Маруфов Элёржон Уктамовичнинг
педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Талабаларнинг инглиз тилида фонетик компетенсиясини ривожлантиришда шахсга йўналтирилган таълим технологияларидан фойдаланиш”, 13.00.02– Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (Инглиз тили),(педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.4.PhD/Ped2730
Илмий раҳбар: Тухтасинов Илхомжон Мадаминович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат чет тиллари институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, DSc.03/2026.31.01.Ped.45.02
Расмий оппонентлар: Сабирова Гулноза Садиковна, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент; Мамадалиев Абдумажид Мамасолиевич, педагогика фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Гулистон Давлат Университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади шахсга йўналтирилган таълим технологияларидан фойдаланиш асосида талабаларнинг инглиз тилида фонетик компетенсиясини ривожлантиришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
инглиз тилининг РП ва ГА миллий талаффуз стандартлари ўртасидаги сегментар ва суперсегментар тафовутлар фонетик бирликларнинг артикуляцион, акустик ва просодик хусусиятларини шахсга йўналтирилган таълимнинг индивидуал-дифференциал белгилар билан ўзаро пост-модуляр бирлаштириш асосида фонетик компетенсиянинг вариатив ривожланишини таъминлаш заруратига кўра аниқланган;
фонетик компетенсияни ривожлантиришда шахсга йўналтирилган таълим технологияларидан фойдаланишнинг методик-интеграл формуласи Д1, Д2 ва Д3 дидактик блокларни просодик стратегияларга кўпвекторли мослаштириш асосида МФУ (Мултимодал Фунcтионал Унифиcатион) мултикомпонентли дидактик-конструктив тизим сифатида ишлаб чиқилган;
амалий фонетикани ўқитишда ностандарт тестлардан фойдаланиш самарадорлиги когнитив-прогрессив дескрипторлар асосида методик фазалаш ва баҳоловчи-диагностик регуляцияни йўлга қўйиш орқали плосив–фрикатив дифференциация ҳамда фонетик материални қайта ишлаш тезлигига кўра далилланган;
инглиз тилидаги фонетик ҳодисаларнинг коммуникатив вазифаларни бажаришдаги мета-фонетик таъсири МондлйВР платформасининг иммерсив виртуал компонентини суперсегментар фонетик бирликларга мултимодал-сенсорли синхронлаш асосида контекстуал фонетик сигнални идрок этиш имкониятланган;
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Талабаларнинг инглиз тилида фонетик комретенсийасини ривожлантиришда шахсга йўналтирилган таълим технологийаларидан фойдаланиш юзасидан ишлаб чиқилган услубий ва амалий таклифлари асосида:
инглиз тилининг РП ва ГА миллий талаффуз стандартлари ўртасидаги сегментар ва суперсегментар тафовутлар фонетиканинг назарий таснифларини (артикуляцион, акустик, просодик бирликлар) шахсга йўналтирилган ёндашувдаги индивидуал-дифференциал белгилар (эшитув сезгирлиги, артикуляцион мослашув даражаси, просодик идрок хусусиятлари) билан ўзаро пост-модуляр бирлаштириш асосида аниқланганлигига оид хулоса ва таклифлардан Йеврора Иттифоқининг ТЕМРУС дастури 2014-2016 йилларга мўлжалланган Темрус Ррожеcт 544161- ТЕМРУС-1-2013-1-УК-ТЕМРУС-ЖРCР Астон Университй ДеТЕЛ “Девелоринг тҳе Теачинг оф Еурореан Лангуагес: Модернизинг Лангуаге Теачинг тҳроугҳ тҳе девелормент оф блендед Мастерс Ррограммес” лойиҳаси доирасида белгиланган вазифаларни бажаришда фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2023-йил 6-аррелги 918/30.02.01-сон маълумотномаси). Натижада, шахсга йўналтирилган таълим технологийаларининг назарий тирологийаси ишлаб чиқилган;
фонетик компетенсиясини ривожлантиришда шахсга йўналтирилган таълим технологияларидан фойдаланишнинг методик-интеграл формуласи Д1, Д2 ва Д3 дидактик блоклар ўртасида кўпвекторли мослаштиришни таъминловчи ҳамда артикуляцион тажриба ва просодик стратегияларни ягона ўқув механизмига бирлаштирувчи МФУ (Мултимодал Фунcтионал Унифиcатион) стратегиясини конструктив тизимлаштириш асосида ишлаб чиқилганлигига оид хулоса ва таклифлардан И-204-4-5 “Инглиз тили мутахассислик рредметларидан ахборот-коммуникацион технологийалари асосида виртуал ресурслар йаратиш ва ўқув жарайонига жорий етиш” номли инновацион тадқиқот лойиҳаси доирасида белгиланган вазифаларни бажаришда фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2023-йил 7-аррелги 927/30.02.01-сон маълумотномаси). Натижада, инглиз тилида фонетик комретенсийасини ривожлантиришда шахсга йўналтирилган таълим технологийаларидан фойдаланиш босқичлари такомиллаштирилган;
амалий фонетикани ўрганишда ностандарт тестлардан фойдаланиш самарадорлиги фонетик жараёнларни эслаб қолиш, тушуниш, қўллаш, таҳлил қилиш, баҳолаш ва яратиш босқичларини қамраб олувчи Андерсон - Кратҳwоҳл таксономияси асосида плосив - фрикатив фарқлаш, фонетик жараёнларни қайта ишлаш ҳамда диагностик аниқликни ошириш имкониятлари орқали далилланганлигига оид хулоса ва таклифлардан 2016-2018-йилларга мўлжалланган 561624-ЕРР-1-2015-УК-ЭППКА2-CБҲЕ-СП-ЭРАСМУС + CБҲЕ ИМЕП: “Ўзбекистонда олий таълим тизими жараёнларини модернизациялаш ва халқаролаштириш” номли инновацион тадқиқотлар лойиҳаси доирасида белгиланган вазифаларни бажаришда фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2024-йил 12-июлдаги 1413/02-сон маълумотномаси). Натижада, шахсга йўналтирилган таълим технологийаларидан фойдаланишнинг дидактик таъминоти ишлаб чиқилган;
инглиз тилидаги фонетик ҳодисаларнинг коммуникатив вазифаларни бажаришдаги мета-фонетик таъсири МондлйВР платформасининг иммерсив виртуал ҳақиқат муҳити орқали урғу, интонация, ритм, пауза ва эмоционал оҳангнинг табиий нутқ жараёнида мултимодал сенсор синхронлаш ва контекстуал фонетик сигнални идрок этиш имкониятлари асосида аниқланганлигига оид хулоса ва таклифлардан И-204-4-5 “Инглиз тили мутахассислик рредметларидан ахборот-коммуникцион технологийалари асосида виртуал ресурслар йаратиш ва ўқув жарайонига жорий етиш” номли инновацион тадқиқот лойиҳаси доирасида белгиланган вазифаларни бажаришда фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2023-йил 7-аррелдаги 927/30.02.01-сон маълумотномаси). Натижада, шахсга йўналтирилган таълим технологийаларидан фойдаланишнинг методик таъминоти такомиллаштирилган.