Тўлабоев Олим Олтиновичнинг 
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Рауф Парфи шеърияти поетикаси”, 10.00.02 – Ўзбек адабиёти (ХХ аср ўзбек адабиёти ва ҳозирги адабий жараён) (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.3.DSc/Fil1052.
Илмий маслаҳатчи: Каримов Баҳодир Нурметович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.41.01
Расмий оппонентлар: Жўрақулов Узоқ Ҳайдарович, филология фанлари доктори, профессор, Қуронов Дилмурод Ҳайдаралиевич, филология фанлари доктори, профессор, Йўлдошев Қозоқбой Бойбекович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: ЎзР ФА Ўзбек тили, адабиёти ва фолклори институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: Рауф Парфининг ХХ аср ўзбек адабиётидаги ўрни, шоир шеъриятининг мавзулар кўлами, поетик маҳорати, бадиий кашфиётларини шеърлари мисолида очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Рауф Парфининг таржимаи ҳолига оид маълумотлар ва шеъриятидаги биографик унсурларни параллел текшириш натижасида шоир илмий биографияси яратилиб, унинг ижодкор сифатида шаклланишида хизмат қилган омиллар аниқланган ва замон, ижодкор, шеърият кесимида унинг ўзи яшаган даврга муносабати далилланган;
шоир ижодининг мавзулар кўлами аниқланган ва бугунга қадар адабиётшунослик эътиборидан четда қолиб келаётган Туркистон бирлиги ғояси билан боғлиқ шеърлари ҳамда ўз юртидан қувғинга учраган қиримлилар фожеаси ҳақидаги “Қирим хаёллари” туркуми асарининг ғоявий-бадиий хусусиятлари илмий асосланган;
Рауф Парфининг адабий-эстетик қарашларини асослаш орқали унинг ижодий консепсияси аниқланган ва ушбу консепсиянинг шакилланишига хизмат қилган жаҳон ҳамда миллий адабиётнинг таъсири масалалари исботланган; 
шоир ўз ижодий фаолияти давомида фойдаланган шеърий жанрлар аниқланган ва Рауф Парфи томонидан ўзбек шеъриятига илк маротаба олиб кирилган поетик жанрлар ва шеърий шакллар текширилиб, уларнинг ўзига хос бадиий хусусиятлари мисоллар билан далилланган;
сарбаст, эркин ва насрий шеър каби шеърий шаклларнинг Рауф Парфи ижодидаги ўрни аниқланган, уларнинг поетик нуқтаи назаридан бир-бирига ўхшаш, фарқли ва ўзига хос жиҳатлари исботланиб, Рауф Парфи ўз шеърларида истифода этган вазн турлари ва уларнинг поетик хоссалари  ҳамда шоир қўллаган бадиий тасвир воситалари ёрдамида шоирнинг поетик маҳорати очиб берилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Рауф Парфи шеърияти поетикаси тадқиқи бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Рауф Парфининг таржимаи ҳолига оид маълумотлар ва шеъриятидаги биографик унсурларни параллел тадқиқ этиш натижасида шоир илмий биографияси яратилгани, унинг ижодкор сифатида шаклланишида хизмат қилган омиллар ўрганилгани ва замон, ижодкор, шеърият кесимида унинг ўзи яшаган даврга муносабати белгиланганига оид хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2021-2023-йилларда бажарилган ПФ-201912258-рақамли “Ўзбек адабиётининг кўп тилли (ўзбек, рус, инглиз тилларида) электрон платформасини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2026-йил 23-январдаги № 04/1-354-сонли маълумотномаси). Натижада Рауф Парфининг таржимаи ҳолига оид маълумотлар ва шеъриятидаги биографик унсурлар таҳлилига оид янги илмий материаллар билан бойитилган;
шоир ижодининг мавзулар кўлами аниқлангани ва бугунга қадар адабиётшунослик эътиборидан четда қолиб келаётган Туркистон бирлиги ғояси билан боғлиқ шеърлари ҳамда ўз юртидан қувғинга учраган қиримлилар фожеаси ҳақидаги “Қирим хаёллари” туркуми тадқиқ этилганига доир хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2021-2023-йилларга мўлжалланган ИЛ-402104474 рақамли  “Болалар абиёти.уз” электрон платформа ва унинг мобил иловасини яратиш” номли лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2026-йил 23-январдаги № 04/1-355-сонли маълумотномаси). Натижада электрон платформа шоир ижодининг мавзулар кўлами аниқланганига оид материаллар ва  Рауф Парфиининг янги шеърлари билан бойишига хизмат қилган;    
Рауф Парфининг адабий-эстетик қарашларини тадқиқ этиш орқали унинг ижодий консепсияси ўрганилдгани ва ушбу консепсиянинг шакилланишига хизмат қилган жаҳон ҳамда миллий адабиётнинг таъсири масалалари асосланганига доир хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2021-2023-йилларда бажарилган ПФ-201912258-рақамли Ўзбек адабиётининг кўп тилли (ўзбек, рус, инглиз тилларида) электрон платформасини яратиш” номли лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2026-йил 23-январдаги № 04/1-354-сонли маълумотномаси). Натижада лойиҳа Рауф Парфининг адабий-эстетик қарашларини тадқиқ этиш орқали унинг ижодий консепсияси ўрганилдгани ва ушбу консепсиянинг шакилланишига доир янги илмий хулосалар билан бойишига эришилган; 
шоир ўз ижодий фаолияти давомида фойдаланган шеърий жанрлар аниқлангани ва Рауф Парфи томонидан ўзбек шеъриятига илк маротаба олиб кирилган поетик жанрлар ва шеърий шакллар ўрганилиб, уларнинг ўзига хос бадиий хусусиятлари мисоллар билан далилланганига оид хулосалардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2024-йил 4-январда тасдиқланган “Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастури”нинг ВИИ йўналишида белгиланган “Узлюксиз таълим тизимида маънавий комилликка эришиш ва маърифатли ёшларни тарбиялашга доир чора-тадбирлар” йўналиши доирасидаги 53-банд ижросини бажаришда фойдланилган (Распублика ма-навият ва маърифат маркази ҳузуридаги ижтимой-маънавий тадқиқотлар марказининг 2026-йил 22-январдаги 10/58-сонли маълумотномаси). Натижада илмий таклифлар, хулосалар ва амалий тавсиялар Рауф Парфининг ХХ аср ўзбек адабиётидаги ўрни, унинг поетик маҳорати, бадиий тафаккури ва адабий кашфиётларини кенг жамоатчиликка етказиш, шунингдек, маънавий-маърифий тарғибот жараёнларининг мазмунини бойитишга ёрдам берган; 
сарбаст, эркин ва насрий шеър каби шеърий шаклларнинг Рауф Парфи ижодидаги ўрни аниқлангани, уларнинг поетик нуқтаи назаридан бир-бирига ўхшаш, фарқли ва ўзига хос жиҳатлари исботлангани, Рауф Парфи ўз шеърларида истифода этган вазн турлари ва уларнинг поетик хоссалари  аниқлангани ҳамда шоир қўллаган бадиий тасвир воситалари ёрдамида шоирнинг поетик маҳорати, уста санъаткор сифатидаги кашфиётлари кўрсатиб берилганига доир хулосалардан “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган “Вақт машинаси” кўрсатуви ссенарийсини ёзишда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Маърифат” ижодий бирлашмаси” давлат муассасаси таркибидаги “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг 2026-йил 21-январдаги 15-33/57-сонли маълумотномаси). Натижада талатомошабинларнинг Рауф Парфининг ҳаёти ва ижоди, янги эълон қилинмаган шеърлари ҳақидаги билимлари янада бойишига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish