Содикова Гулбахор Ғофуржон қизининг
педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD)
диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
    Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): Бошланғич синф ўқувчиларининг нутқий фаолиятида кўп маъноли сўзлардан фойдаланиш компетентлигини шакллантириш методикаси (Она тили ва ўқиш саводхонлиги фанлари мисолида) 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (бошланғич таълим)
    Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Ped4556
    Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
    Илмий раҳбар: Акбарова Зухро Акмалжановна филология фанлари доктори (DSc) профессор
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса, ИК рақами: Фарғона давлат университети, PhD.03/2025.27.12.Ped.10.03. 
    Расмий оппонентлар: Ўринова Нилуфар Мухаммадовна педагогика фанлари номзоди, профессор; Хўжамбердиева Шаҳноза Купайсиновна педагогика фанлари доктори (DSc) профессор.
    Етакчи ташкилот: Чирчиқ давлат педагогика университети.
    Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: бошланғич синф ўқувчилари нутқий фаолиятида кўп маъноли сўзлардан фойдаланиш компетентлигини шакллантириш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
бошланғич синфларда кўп маъноли сўзлар ва омонимия ҳодисаларини ўқитишнинг лингводидактик ҳамда психолингвистик жиҳатдан яхлит тизим сифатида асосланиб, кўп маъноли сўзларни ягона семантик марказ асосида англатиш ҳамда омонимларни маъно мустақиллиги ва контекстуал фарқлаш мезони орқали ўргатишнинг самарали педагогик шарт- шароитлари аниқлаштирилган;
бошланғич синф ўқувчиларининг нутқий фаолиятида кўп маъноли сўзлардан фойдаланиш компетентлигини шакллантириш методикаси кўп маъноли сўзларнинг контекст асосидаги англанишини таъминлайдиган интерфаол методлар тизими (“Сўз кўзгуси”, “Сўз билан саргузашт” методлари ишлаб чиқилиб, “Коннотацияни топ” “Сеҳрли сўзлар”, “График таҳлил”)ни самарали қўллаш асосида такомиллаштирилган;
кўп маъноли сўзларни бошланғич синфларда ўқитишнинг дидактик таъминоти замонавий электрон таълим муҳити билан уйғунлаштирилиб, она тили ва ўқиш саводхонлиги дарсликларидаги машқ ва матнларида учрайдиган сўзлар асосида шаклланган “Кўп маъноли сўзлар луғати” мобил платформасини яратиш орқали такомиллаштирилган;
бошланғич синф ўқувчиларнинг нутқий фаолиятида кўп маъноли сўзлардан фойдаланиш компетентлигини шакллантириш методикасининг самародорлиги лексик-семантик, когнитив, коммуникатив, креатив баҳолаш мезонлари ҳамда юқори ўрта ва паст даражалари математик-статистик усуллар (ўртача арифметик кўрсаткич, фоизли таҳлил, Пирсон χ² мезони)га таянган ҳолда аниқлаштирилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бошланғич синф ўқувчиларининг нутқий фаолиятида кўп маъноли сўзлардан фойдаланиш компетентлигини шакллантириш методикаси (Она тили ва ўқиш саводхонлиги фанлари мисолида) тадқиқотининг натижалари асосида қуйидагиларга эришилди:
бошланғич синфларда кўп маъноли сўзлар ва омонимия ҳодисаларини ўқитишнинг лингводидактик ҳамда психолингвистик жиҳатдан яхлит тизим сифатида асосланиб, кўп маъноли сўзларни ягона семантик марказ асосида англатиш ҳамда омонимларни маъно мустақиллиги ва контекстуал фарқлаш мезони орқали ўргатишнинг самарали педагогик шарт-шароитларини такомиллаштиришга оид таклифлар 2021-2023-йилларда бажарилган RZ-202004165 “Умумий ўрта таълимнинг бошланғич синф ўқувчиларида оғзаки ва ёзма нутқий компитенсияларини ривожлантирувчи электрон платформа яратиш (амалий олима аёллар гранти)” номли амалий лойиҳаси доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 5-августдаги 01/4-3433-сон маълумотномаси). Натижада бошланғич синф ўқувчилари нутқини ўстиришнинг психофизиологик ва психолингвистик жиҳатдаги хусусиятларини ривожлантиришнинг мазмунини такомиллаштиришга хизмат қилган;
бошланғич синф ўқувчиларининг нутқий фаолиятида кўп маъноли сўзлардан фойдаланиш компетентлигини шакллантириш методикаси кўп маъноли сўзларнинг контекст асосидаги англанишини таъминлайдиган интерфаол методлар тизими (“Сўз кўзгуси”, “Сўз билан саргузашт” методлари ишлаб чиқилиб, “Коннотацияни топ“ “Сеҳрли сўзлар”,”, “График таҳлил”)ни самарали қўллаш асосида такомиллаштирилган. Бу ёндашувлар “Бошланғич талим педагогикаси” фанига интеграциялашган бўлиб, ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025 - йил 9-июлдаги 258-сонли буйруғига асосан №836940 нашр рухсатномаси). Натижада бошланғич синф ўқувчилари нутқида кўп маъноли сўзларни ўргатиш методикаси мазмунини такомиллаштиришга эришилган;
кўп маъноли сўзларни бошланғич синфларда ўқитишнинг дидактик таъминоти замонавий электрон таълим муҳити билан уйғунлаштирилиб, она тили ва ўқиш саводхонлиги дарсликларидаги машқ ва матнларида учрайдиган сўзлар асосида шаклланган “Кўп маъноли сўзлар луғати” мобил платформасини яратилди ва унинг мазмуни “Она тили ўқитиш методикаси” номли ўқув қўлланма таркибига интеграция қилинган. (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025 - йил 21-августдаги 316-сонли буйруғига асосан №620801 нашр рухсатномаси). Натижада бошланғич синф ўқувчиларининг нутқий фаолиятида кўп маъноли сўзлардан фойдаланиш компетентлигини шакллантиришнинг инновацион методик тизимни самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
бошланғич синф ўқувчиларнинг нутқий фаолиятида кўп маъноли сўзлардан фойдаланиш компетентлигини шакллантириш методикасининг самародорлиги лексик-семантик, когнитив, коммуникатив, креатив баҳолаш мезонлари ҳамда юқори ўрта ва паст даражалари математик-статистик усуллар (ўртача арифметик кўрсаткич, фоизли таҳлил, Пирсон χ² мезони)га таянган ҳолда аниқлаштирилган. таклифлар “Она тили ўқитиш методикаси” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025 - йил 21-августдаги 316-сонли буйруғига асосан №620801 нашр рухсатномаси) Натижада бошланғич синф ўқувчилари нутқий фаолиятида кўп маъноли сўзлардан фаол фойдаланиш компетенсиясини шакллантириш самарадорлигининг мезон ва даражаларини аниқлашга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish