Ғофурова Азиза Хидирназар қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Дастурлаштирилган таълим воситалари асосида бўлажак муҳандисларга ихтисослик фанларини ўқитиш методикасини такомиллаштириш”, 13.00.02–“Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси” (техника).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.3.PhD/Ped10788
Илмий раҳбар: Аббазов Илхом Запирович техника фанлар доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Жиззах политехника институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Жиззах политехника институти, PhD.03/2025.27.12.Т.20.01
Расмий оппонентлар: педагогика фанлари доктори, профессор Ярматов Рахимбой Бахрамович, техника фанлар доктори, профессор Хамраева Сановар Атоевна. 
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат архитектура-қурилиш университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади Бўлажак муҳандисларга дастурлаштирилган таълим воситалари асосида ихтисослик фанларини ўқитиш методикасини такомиллаштиришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак муҳандисларнинг кийим дизайнини лойиҳалаш ва конструксиялаш жараёнидаги ижодий фаоллигини ривожлантиришнинг дидактик таъминоти 3Д Мах технологиясининг махсус дастурий имкониятлари, визуал-моделлаштириш воситалари ҳамда рақамли лойиҳалаш муҳитининг афзалликларига таянган ҳолда такомиллаштирилган;
бўлажак муҳандисларга ихтисослик фанларини ўқитиш жараёнини ташкил этишнинг такомиллаштирилган модели 3Д Мах технологияси асосида виртуал таълим муҳитини яратиш, муҳандислик ишланмаларининг бадиий-ифодавий ечимларини намойиш этиш, виртуал ахборотни кўргазмали тақдим этиш, шунингдек, талабаларнинг мустақил ва кичик гуруҳларда самарали фаолият юритишини таъминловчи мазмунли-мақсадли, лойиҳавий-ташкилий ва натижавий блоклар интеграцияси асосида такомиллаштирилган;
ихтисослик фанларини ўқитишда талабаларни 3Д Мах технологияси воситасида кийим дизайнини лойиҳалаш ва конструксиялашга ўргатиш методикаси инновацион ёндашувлар асосида касбий фаолиятга тайёрлаш учун зарур бўлган лойиҳалаш, моделлаштириш, конструктив фикрлаш, визуал таҳлил ва амалий ижодкорлик компетенсияларини ривожлантиришга устуворлик бериш орқали такомиллаштирилган;
3Д Мах дастурий воситалари имкониятларига таянган ҳолда, талабалар томонидан турли мураккаблик даражасидаги кийим дизайнини лойиҳалаш ва конструксиялаш амалларини босқичма-босқич, изчил ва самарали бажаришни таъминловчи рақамли таълим ресурслари ҳамда методик таъминот мажмуаси оптималлаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Ўтказилган назарий ва амалий тадқиқотлар асосида:
бўлажак муҳандисларнинг кийим дизайнини лойиҳалаш ва конструксиялаш жараёнидаги ижодий фаоллигини ривожлантиришнинг дидактик таъминоти 3Д Мах технологиясининг махсус дастурий имкониятлари, визуал-моделлаштириш воситалари ҳамда рақамли лойиҳалаш муҳитининг афзалликларига таянган ҳолда такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялар “Тикув буюмлари технологияси” ҳамда “Костюм ва унинг бичим тарихи” номли ўқув қўлланмалар мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 02/01-01-465 Рақамли маълумотномаси). Натижада кийимларни дизайн лойиҳалаш ҳамда конструксиялашни ўргатиш бўйича самарадорликка эришилган.;
бўлажак муҳандисларга ихтисослик фанларини ўқитиш жараёнини ташкил этишнинг такомиллаштирилган модели 3Д Мах технологияси асосида виртуал таълим муҳитини яратиш, муҳандислик ишланмаларининг бадиий-ифодавий ечимларини намойиш этиш, виртуал ахборотни кўргазмали тақдим этиш, шунингдек, талабаларнинг мустақил ва кичик гуруҳларда самарали фаолият юритишини таъминловчи мазмунли-мақсадли, лойиҳавий-ташкилий ва натижавий блоклар интеграцияси асосида такомиллаштиришга доир тавсиялар “Енгил саноат маҳсулотларини лойиҳалаш асослари” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган. (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 02/01-01-465 рақамли маълумотномаси). Натижада ихтисослик фанларининг ахборот-методик таъминоти такомиллаштирилган;
ихтисослик фанларини ўқитишда талабаларни 3Д Мах технологияси воситасида кийим дизайнини лойиҳалаш ва конструксиялашга ўргатиш методикаси инновацион ёндашувлар асосида касбий фаолиятга тайёрлаш учун зарур бўлган лойиҳалаш, моделлаштириш, конструктив фикрлаш, визуал таҳлил ва амалий ижодкорлик компетенсияларини ривожлантиришга устуворлик бериш орқали такомиллаштиришга оид тавсиялар асосида “Трансформацияланувчи аёллар кўйлаги” саноат наъмунаси учун патент олинган (Ўзбекистон республикаси  Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 02/01-01-465 рақамли маълумотномаси). Натижада талабаларнинг 3Д Мах технологияси воситасида кийимларни дизайн лойиҳалаш ҳамда конструксиялаш кўникмлалари такомиллаштирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish