Бегимқулова Дилобар Бахтиёр қизининг филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Редупликативликнинг функсионал-семантик ва лингво-маданий ифодаси (инглиз ва ўзбек тиллари мисолида)”, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: №В2022.3.PhD/Fil2754  
Илмий раҳбар: Мирсанов Ғайбулло Қулмуродович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.11.05 
Расмий оппонентлар: филология фанлари доктори, доцент Йўлдошева Холида Қўзиевна ва филология фанлари доктори, доцент Нармуратов Зайниддин Раджабович.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади инглиз ва оʻзбек тилларида редупликатив бирликларнинг фономорфологик шаклланиш хусусиятларини таҳлил этиш орқали уларнинг функсионал-семантик ва лингво-маданий хусусиятларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
инглиз ва ўзбек тилларида мавжуд бўлган редупликация лисоний ҳодисаси таркибий кўрсаткичларининг фарқланиш жиҳатлари очиб берилган;
инглиз ва ўзбек тилларида учрайдиган редупликатив шаклларнинг моделларига асосланган ҳолда редупликациянинг умумий таснифи ишлаб чиқилган;
дунё тилларининг аксарият қисмида редупликация орқали ифодаланадиган турли семантик вазифалардан инглиз тилида 6 таси, ўзбек тилида эса 12 таси ифодаланиши далилланган;
чоғиштирилаётган тилларда редупликациянинг икки халқ миллий маданиятига хос белгилари, когнитив воқеланиш жиҳатлари, лисоний тежамкорлик ва лисоний редунденсияни амалга оширишдаги роли чоғиштирма таҳлиллар орқали очиб берилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.  Инглиз ва ўзбек тилларида редупликация ҳодисасининг функсионал-семантик ва лингво-маданий ифодаланишига оид чоғиштирма таҳлил жараёнида эришилган илмий натижалар асосида:
Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан эълон қилинган ва Қарши давлат университетининг АИФ-2/17 “Ўзбекистон олий таълим муассасалари ўқув жараёнини ташкил этишда янги технологиялар” мавзусидаги фундаментал лойиҳа доирасида редупликацияни фономорфологик, синтактик ва лексик ҳодиса сифатида ҳамда лингво-маданий жиҳатдан ўзига хос бирлик сифатида намоён бўлиши, уларнинг инглиз ва ўзбек тилларида шаклланиши, тавсифий ва таснифий тамойиллари, когнитив дискурсда намоён бўлишига доир билимларни ўқитишга оид тавсиялар, илмий-назарий хулосалар, таклиф ва илмий натижалар ўрин олган (Қарши давлат университетининг 2023-йил 20-сентябрдаги 03/3571-сон маълумотномаси). Натижада олий таълим муассасалари ўқув жараёнини ташкил этишда янги технологиялардан фойдаланиш самарадорлигини оширишда, мавжуд дастурлар ва қўлланмаларнинг такомиллашувини таъминлашга эришилган;
Тилшуносликда редупликатив шаклларнинг ўрганилиш муаммолари, уларнинг инглиз ва ўзбек тилларида ифодаланиш хусусиятлари ҳамда тилда лингво-маданий бирлик сифатида намоён бўлишига оид муаммоларнинг ёритилиши асосларидан Қарши давлат университетининг СУЗ-800-21-ГР-3181 “Реинфорcинг Энглиш Лангуаге cомпетенcе ат Карши Стате Университй” номли халқаро лойиҳаси доирасида қўлланилган (Қарши давлат университетининг 2023-йил 23-сентябрдаги 03/3627-сон маълумотномаси). Натижада инглиз тили компетенсиясини ривожлантириш бўйича тизимли ишларни ташкил этишга йўналтирилган вазифаларни муайян даражада амалга оширишга эришилган;
Инглиз ва ўзбек тилларидаги редупликатив бирликларнинг функсионал-семантик ҳамда лингво-маданий хусусиятларини қиёсий таҳлил қилишга бағишланган тадқиқот натижалари ва илмий хулосаларидан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида амалга оширилган “Эрасмус+ Интернатионал КА107 Cредит Мобилитй Кей Аcтион 1 – Мобилитй фор леарнерс анд стафф – Ҳигҳер эдуcатион студент анд стафф мобилитй (Гумболдт, Германия)” илмий лойиҳаси доирасидаги илмий-амалий фаолиятда фойдаланилган (Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2026-йил 11-мартдаги 04/1-1330-сон маълумотномаси). Натижада редупликатив бирликларнинг структур, семантик ва функсионал хусусиятларини тизимлаштириш ҳамда уларнинг лингво-маданий жиҳатларини ёритишга доир илмий хулосалар асосида тилшунослик ва таржимашунослик йўналишлари бўйича назарий ҳамда амалий тавсиялар ишлаб чиқилиб, илмий-тадқиқот ва таълим жараёнларини янада самарали ташкил этишга хизмат қилган.
Инглиз ва ўзбек адабий тили, айниқса унинг луғат таркиби тўхтовсиз тараққий этиб бориши мисолида редупликатив шаклларнинг тил луғат бойлигини бойитишда тутган ўрни муҳокамасидан Қашқадарё вилоят телерадиокомпаниясининг “Буюклик билимда” эшиттириши ҳамда “Файзли кун” телекўрсатувини ташкил этишда унумли фойдаланилган (Қашқадарё вилоят телерадиокомпаниясининг 2023-йил 8-сентябрдаги 17-15/176-сон маълумотномаси).  Натижада ташкил этиладиган намойиш ва эшиттиришлар учун тайёрланадиган материаллар мазмунан янада мукаммаллаштирилиб, илмий далиллар билан бойитиб борилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish