Норинов Фахриёр Курбонович
Фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси ҳақида эълон матни
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Глобаллашув шароитида талабалар натуралистик интеллектини ривожлантиришнинг педагогик механизмлари” 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.4.PhD/Ped11264
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, PhD.03/2025.27.12.Ped.11.04
Илмий раҳбар: Ёзева Умида Лутфуллаевна. педагогика фанлари доктори, профессор
Расмий оппонентлар: Чоршанбиев Зафар Эсанпулатович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор, Жўраев Ҳусниддин Олтибоевич, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади глобаллашув шароитида талабаларда натуралистик интеллектни ривожлантиришнинг педагогик механизмларини назарий-амалий жиҳатдан асослаш ва уларнинг самарадорлигини далиллашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
глобаллашув шароитида талабалар натуралистик интеллектини ривожлантиришнинг назарий-педагогик пойдевори тарихий-қиёсий таҳлил асосида шакллантирилиб, унинг замонавий ижтимоий-педагогик шарт-шароитлари аниқлаб берилган;
олий таълим тизимида натуралистик интеллектни ривожлантиришга қўйиладиган долзарб талаблар ва ривожланиш йўналишлари белгиланган, улар билан боғлиқ педагогик билимлар мазмуни бойитилган;
талабаларда натуралистик интеллектни ривожлантиришнинг методологик асослари тақдим этилиб, унга хос педагогик механизмлар илмий-амалий жиҳатдан далилланган;
натуралистик интеллект ривожланишига таъсир кўрсатувчи омиллар тизими ишлаб чиқилган, ривожлантириш методлари тавсифланган ҳамда ўқитиш жараёнининг функсионал модели яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Таркиблаштирилган ўқув материалларидан фойдаланган ҳолда талабалар натуралистик интеллектини ривожлантириш технологисини ишлаб чиқишга доир олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
глобаллашув шароитида талабалар натуралистик интеллектини ривожлантиришнинг назарий-педагогик асослари тарихийлик нуқтаи назаридан ўрганилиб, уни ривожлантиришнинг замонавий ижтимоий-педагогик шартлари тизимли таҳлил асосида аниқлаштирилган хулосалардан “Умумий ва тарихий геология” фанидан ўқув қўлланмани тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбеистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 13-майдаги “166”-сонли буйруғига буйруғига мувофиқ, нашр этишга рухсат берилган). Натижада, педагогик таълим назарияси ўқув материалларини таркиблаштиришга тизимли ёндашув тамойиллари асосида бойитилишига хизмат қилган;
натуралистик интеллектини таркиблаштириш мазмуни асосида анъанавий ва электрон ресурсларнинг мобил-дидактик контентини интенсивлаштириш, шунингдек, асосий тушунчаларни тезаурус кўринишида (алфавит, ҳажм ва мантиқий изчиллик тартибида) тизимлаштириш орқали такомиллаштирилганлигига доир хулосалардан Ўзбекистон Миллий университетида бажарилган ФЗ-2020010829-сонли "Талаба ёшлар илмий фаолиятида амалий кўникмаларни шакллантиришнинг инновацион механизмлари” мавзусидаги амалий лойиҳа доирасида педагогик таълимни ташкил этиш жараёни таркиблаштирилган ўқув материалларидан фойдаланишга доир методика асосида такомиллаштирилишига муваффақ бўлинган;
замонавий шароитда талабаларда натуралистик интеллектни ривожлантиришнинг функсионал модели таклиф этилиб, мазмун блокининг механизмлари талабаларнинг илмий тушунчаларни ҳаётга тадбиқ этишнинг мотивацион, интуитив, фаолиятли-жараёнли, конструктив-амалий босқичларини таълим муҳитига адаптив мослаштириш асосида такомиллаштирилган хулосалардан “Умумий ва тарихий геология” фанидан ўқув қўлланмани тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбеистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 13-майдаги “166”-сонли буйруғига буйруғига мувофиқ, нашр этишга рухсат берилган). Натижада, педагогик таълим жараёнида талабалар натуралистик интеллектини ривожлантириш жараёни инновацион ёндашувлар билан бойитилишига эришилган;
шахсга йўналтирилган таълим тизимида натуралистик интеллектни ривожлантиришнинг амалдаги ўқув усуллари натуралистик интеллектни ривожланишига таъсир кўрсатувчи омилларни аниқлаш ва муаммони ҳал этишга қаратилган диссеплинар методларни Ўзбекистон Миллий университетида бажарилган ФЗ-2020010829-сонли "Талаба ёшлар илмий фаолиятида амалий кўникмаларни шакллантиришнинг инновацион механизмлари” мавзусидаги амалий лойиҳа доирасида талабалар натуралистик интеллектини ривожлантириш асосида педагогик тайёргарлик жараёни мазмунан бойитилган.