Душанова Наргиза Маматкуловнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бўлажак инглиз тили мутахассисларининг юқори даражадаги когнитив компетенсияларини “ПҳеноБЛ” таълим ёндашуви асосида такомиллаштириш”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва амалиёти.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.1.PhD/Ped8171
Илмий раҳбар: Тухтасинов Илхомжон Мадаминович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат чет тиллар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат чет тиллар институти, PhD.03/2025.27.12.Ped.37.01.
Расмий оппонентлар: Сабирова Гулноза Садиковна, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент; Норматова Нуржамол Норматовна, педагогика фанлари фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Қашқадарё давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади олий таълим ташкилотларида феноменга асосланган таълим (ПҳеноБЛ) ёндашувини қўллаш асосида бўлажак инглиз тили мутахассисларининг юқори даражадаги когнитив компетенсияларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак инглиз тили мутахассисларининг юқори даражадаги когнитив компетенсияларини босқичма-босқич ривожлантирувчи, конструктивизм, ижтимоий конструктивисм, эмергент леарнинг ва ситуатед cогнитион назарий консепсиялари интеграллашуви асосида яратилган ЭЕД (Энгаге, Эхплоре анд Дисcовер) уч фазали педагогик технологиясининг аналитик, эвалуативе, креатив, метакогнитив компонентларининг самарадорлиги илмий асосда исботланган;
“Узбек ПҳеноБЛ” таълим моделининг “Лойиҳалар асосида ўқитиш”, “Муаммоли вазиятларда ўқитиш”, “Тадқиқот ва изланишга оид ўқитиш”, Фанлараро ўқитиш”, “Метакогнитив” “Ҳамкорлик ва жамоавий”, “Рақамли ва аралаш”, “Баҳолашнинг шакллантирувчи ва хулосаловчи” усулларига таянувчи дидактик механизмининг интеграция қилиниши талабаларнинг аналитик фикрлаш, танқидий таҳлил, фанлараро изланиш, ҳамкорликда ишлаш, ўз-ўзини баҳолаш орқали ўқув жараёнини дидактик жиҳатдан ривожлантиришнинг самарали воситаси эканлиги амалий жиҳатдан далилланган;
талабаларнинг мустақил таълимини назорат қилувчи, ЭЕД (Энгаге, Эхплоре анд Дисcовер) педагогик технологияси асосида яратилган пҳенобл.уз электрон сайти таркибидаги э-ҲОCC жоурнали талабаларнинг когнитив ривожланиш траекториясини белгилаб берувчи Университет 4.0 модели талабидаги трансверсал-когнитив, метакогнитив, ижтимоий, коммуникатив, рақамли компетенсияларни ривожлантириши эмпирик жиҳатдан исботланган;
“ПҳеноБЛ” таълим ёндашуви тамойиллари, Cамбридге АС ва А левел Тҳинкинг скиллс дастури мақсадлари асосида шакллантирилган “Узбек ПҳеноБЛ” модели талабаларнинг мустақил тадқиқот олиб бориш қобилиятларини ривожлантирувчи интердисиплинар компоненти “талабага йўналтирилган”, “амалиётга асосланган таълим” ва “узлюксиз таълим” консепсияларини ривожлантириши илмий асосда исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. ПҳеноБЛ ёндашуви орқали юқори даражадаги когнитив компетенсияларни ривожлантиришга қаратилган назарий ва амалий таклифлар асосида:
Бўлажак инглиз тили мутахассисларининг юқори даражадаги когнитив компетенсияларини босқичма-босқич ривожлантирувчи, конструктивизм, ижтимоий конструктивисм, эмергент леарнинг ва ситуатед cогнитион назарий консепсиялари интеграллашуви асосида яратилган ЭЕД (Энгаге, Эхплоре анд Дисcовер) уч фазали педагогик технологясининг аналитик, эвалуативе, креатив, метакогнитив компонентларининг самарадорлигини таъминлашга хизмат қилганлиги ҳақидаги илмий хулосалардан Академик Э.А. Букетов номидаги Караганда университети Хорижий тиллар факултети Хорижий филология кафедрасининг таълим жараёнига жорий этилди. Мазкур техникадан 2025-йил 29-апрелдан бошлаб “Энглиш фор ИЕЛЦ” фанини ўқитиш жараёнида тизимли равишда жорий этиш натижасида ПҳеноБЛ ёндашуви интеграциялашган, юқори даражадаги когнитив компетенсияларни изчил ва тизимли ривожлантиришга йўналтирилган ИЕЛЦ ўқув материаллари ишлаб чиқилди ҳамда таълим жараёнига татбиқ этилди;
“Узбек ПҳеноБЛ” таълим моделининг “Лойиҳалар асосида ўқитиш”, “Муаммоли вазиятларда ўқитиш”, “тадқиқот ва изланишга оид ўқитиш”, фанлар аро ўқитиш”, “метакогнитив” “ҳамкорлик ва жамоавий”, “рақамли ва аралаш”, “баҳолашнинг шакллантирувчи ва хулосаловчи” усулларига таянувчи дидактик механизмининг интеграция қилиниши талабаларнинг аналитик фикрлаш, танқидий таҳлил, фанлараро изланиш, ҳамкорликда ишлаш, ўз-ўзини баҳолаш орқали ўқув жараёнини дидактик жиҳатдан ривожлантиришнинг самарали воситаси эканлиги амалий жиҳатдан исботланганлиги ҳақидаги илмий хулосалардан “Энглиш Аccесс Миcросчоларшип Програм” лойиҳаси доирасида фойдаланилган (2024-йил 20-декабрдаги 2829-02-сонли маълумотнома, Самарканд Давлат Чет Тиллар Институти). Натижада, талабаларнинг аналитик фикрлаши, танқидий таҳлил қилиш, фанлараро изланиш олиб бориш, жамоада ҳамкорликда ишлаш ва ўз-ўзини баҳолаш кўникмалари ривожланиб, ўқув жараёнининг самарадорлиги ошгани амалий жиҳатдан тасдиқланди.;
талабаларнинг мустақил таълимини назорат қилувчи, ЭЕД (Энгаге, Эхплоре анд Дисcовер) педагогик технологияси асосида яратилган пҳенобл электрон сайти таркибидаги э-ҲОCC жоурнали талабаларнинг когнитив ривожланиш траекториясини белгилаб берувчи Университет 4.0 модели талабидаги трансверсал-когнитив, метакогнитив, ижтимоий, коммуникатив, рақамли компетенсияларни ривожлантириши эмпирик жиҳатдан исботланганлиги ҳақидаги илмий хулосалардан 2024-йилда Тошкентдаги АҚШ элчихонаси томонидан режалаштирилган “Ўзбекистонда Инглиз тилини махсус мақсадлар учун ўргатиш” лойиҳасида татбиқ этилди (2025-йил 07 мартдаги 661-02-сонли маълумотнома, Самарканд Давлат Чет Тиллар Институти). Натижада, талабаларнинг когнитив ривожланиш траекториясини самарали кузатиш имконияти яратилди, шунингдек, Университет 4.0 модели талабларига мос равишда трансверсал-когнитив, метакогнитив, ижтимоий, коммуникатив ва рақамли компетенсиялари ривожланиб, мустақил таълим самарадорлиги ошгани амалий жиҳатдан тасдиқланди.
“ПҳеноБЛ” таълим ёндашуви тамойиллари ва Cамбридге АС ва А левел тҳинкинг скиллс дастури мақсадлари асосида шакллантирилган “Узбек ПҳеноБЛ” модели талабаларнинг мустақил тадқиқот қилиш қобилиятларини ривожлантирувчи интердисиплинар компоненти “талабага йўналтирилган”, “амалиётга асосланган таълим” ва “узлюксиз таълим” консепсияларини ривожлантириши бўйича олинган илмий хулосалардан 2024-йил 25-июнда эфирга узатилган “Ассалом, Самарқанд!” телекўрсатуви скриптини тайёрлашда фойдаланилди (2025-йил 06-мартдаги 01-07/-101-сонли маълумотнома, Самарканд Давлат Чет Тиллар Институти). Натижада, телекўрсатув мазмуни талабага йўналтирилган, амалиётга асосланган ҳамда узлюксиз таълим ғояларини ёритишга хизмат қилиб, талабаларнинг мустақил тадқиқот олиб бориш, танқидий ва аналитик фикрлаш кўникмаларини ривожлантиришнинг аҳамияти кенг жамоатчиликка тушунарли тарзда тарғиб қилинди.