Норбоев Зафар Абдумуминовичнинг
педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Филологик йўналишдаги ОТМларда CЕФР мезонлари орқали янги авлод дарсликларини яратиш технологияси (араб тили мисолида)”, 13.00.02– Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (Араб тили),(педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.2.PhD/Ped2569
Илмий раҳбар: Тухтасинов Илхомжон Мадаминович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат чет тиллар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, DSc.03/2026.31.01.Ped.45.02
Расмий оппонентлар: Хошимова Дилдорхон Уринбаевна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Мирзиятов Шухрат Миргиязович, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади филологик йўналишдаги ОТМларда CЕФР мезонлари орқали араб тилида янги авлод дарсликларини яратиш хусусиятларини аниқлаштиришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
филология йўналишидаги олий таълим муассасалари талабаларининг тил ўрганиш кўникмаларини самарали шакллантиришда янги авлод дарсликларининг аҳамияти ҳамда унинг замонавий методика, коммуникатив ёндашув ва интерфаол технологияларни ўзида мужассамлаштирганлигини инобатга олган ҳолда талабалар учун тилларни амалий ва маданий контекстда ўрганишни таъминлаши ва араб тили бўйича CЕФР даражаларига мос луғатлардан фойдаланишнинг устувор вазифалари очиб берилган;
олий таълим муассасаларида араб тилини ўқитишда янги авлод дарсликларининг талабаларда фонетика, лексика, грамматика ва стилистикага оид малака ва кўникмаларни шакллантириши, шунингдек, касбий, лингвистик, коммуникатив, социолингвистик, лингвокултурологик кўникмаларни ривожлантиришда араб тилига оид маҳаллий ва хорижий дарсликлар таҳлили асосида методологик стуруктураси ишлаб чиқилган;
араб тилини ўқитишга оид янги авлод дарсликларини яратишда CЕФР мезонларига асосланган ҳолда ўқув адабиётларни комплекс таҳлил қилиш, уларни миллий маданиятимиз ва маънавиятимизга мослаштириш орқали араб тилини интенсив ўрганиш самарадорлигини оширишнинг таҳлилий асосалари далилланган;
араб тилида янги авлод дарсликларини яратишда CЕФР мезонлари асосида ўқув материалларининг структураси, компоненти, тил кўникмаларини ривожлантириши, лексик ва грамматик ресурслари, вазифалари, интерактивлилиги, маданий компоненти, баҳолаш ва назоратлар каби йўналишлар конструксиясининг инновацион модели ишлаб чиқилган ва модел асосида электрон платформа яратилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
CЕФР мезонлари орқали араб тилида янги авлод дарсликларини яратиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
филологик йўналишдаги олий таълим муассасалари талабаларининг тил ўрганиш кўникмаларини шакллантиришда янги авлод дарсликларининг аҳамияти ҳамда араб тили бўйича CЕФР даражаларига мос луғатлардан фойдаланишнинг устувор вазифалари очиб берилганлигига оид таклиф тавсиялар ва хулосалардан Олий ва ўрта махсус вазирлигининг 2022-йил 6-октябрдаги 84-03-3726-сонли хатига асосан Самарқанд давлат чет тиллари институтида амалга оширилган АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси томонидан 2022-2024-йилларга мўлжалланган СУЗ80020ГР0039-рақамли “Энглиш Аccесс Миcросчоларшип Програм” лойиҳасида фойдаланилган. Филологик йўналишдаги олий таълим муассасалари талабаларининг тил ўрганиш кўникмаларини шакллантиришда янги авлод дарсликларининг аҳамияти ҳамда араб тили бўйича CЕФР даражаларига мос луғатлардан фойдаланишнинг устувор вазифалари очиб берилишида фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллари институтининг 2025-йил 12-июндаги 1764/02-сон маълумотномаси). Натижада, филологик йўналишдаги олий таълим муассасалари талабаларининг тил ўрганиш кўникмаларини шакллантиришга хизмат қилган;
олий таълим муассасаларида араб тилини ўқитишда баҳолашнинг CЕФР мезонларига асосланган халқаро стандарт талаблари асосида олиб борилиши, араб тилини интенсив ўқитиш билан бирга талабаларнинг тил ўрганиш қобилиятини ошириши асосланганлигига оид таклиф тавсиялар ва хулосалардан Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида давлат илмий-техника дастурлари доирасида 2023-йил 1-июндан 2025-йил 31-майгача бажарилиши мўлжалланган ИЛ-27-4722022413-сонли “Қиёсий адабиётшунослик” фанининг “Компаративистика” электрон платформасини яратиш мавзусидаги инновацион лойиҳасида фойдаланилган. (Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг 2025-йил 24-майдаги 04-04-1/2504-сон маълумотномаси). Натижада, CЕФР мезонларининг инглиз ва араб тилларидаги қиёсий таҳлили ва араб тилини хорижий тил сифатида ўқитиш тизимига интеграция қилишга хизмат қилган;
филологик йўналиш талабалари учун араб тили бўйича янги авлод дарсликларини яратишда CЕФР мезонларидан фойдаланиш араб тилини ўқитишнинг когнитив мақсадларидан бири эканлиги аниқланганлигига оид таклиф тавсиялар ва хулосалардан Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида давлат илмий-техник дастурлар доирасида 2021-2022 йилларда бажарилган АЛ-412104512 рақамли “Ўзбекистоннинг географик обектлари учун кўп тилдаги электрон луғат яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳада кенг фойдаланилган (Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг 2025-йил 23-июндаги 04-04-1/2808-сон маълумотномаси). Натижада, талабаларининг тил ўрганиш кўникмаларини шакллантиришда янги авлод дарсликларининг аҳамиятини оширишга хизмат қилган;
араб тили бўйича янги авлод дарсликларини яратишда CЕФР мезонларидан фойдаланиш, талабаларнинг тинглаб тушуниш, ўқиш, ёзиш ва гапириш амалиёти бўйича кўникма ва малакаларини ошириб боришига оид таклиф тавсиялар ва хулосалардан Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида 2020-2022 йилларда бажарилган Британия Кенгаши (Бритиш Cоунcил) ҳамкорлигида амалга оширилган 1683580 - “Энглиш ас а счоол субжеcт” номли халқаро лойиҳаси доирасида самарали фойдаланилган (Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг 2025-йил 7-июлдаги 04-01/3270-сон маълумотномаси). Натижада, талабаларнинг тил ўрганишда нутқий кўникмаларини шакллантиришда янги авлод дарсликларининг самарадорлигини оширишга хизмат қилган.