Нодир Бинафшанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “XX–XXI асрларда Ўзбекистон жанубий ҳудудларидаги қўнғиротлар амалий санъати (бадиий тўқимачилик мисолида)”, 17.00.04–Тасвирий ва амалий безак санъати (санъатшунослик фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.2.PhD/San9.
Илмий раҳбар: Ҳакимов Акбар Абдуллаевич, санъатшунослик фанлари доктори, профессор, академик.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Санъатшунослик институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Санъатшунослик институти, DSс.27.06.2017. San.51.01.
Расмий оппонентлар: Алиева Сурайё Шариповна, санъатшунослик фанлари доктори; Абдуллаева Шахло Қурбонбўриевна, санъатшунослик фанлари номзоди.
Етакчи ташкилот: Хоразм Маъмун академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистон жанубидаги қўнғиротлар амалий санъатининг (бадиий тўқимачилик мисолида) асосий турлари, ўзига хос бадиий хусусиятлари ва ХХ–XXI асрлар давомида рўй берган услубий ва семантик ўзгаришларни аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
миллий санъатшуносликда илк бор Ўзбекистон жанубидаги қўнғиротлар амалий санъати (бадиий тўқимачилик мисолида) уларнинг кўчманчи хаёт тарзидан ўтроқ ҳаёт тарзига ўтиш тарихий жараёни кесимида очиб берилган;
қўнғирот бадиий тўқимачилик турлари – кигизчилик, гиламчилик, каштачилик ривожланишининг асосий босқичлари ва уларнинг локал хусусиятлари (буюмларнинг шакли, ранги, безак композицияси, нақшлар семантикаси) аниқланган;
қўнғирот анъанавий тўқимачилигининг типологик, композицион, иконографик, семантик ва бадиий хусусиятлари (ёрқин ранглар гаммаси, ХХ аср биринчи ярмига оид буюмлар безак композициясида кўчманчилар маданиятига оид мотивларнинг устунлиги, фақат қўнғиротларга хос бўлган оқ энли, ой гилам каби гиламчилик буюмлари, кашта буюмларининг тураржой ва яшаш тарзига кўра майда ўлчамда тикилиши ва бошқа) очиб берилган;
қўнғирот бадиий тўқимачилиги безак тизимидаги (каштачилик мисолида) кўчманчилар маданиятига хос бўлган зооморф ва космогоник мотивларнинг ўсимликсимон нақшларга ўтиш жараёни ўтроқ халқларнинг санъати таъсири натижаси сифатида далилланган.
IV.Тадиқот натижаларнинг жорий қилиниши.
XX–XXI асрларда Ўзбекистон жанубий ҳудудларидаги қўнғиротлар амалий санъати бўйича олинган илмий натижалар асосида:
қўнғирот анъанавий тўқимачилигининг типологик, композицион, иконографик, семантик ва бадиий хусусиятлари мужассам этган хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Бадиий академиясининг мамлакатимизда анъанавий тўқимачилик йўналишидаги кўргазмалар лойиҳасини ишлаб чиқишда, Ўзбекистон анъанавий бадиий ҳунармандчилигини ривожлантириш билан боғлиқ республика кўргазмаларини ўтказишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Бадиий Академиясининг 2019 йил 15 мартдаги 01-17/174-439-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг қўлланилиши ўзбек халқининг маданий мероси, жумладан бадиий ҳунармандчилик турларини нафақат республикамиз миқёсида, балки дунё жамоатчилигига кенг танитиш ва тарғиб қилиш, жамиятимизни маънавий юксалишида ёш авлодга ўз миллий қадриятларини чуқур ўрганиш ва эъзозлаш имконини берган;
Ўзбекистон жанубий ҳудудларидаги қўнғирот бадиий тўқимачилиги анъаналарини қайта тиклаш ва ижодий ривожлантиришнинг илмий асосланган тавсия ва таклифларидан республикада ЮНЕСКО ташаббуси билан маданият ва санъат соҳасида ўтказилган ва Ўзбекистон маданий мероси ҳамда амалий безак санъатини ўрганиш ва тарғиб қилишга йўналтирилган бир қатор халқаро лойиҳаларни амалга оширишда фойдаланилди. Жумладан: диссертация муаллифининг 2012–2013 йилларда ЮНЕСКО томонидан ўтказилган лойиҳада илмий ёрдамчи сифатидаги фаолияти давомида унинг мазкур диссертация ишида баён қилган мулоҳазалари, хулосалари, алоҳида иловалари ва артефактлари ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси бошчилик қилган “Ўзбекистон амалий безак санъати: анъаналар ва инновациялар” фундаментал лойиҳаси мазмунида ўз ифодасини топган; диссертация материаллари 2015–2018 йилларда Марғилонда ўтказилган “Атлас байрами” халқаро анъанавий тексиль фестивали доирасида ташкил этилган бадиий тўқимачилик кўргазмаси, ёш ҳунармандлар учун маҳорат дарслари ҳамда илмий конференция маърузаларини тайёрлаш жараёнида қўлланилган (ЮНЕСКО Ўзбекистондаги ваколатхонасининг 2018 йилда 27 августдаги 007151-сон маълумотномаси). Бу эса йўқолиб бораётган ҳунармандчилик турларини қайта тиклаш, келажак авлодга асл анъаналарнинг моҳиятини етказиб бериш ва ўргатиш ҳамда ҳунармандчилик буюмларини нодир асар сифатида илмий ҳамда амалий аҳамиятини оширишда муҳим ўрин тутган;
қўнғирот бадиий тўқимачилиги турлари (кигизчилик, гиламчилик, каштачилик), этник тарихи ва хўжалик турмуш тарзига кўра тавсифи, уларнинг локал хусусиятларига бағишланган Ўзбекистон жанубий ҳудудларида олиб борилган илмий экспедиция материаллари ва хулосаларидан 2012–2016 йилларда амалий санъат соҳасида амалга оширилган ЎзР ФА Санъатшунослик институтининг ФА-Ф1-Г032 (Ф1-ФА-0-10304) сон “Марказий Осиё санъатида тарихий давомийлик: бадиий мактаблар, услублар ва технологиялар (қадимги даврдан бугунги кунгача)” мавзуидаги давлат грантининг “Амалий санъат” йўналишидаги фундаментал тадқиқотида фойдаланилди (Ўзбекистон Фанлар академиясидан 2019 йил 29 мартдаги 3/1255-966-сон маълумотномаси). Мазкур илмий натижалардан фойдаланиш Ўзбекистондаги анъанавий гиламчилик мактабларининг марказларини ҳамда ХХ–ХХI асрлар мобайнида уларнинг ривожланишининг асосий босқичларини ва маҳаллий хусусиятларини аниқлаш имконини берган.