Улиқова Мавлудахон Сотволдиевнанинг    
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
 Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Инглиз ва ўзбек тилларида қон-қариндошлик консепти ифода воситаларининг линвокултурологик ва лингвопрагматик тадқиқи”, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
 Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.4.PhD/Fil4215.
Илмий раҳбар: Абдувалиев Махаматжон Арабович, филология фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат чет тиллари институти, DSc.03/2025.27.12.Fil.32.02  
Расмий оппонентлар: Саидхонов Маъмур Муҳаммедович, филология фанлари доктори, профессор; Шокиров Шерали Иброҳимович, филология  фанлари бўйича фаласафа доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.    Тадқиқотнинг мақсади инглиз ва оъзбек тилларида “қон-қариндошлик” консепти лисоний манзарасини ташкилловсҳи бирликларнинг лингвокогнитив, лингвомаданий ва лингвопрагматик хусусийатларини осҳиб беришдан иборат.                                             
III.   Тадқиқотнинг илмий янгилиги:  
инглиз ва ўзбек тилларида “қон-қариндошлик”  консептининг номинатив майдонини ташкилловчи лексик-синтактик ядро ва периферия бирликлари аниқланиб, улар ўртасидаги структур, семантик ва функсионал тизимли муносабатлар очиқлаб берилган;
“қон-қариндошлик” консепти вербализаторларининг семантик-когнитив, изоморф ва структур-семантик, прагматик ҳамда лингвомаданий алломорф жиҳатлари инглиз ва ўзбек тиллари материаллари таҳлили орқали асослаб берилган;
 “қон-қариндошлик” семантикали ва компонентли фразеологизмлар (рун ин тҳе фамилй, блоод ис тҳиcкер тҳан wатер; онасини учқўрғондан кўрсатмоқ, она сути оғзига келмоқ) ва паремияларнинг миллий ўзига хосликлари, стереотиплар  ифодасидаги ўрни таҳлилий мисоллар орқали далилланган;
маданий ва прагматик сема ташувчи “қон-қариндошлик”ка алоқадор бирликларнинг интенсионал типлари, уларнинг констекстуал перлокутив жиҳатлари ҳамда тилдан тилга ўгиришнинг сўзма-сўз, изоҳли ҳамда маданий мослаштириш каби усуллари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек ва инглиз тилларида “қон-қариндошлик” консептининг лисоний манзарасини ташкилловчи бирликларнинг лингвокогнитив, лингвомаданий ва лингвопрагматик хусусиятлари тадқиқи бўйича олинган натижалар асосида: 
инглиз ва ўзбек тилларида "Қон-қариндошлик" консептининг дифтеренсиал белги-хусусиятлари, унинг майдоний табиати, ядро ва периферия қисмлари а'золари аниқланиб, "Қон-қариндошлик" консептини вербаллаштирувчи бирликлар ва уларнинг майдон маркази ва перифериясидаги ўринлари кўрсатиб берилиши, ушбу консептни ҳосил қилувчи лисоний бирликларнинг лингвомаданий ва лингвопрагматик жиҳатлари, иккала тилда "Қон-қариндошлик" компонентли фразеологик бирликлар ва паремияларнинг инглиз ва ўзбек халқлари миллий онгида мавжуд архетип тасаввурлар умуминсоний ва миллий, ижобий, салбий ва бетараф эканлиги, уларда халқнинг интеллектуал ва ҳаётий тажрибаси, донишмандлиги, ма'навий дунёси, аҳлоқ-одоб стереотиплари ўз ифодасини топишига оид илмий қарашлари ва хулосаларидан фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 18-мартда берилган 01/4-1016-сонли маълумотномаси). Натижада лойиҳа доирасида талабалар учун инглиз ва ўзбек тилларида тузилган дастур ва ўқув қўлланмаларнинг мазмуни бойитилган;
"қон-қариндош" компонентли фразеологик бирликлар ва паремияларнинг инглиз ва ўзбек халқлари миллий онгида мавжуд архетип тасаввурлар умуминсоний ва миллий, ижобий, салбий ва бетараф эканлиги, уларда халқнинг интеллектуал ва ҳаётий тажрибаси, донишмандлиги, ма'навий дунёси, ахлоқ-одоб стереотиплари ўз ифодасини топиши ва бошқа мавзуий гуруҳларни тасвирлаган фразеологик ва паремиологик бирликларнинг ўзига хослигига оид қарашларидан миллий мулоқот маданиятига доир фикрлар шаклланишида фойдаланилган (Андижон давлат университетининг 2023-йил 27-декабрда берилган 39-01-2839-сонли маълумотномаси). Натижада мулоқотда лингуокултурологик ва лингуопаргматик жиҳатлар тавсифи илмий жиҳатдан бойитилган;
диссертасиядаги қон, қариндош ва таркибида қон-қариндошликка оид ма'лумотли бирликлар нафақат маданий ма'но, балки прагматик ма'но ифодалаш хусусиятига эга эканлиги, унинг контекстуал ва перлокутив та'сир самарадорлиги, асосан, коммуникатив мақсад-муддаонинг констатив гуруҳига мансублиги, унда нутқий актни ифодаловчи маслаҳат, буйруқ, кесатиқ, огоҳлантириш каби интенсионал оттенкалар намоён бўлишига доир қарашлардан муайян атамалар - прагматика, контекст, турғун ўхшатишлар, метафоралар ҳамда нутқий этикетлар - тавсифида фойдаланилган (Андижон давлат университетининг 2023-йил 27-декабрда берилган 39-01-2838-сонли маълумотномаси). Натижада атамаларда лингуокултурологик ва лингуопаргматик жиҳатлар тавсифи ўзбек ва инглиз тилларидаги материаллар таҳлили асосида бойитилган;
инглиз ва ўзбек тилларида “қон-қариндошлик” консептининг лингвомаданий хусусиятларига доир таклиф ва илмий хулосалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканали ДМ “Маданий- маърифий ва бадиий эшиттиришлар” муҳарририяти томонидан тайёрланган “Таълим ва тараққиёт”, “Миллат ва маънавият”, “Адабий жараён”, “Жаҳон адабиёти” номли эшиттиришлар ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2023-йил 20-декабрда берилган 04-36-1936-сонли маълумотномаси). Натижада “Таълим ва тараққиёт”, “Адабий жараён” радио эшиттиришлари мазмунининг илмий жиҳатдан бойитилишига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish