Норбекова Фарангиза Шухрат қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Дисcоверй канали илмий-оммабоп кўрсатувлар ўзбекча таржимаси таҳлили”, 10.00.06- Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Fil3539.
Илмий раҳбар: Тешабоева Зиёда Қодировна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.41.01.
Расмий оппонентлар: Муҳамедова Саодат Худайбердиевна, филология фанлари доктори, профессор; Исамуҳамедова Нодира Нурпулатовна, филология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: аудиовизуал таржима назариясига таянган ҳолда инглиз тилидаги илмий-оммабоп филмлар таржимасининг стилистик ва прагматик хусусиятларини аниқлаш ҳамда “Дисcоверй” канали илмий-оммабоп кўрсатувлари мисолида уларни қиёсий илмий асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Илмий-оммабоп аудиовизуал матн таржимаси анъанавий ёзма таржимадан фарқ қилувчи мултимодал ва поликодли жараён сифатида асосланиб, бунда функсионал-прагматик мувофиқлик асосий мезон экани исботланган;
“Дисcоверй” канали илмий-оммабоп кўрсатувларида илмий мазмун экспрессив ва оммабоп услуб билан уйғунлашган гибрид дискурс сифатида намоён бўлиши ва таржимада бу уйғунлик функсионал қайта кодланиш орқали таъминланиши аниқланган;
Илмий-оммабоп аудиовизуал матнларда нутқий актларнинг коммуникатив-структурал роли ҳамда уларнинг таржимада прагматик ўзгариш механизмлари (аддитион, эхпланатион, омиссион) тизимли равишда очиб берилган;
Илмий-оммабоп ҳужжатли филмлар аудиовизуал таржимаси сифатини баҳолаш учун комплекс функсионал-прагматик метрика ишлаб чиқилган ва амалий жиҳатдан асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Дисcоверй” канали илмий-оммабоп кўрсатувларининг ўзбекча таржимасини қиёслаш орқали аниқланган таржима муаммолари ва стратегияларига оид тадқиқот натижалари асосида:
Илмий-оммабоп аудиовизуал матн таржимаси анъанавий ёзма таржимадан фарқ қилувчи мултимодал ва поликодли жараён сифатида асосланиб, бунда функсионал-прагматик мувофиқлик асосий мезон эканлиги, илмий-оммабоп матнларда учрайдиган экспрессив воситалар, жумладан метафорик бирикмалар, термин ва абревиатуралар ўзбек тилидаги муқобилларини беришда, ўзбек ва инглиз илмий-оммабоп услуб белгиларни фарқлашда, медиа матнда қўлланилувчи нутқий акт турларини аниқлаш каби масалалар таҳлилига оид илмий хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2019-2022 йилларда бажарилган А-ОТ-2019-10 рақамли “Ўзбек тилида нейминг: меъёрий-ҳуқуқий асосларини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳасида фойдаланилган. (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети 2025-йил 15-апрелдаги 01/4-3052-сон маълумотномаси). Натижада мумтоз матнни янада яхшироқ ва осонроқ тушунишларига эришилган ҳамда мумтоз матнлар устида ишлаш, мумтоз насрий асарларни бадиий жиҳатдан таҳлил қилиш компетенсиясини такомиллаштиришга хизмат қилган;
“Дисcоверй” канали илмий-оммабоп кўрсатувларида илмий мазмун экспрессив ва оммабоп услуб билан уйғунлашган гибрид дискурс сифатида намоён бўлиши ва таржимада бу уйғунлик функсионал қайта кодланиш орқали таъминланишига, шарҳланган илмий-оммабоп матнларни лингвистик ва прагматик белгилаш мезонлари таълимий корпус матнларини аннотация қилиш жараёнида қўлланиши, таржима жараёнида аниқланган терминологик бирликлар, метафорик ифодалар ҳамда нутқий актларнинг берилиш усуллари таълимий корпусда илмий-оммабоп дискурс намуналари сифатида тизимлаштиришга оид хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2020-2023-йилларда бажарилган АМ-Ф3-201908172 рақамли “Ўзбек тилининг таълимий корпусини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети 2025-йил 11-июлдаги 01/4-3053-сон маълумотномаси). Натижада таклиф этилган таржима стратегиялари (соддалаштириш, прагматик мослашув, аудиторияга йўналтирилганлик) таълимий корпус асосида олиб бориладиган ўқув машғулотлари учун методик асос бўлиб хизмат қилган;
илмий-оммабоп аудиовизуал матнларда нутқий актларнинг коммуникатив-структурал роли ҳамда уларнинг таржимада прагматик ўзгариш механизмлари (аддитион, эхпланатион, омиссион) тизимли равишда очиб берилганига оид хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2019-2021-йилларда амалга оширилган И-ОТ-2019-42-сонли “Ўзбек ва инглиз тилларининг электрон (Инсон қиёфаси, феъл-атвори, табиат ва миллий тимсоллар тасвири) поетик луғатини яратиш” мавзусидаги лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети 2025-йил 11-июлдаги 01/4-3054-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа инглиз илмий-оммабоп дискурсда учрайдиган метафорик бирикмалар турларининг ўзбекча таржималаридан; инглиз тилида диалогик нутқда учрайдиган феъл-атворни ифодаловчи лексемалар ва ўзбекча таржимаси; инглиз матнларида юз ифодасини ифодаловчи нутқий бирликлар ва уларнинг ўзбекча таржима матнидаги муқобилига оид илмий материаллар билан бойитилган;
Илмий-оммабоп ҳужжатли филмлар аудиовизуал таржимаси сифатини баҳолаш учун комплекс функсионал-прагматик метрика ишлаб чиқилган ва амалий жиҳатдан асосланганига оид илмий маълумотлардан “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг “Кино тарихидан” номли кўрсатуви ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий Телерадиокомпанияси “Маърифат ижодий бирлашмаси” давлат муассасасининг 2026-йил 9-февралдаги 01-33/97-сон маълумотномаси). Натижада кино таржимасининг замонавий ахборот маконидаги долзарблиги, илмий-оммабоп ҳужжатли филмларнинг ривожланиш тенденсиялари, ушбу жанрга хос стилистик ва прагматик хусусиятлар, шунингдек, кино тарихини ёритишда таржиманинг ўрни каби муҳим илмий маълумотлар кўрсатув илмий савиясини оширган.