Гаффаров Лазиз Хасановичнинг
Педагогика фанлари доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Рақамли таълим муҳитида профессионал таълим муассасаларининг таълим сифатини бошқариш механизмини такомиллаштириш” 13.00.07-Таълимда менежмент.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.DSc/Ped945
Илмий маслаҳатчи: Муслимов Нарзулла Алиханович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи:
Бухоро давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами:
Бухоро давлат техника университети, PhD.03/2025.27.12.I.16.06
Расмий оппонентлар:
1. Ашурова Санобар Юлдашевна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор (ихтисослик шифри 13.00.05) Илмий кенгаш аъзоси;
2. Эргашев Бобир Баходирович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор (ихтисослик шифри 13.00.07);
3. Салаев Жасурбек Комилович, иқтисодиёт фанлари доктори (DSc), доцент (ихтисослик шифри 08.00.13);
Етакчи ташкилот: Жиззах политехника институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади:
рақамли таълим муҳитида профессионал таълим муассасаларининг таълим сифатини бошқариш механизмларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
рақамли таълим муҳитида таълим сифатини бошқаришнинг тушунчавий-категориал аппарати мақсадли-стратегик (адаптив ва прогностик), диагностик-аналитик (мониторинг ва квалиметрик) ҳамда технологик-бошқарув (рақамли ва автоматлаштирилган) компонентларини функсионал интеграциялаш ва уларнинг синергетик ўзаро таъсир механизмларини тизимли такомиллаштириш асосида аниқлаштирилган;
рақамли таълим муҳитида таълим сифатини бошқариш самарадорлигини ошириш мақсадида Леарнинг Аналйтиcс ва сунъий интеллект технологияларини интегратив уйғунлаштириш ҳамда бошқарув қарорларини маълумотларга асосланган ҳолда оптималлаштириш имконини берувчи янги авлод ҚуалиТраcк-ЭдуПро рақамли бошқарув тизими биринчи марта тизимли-комплекс тарзда ишлаб чиқилган;
касбий таълим ташкилотларида таълим сифатини баҳолаш методикаси узлюксиз такомиллаштириш (Каизен), ўйин-интерактив мотивация (Гамификация) ва кўп манбали баҳолаш (360°) технологияларини таълим жараёнининг ташкилий, мазмуний ҳамда жараён-дидактик компонентлари билан интегратив уйғунлаштириш асосида анъанавий якка-томонлама баҳолашдан тубдан фарқ қилувчи адаптив баҳолаш парадигмаси сифатида такомиллаштирилган;
касбий таълим ташкилотларида таълим сифатини бошқаришнинг рақамли трансформациясини таъминловчи когнитив-адаптив мониторинг модели ўқувчиларнинг билим ўзлаштириш динамикаси ва компетенсия бўшлиқларини реал вақт режимида таҳлил қилиш ҳамда педагогик қарорларни автоматлаштирилган тарзда шакллантириш принципига устуворлик бериш асосида яратилган;
ўқувчиларнинг касбий ривожланиш даражасини баҳолашга хизмат қилувчи “квалиметрик баҳолаш” тизими мотивацион, инновацион, когнитив ва адаптив индикаторлар асосида Э-Портфолио технологияси билан интеграциялашган ягона рақамли муҳитда анъанавий суммативдан форматив-адаптив баҳолаш парадигмасига ўтказишнинг илмий-методологик асоси сифатида асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Рақамли таълим муҳитида профессионал таълим муассасаларининг таълим сифатини бошқариш механизмларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
рақамли таълим муҳитида таълим сифатини бошқаришнинг мақсадли-стратегик, диагностик-аналитик ва технологик-бошқарув компонентларини функсионал интеграциялашга оид таклиф ва тавсиялари “Техник тизимларда ахборот технологиялари” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 25-июндаги 218-сонли буйруғи). Натижада касбий таълим ташкилотларида “Дастурий инжиниринг” йўналишида ўқув жараёнини ташкил этиш сифати ва самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
Леарнинг Аналйтиcс ва сунъий интеллект технологияларини интегратив уйғунлаштириш асосида бошқарув қарорларини маълумотларга асосланган ҳолда оптималлаштиришга оид таклифлари асосида ҚуалиТраcк-ЭдуПро рақамли бошқарув тизими яратилган (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2025-йил 6-октябрдаги ДГУ 54981-рақамли гувоҳномаси). Натижада таълим сифати кўрсаткичларини реал вақт режимида кузатиш ва маълумотларга асосланган бошқарув қарорларини қабул қилиш имконияти амалиётга жорий этилган;
Каизен, Гамификация ва 360° баҳолаш технологияларини таълим жараёнининг ташкилий, мазмуний ва дидактик компонентлари билан интегратив уйғунлаштиришга оид таклифларидан Касбий таълимни ривожлантириш институтининг ИЛ–5821081323-рақамли “Дуал таълим тизимида кадрлар тайёрлашнинг инновацион таълим технологияларини ишлаб чиқиш” (2023–2025 йй.) инновацион лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 16-октябрдаги 02/01-01-412-сонли маълумотномаси). Натижада ўқувчиларнинг таълим жараёнидаги фаоллиги ва мотивациясини оширишга хизмат қилган;
ўқувчиларнинг билим ўзлаштириш динамикаси ва компетенсия бўшлиқларини реал вақт режимида таҳлил қилишга асосланган когнитив-адаптив мониторинг моделини ишлаб чиқишга оид таклиф ва тавсиялари “Интеллектуал бошқариш назарияси” фанидан тайёрланган ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 9-июлдаги 258-сонли буйруғи). Натижада ўқувчиларда меҳнат бозори талабларига мос компетенсияларни шакллантиришга хизмат қилган;
мотивацион, инновацион, когнитив ва адаптив индикаторлар асосида “квалиметрик баҳолаш” тизимини Э-Портфолио технологияси билан интеграциялаштиришга оид таклифлар асосида касбий таълим ташкилотларида ўқувчиларнинг касбий ривожланиш даражасини комплекс баҳолашнинг методик таъминоти ишлаб чиқилган ва амалиётга жорий этилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлар марказининг 2025-йил 16-октябрдаги 02/01-01-412-сонли маълумотномаси). Натижада ўқувчиларнинг индивидуал ривожланишини кузатиш, касбий компетенсияларини шаффоф ва узлюксиз баҳолаш ҳамда ўз-ўзини таҳлил қилиш кўникмаларини ривожлантиришга хизмат қилган.