Озодова Мадина Ҳамза қизининг педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Креатив ёндашув асосида она тили ва ўқиш саводхонлиги дарсларида ўқувчиларнинг мулоқот кўникмаларини ривожлантириш методикаси”.
13.00.02 –Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси(бошланғич таълим)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.1.PhD/Ped4529
Илмий раҳбар: Ҳамроев Алижон Рўзиқулович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Бухоро давлат университети, PhD. 03/2025.27.12.Ped.08.04
Расмий оппонентлар: Адизов Бахтиёр Рахмонович, педагогика фанлари доктори, профессор; Қурбонова Гулноз Негматовна педагогика фанлари доктори (DSc), профессор
Етакчи ташкилот. Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади креатив ёндашув асосида она тили ва ўқиш саводхонлиги дарсларида ўқувчиларнинг мулоқот кўникмаларини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
креатив ёндашув асосида она тили ва ўқиш саводхонлиги дарсларида ўқувчиларнинг мулоқот кўникмаларини ривожлантиришнинг методик жиҳатлари нутқий ва лингвистик (фонетика, лексикология, морфология, синтаксис, услубият) кўникмаларни ўзаро интеграциялаш ҳамда бадиий ва ахборот матнини ўқиб тушуниш билан боғлиқ ўқиш жараёни компонентлари персептив ва семантик асосида амалга оширилиши нуқтайи назаридан такомиллаштирилган;
креатив ёндашув асосида она тили ва ўқиш саводхонлиги дарсларида ўқувчиларнинг мулоқот кўникмаларини ривожлантиришнинг дидактик модели мақсадли, методик, ташкилий технологик, натижадорликни баҳолаш мазмунида, нутқий ва лингвистик компетенсиялар интеграцияси асосида такомиллаштирилган;
ўқувчиларнинг мулоқот кўникмаларини ривожлантиришнинг методик компонентлари матн танлаш мезонлари (матн мазмуни бадиий ёки ахборот), шакли (ҳикоя, мақола, инфографика, ёʻриқнома ва бошқалар) ўқувчининг ёш хусусиятлари инобатга олингани, матннинг аутентлиги, шакл ва мазмун жиҳатдан ўзаро ўхшаш маълумотларни фарқлаш ва алоқадорликни аниқлаш малакаларига устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган;
ўқувчиларнинг мулоқот кўникмаларини ривожлантиришга қаратилган ўқув-методик таъминоти “Ассоциациялар тўри”, “Нуқтайи назаринг бўлсин”, Тўхтамлар ёрдамида ўқиш”, “Қайдлар ёрдамида ўқиш”, “Калит сўзлар”, “Ҳикояни тартибга келтиринг”, “Блум кубиги”, “Ғоялар ва ижодий фикрлар саватчаси”, “Тўғри ва нотўғри хулосалар”, “Фактлар пирамидаси” каби инновацион технологиялар асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Креатив ёндашув асосида она тили ва ўқиш саводхонлиги дарсларида ўқувчиларнинг мулоқот кўникмаларини ривожлантириш методикаси бўйича олинган илмий натижалар асосида:
креатив ёндашув асосида она тили ва ўқиш саводхонлиги дарсларида ўқувчиларнинг мулоқот кўникмаларини ривожлантиришнинг методик жиҳатлари нутқий ва лингвистик (фонетика, лексикология, морфология, синтаксис, услубият) кўникмаларни ўзаро интеграциялаш ҳамда бадиий ва ахборот матнини ўқиб тушуниш билан боғлиқ ўқиш жараёни компонентларини такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялар “Она тилида креативлик” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 25-июндаги 218-сон буйруғи, 218-680 -рақамли гувоҳнома). Натижада бошланғич синф она тили ва ўқиш саводхонлиги дарсларида ўқувчиларнинг ўқиб тушуниш малакаларини шакллантириш методикасини такомиллаштиришга эришилган.
креатив ёндашув асосида она тили ва ўқиш саводхонлиги дарсларида ўқувчиларнинг мулоқот кўникмаларини ривожлантиришнинг дидактик модели мақсадли, методик, ташкилий технологик, натижадорликни баҳолаш мазмунида, нутқий ва лингвистик компетенсиялар интеграциясига оид илмий-методик тавсиялардан умумий ўрта таълим мактабларида ўзбек тилини ўқитиш сифатини оширишда фойдаланилган (Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказининг 2025-йил 18-август 01/11-6-534-сон маълумотномаси). Натижада, бошланғич синф она тили ва ўқиш саводхонлиги дарсликлари мазмуни ахборот ва бадиий матнлар асосида тузилган ўқув топшириқлари билан бойитилган.
ўқувчиларнинг мулоқот кўникмаларини ривожлантиришга қаратилган ўқув-методик таъминоти “Ассоциациялар тўри”, “Нуқтайи назаринг бўлсин”, Тўхтамлар ёрдамида ўқиш”, “Қайдлар ёрдамида ўқиш”, “Калит сўзлар”, “Ҳикояни тартибга келтиринг”, “Блум кубиги”, “Ғоялар ва ижодий фикрлар саватчаси”, “Тўғри ва нотўғри хулосалар”, “Фактлар пирамидаси” каби инновацион технологиялардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида Давлат илмий-техник дастурлари доирасидаги 2020-2023-йилларда амалга оширилган “АМ-ФЗ-201908172–“Ўзбек тилининг таълимий корпусини яратиш” мавзусидаги лойиҳанинг “Ўқувчиларнинг ўқиб тушуниш малакасини шакллантиришга оид таълим мазмуни, мезонлари, малакаларини такомиллаштириш” қисмини бажаришда фойдаланилган. (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 16-июлдаги 01-04-3148-сонли маълумотномаси). Натижада, ўқувчиларнинг ўқиб тушуниш кўникмалари такомиллаштирилган.