Муродова Нилуфар Кароматовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Жамоатчилик фикрини шакллантиришда блогерликнинг ўрни, мақоми ва фаолият мезонлари”, 10.00.09  Журналистика (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.PhD/Fil3640.
лмий раҳбар: Нурматов Акбар Норматович, филология фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети, DSc.03/2025.27.12. Fil.03.01.
Расмий оппонентлар: Муратова Нозима  Фахриддиновна, филология фанлари доктори, доцент; Есемуратова Сахибжамал Абдимурат қизи, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари Университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади Интернет-блогларнинг оммавий ахборот воситалари тизимидаги ўрни, жамоатчилик фикрини шакллантиришдаги аҳамияти ҳамда блогерлик фаолияти мезонларини аниқлашдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
–    жамоатчилик тафаккурини шакллантирувчи ижтимоий ҳодиса сифатидаги мазмун-моҳияти ҳамда коммуникатив имкониятларини очиб бериш натижасида блогерлик феноменининг миллий медиаландшафтдаги институционал мақоми аниқланган ва ўзбек блогосферасининг ъъахборот харитаси” шакллантирилган; 
–    блогерликнинг аудиторияга таъсир кўрсатиш механизмлари аниқланган ҳамда ижтимоий-сиёсий муаммолами ёритиш, жамоатчилик фикрини шакллантириш, ахборий шаффофликни таъминлаш, ҳокимият фаолияти устидан жамоатчилик мониторингини амалга ошириш функсиялари далилланган;
–    журналистика ва блогерлик фаолияти конвергенсиясининг тизимли таҳлили орқали анъанавий ҳамда янги медиа амалиёти ўртасидаги институционал ва функсионал интеграциясига таянадиган “гибрид ахборот модели” юзага келгани аниқланган; 
–    блогерлик фаолиятини тартибга солиш тизимининг консептуал бўғини сифатида ҳуқуқий меъёрларни ижтимоий масъулият, медиасаводхонлик ва жамоатчилик ишончи принциплари билан уйғунлаштирувчи миллий этика кодексини ишлаб чиқиш зарурати исботланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг амалиётга жорий этилиши. Жамоатчилик фикрини шакллантиришда блогернинг ўрни, мақоми ва фаолият мезонларини ўрганиш юзасидан ишлаб чиқилган таклиф ва хулосалар асосида: 
блогерларнинг матн билан ишлаш маҳорати, блогерлик фаолиятида ахборот тарқатиш эркинлиги ва принциплари, блогерлик феномени жамоатчилик тафаккурини шакллантирувчи ижтимоий-коммуникатив ҳодиса сифатида илмий хулосалардан ташкилот фаолиятининг шаффофлигини таъминлаш учун жамоат назоратини ўрнатишда блогерлар билан ҳамкорлик қилиш, соҳага оид янгиликларни биринчилардан ва сифатли етказишда ўз фикри ва аудиториясига эга блогерлар хизматидан фойдаланиш каби бир қатор ташкилий тадбирларда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг 2025-йил 10-июлдаги 14/05-25-0015 1-сон маълумотнома). Натижада Қўмита ходимларининг блогерлар билан самарали ҳамкорлик олиб бориш кўникмаси шакллантирилган;
аудиторияга таъсир кўрсатувчи фаолият тури сифатида блогерликнинг ижтимоий-сиёсий муаммоларини ёритиш, жамоатчилик фикрини шакллантириш, ахборий шаффофликни таъминлаш, ҳокимият фаолияти устидан жамоатчилик мониторингини амалга ошириш функсиялари Имом Бухорий, Абу Райҳон Беруний, Абу Наср Форобий, Абу Али Ибн Сино, Мирзо Улуғбек каби буюк алломалар ҳаёти ва меросига оид қисқа, визуал ҳамда ҳикоявий шаклдаги контентларни тайёрлаш, шунингдек, видеороликлар, қисқа (релс) форматидаги материаллар, подкаст лойиҳаларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистондаги Ислом сивилизацияси марказининг 2025-йил 8-июлдаги 05-14/285-сон маълумотнома). Натижада Ислом сивилизацияси марказининг асосий ғоялари акс эттирилган постлар, Имом Бухорий, Абу Райҳон Беруний, Абу Наср Форобий, Абу Али Ибн Сино, Мирзо Улуғбек каби буюк алломалар ҳаёти ва меросига оид қисқа, визуал ҳамда ҳикоявий шаклдаги контентларни тайёрлаш ва видеороликлар яратишда қўлланилган;
журналистика ва блогерлик фаолиятининг конвергенсия жараёнлари таҳлили орқали анъанавий ҳамда янги медиа амалиёти ўртасида институционал ва функсионал интеграциясига таянадиган “гибрид ахборот модели” коммуникацион тизими юзага келгани аниқланган. Олинган натижалар таҳлил қилиниб, муваффақиятли ва кўришлар сони кўп бўлган кўрсатувларнинг паспорти ишлаб чиқишда фойдаланилган (“Мастер медиа продуcтион анд броадcаст” масъулияти чекланган жамиятининг 2025-йил 30-июлдаги 309-сон маълумотнома). Натижада кўрсатув натижалари таҳлил қилиниб, муваффақиятли ва кўришлар сони кўп бўлган кўрсатувларнинг паспорти ишлаб чиқишда ёрдам берган;
блогерлик фаолиятини тартибга солиш мақсадида ҳуқуқий меъёрларни ижтимоий масъулият, медиасаводхонлик ва жамоатчилик ишончи механизмларини ўқитувчилар ва ота-оналар аудиториясини кенг қамровли ҳамда холис блогерлик шарҳлари орқали ахборот майдонига жалб этиш борасидаги амалий тавсиялар “Маърифат” газетаси таҳририяти фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2025- йил 1-мартдаги 04-27-122-сон маълумотномаси). Натижада педагогик йўналишда фаолият юритаётган блогерларнинг ахборот тақдимоти ва позиция билдириш мезонлари таҳлил қилиниб, ушбу ёндашувда замонавий, интерактив ва долзарб услубларни қўллаш зарурати таҳририят ходимларининг малакасини оширишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish