-йилларда амалга оширилган АМ-ФЗ-201908172 – “Ўзбек тилининг таълимий корпусини яратиш” номли амалий лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 24-октябрдаги 04/1-5112-сон маълумотномаси). Натижада, социал, ментал, прагматик ҳамда социопрагматик аспектда танланган халқ эртаклари персонажлари нутқида икки тилда сўзловчи халқлар миллий менталитети, ижтимоий ҳаёти билан боғлиқ ўринлар намоён бўлувчи тил омиллари борасида билдирилган илмий хулосалардан лойиҳа доирасида ўқув луғатлар яратишнинг илмий-назарий асослари ишлаб чиқишда, матнлар тадқиқий методологиясига доир янги назарий қарашлар билан бойитилган;
лойиҳа доирасида бажарилган силлабусларни тузишда, дарслик ёзишда диссертацияда тадқиқот предмети сифатида белгиланган халқ эртаклари нутқининг когнитив, социопрагматик ҳамда лингвокултрологик таҳлил натижалари, инглиз ва ўзбек тилларидаги халқ эртакларда учровчи миллий-маданий ва ижтимоий ўхшашлик ҳамда тафовутлар ҳамда эртак қаҳрамонлари нутқининг гендер табиати таҳлилига оид умумий хулосалардан 2017-2020-йилларда бажарилган “Девелопмент оф тҳе интердисcиплинарй мастер програм он Cомпутатионал Лингуистиcс ат Cентрал Асиан Университиес” номли лойиҳада кенг фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 3-ноябрдаги 04/1-5304-сон маълумотномаси). Натижада, лойиҳа доирасида дарслик, ўқув қўлланма ва диссертасиялар илмий жиҳатдан бойитилган;
турли мақсадларга йўналтирилган ранг-баранг дискурсив тузилмалар яратиш, нутқий актни муайян мақсадга йўналтирилган нутқий ҳаракат сифатида баҳолаш, шунингдек, тилнинг ижтимоий аҳамиятини, когнитив ва прагматик омилларнинг ролини халқ эртаклари қаҳрамонлари нутқида жамиятнинг ижтимоий ҳаёти ва маданиятини акс эттирувчи тил унсурлари орқали асослашга доир илмий хулосалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Қашқадарё вилояти” телерадиоканали ижодкорлари томонидан 2025-йил 14-августда куни эфирга узатилган “Файзли кун” кўрсатувини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Қашқадарё вилояти телерадиоканали” нинг 2025-йил 29-октябрдаги 17-05/163-сон маълумотномаси). Натижада, томошабинлар эртак дискурсининг нафақат эстетик, балки коммуникатив ва ижтимоий-функсионал имкониятларини ҳам чуқурроқ англаш имкониятига эга бўлишган.