Джумамуратова Гулбахар Женисбаевнанинг
филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD)
диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Қорақалпоқ ва инглиз тилларидаги “Ақ/Wҳите” ва “Қара/Блаcк” консептларининг қиёсий-лингвомаданий тавсифи”, 10.00.06 – “Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик” (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.3.PhD/Fil3146.
Илмий раҳбарининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Абдиназимов Шамшетдин Нажматдинович, филология фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Нукус Давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети, PhD.03/2025.27.12.Fil.04.07.
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Алниязов Айтмурат Исмайлович, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Аҳмедов Ойбек Сапарбоевич, филология фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот номи: Навоий давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади қорақалпоқ ва инглиз тилларида ранг лингвомаданий кодини аниқлаш, когнитив-семантик майдонини тавсифлаш, ёзма ва фолклор матнлардаги “Ақ/Wҳите” ва “Қара/Блаcк” ранг бирликларининг миллий-ментал хусусиятларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қорақалпоқ ва инглиз лингвомаданиятларидаги “Ақ/Wҳите” ва “Қара/Блаcк” концепларининг комплекс қиёсий-лингвомаданий таҳлили амалга оширилиб, уларнинг умумий, типологик жиҳатдан ўхшаш ва ўзига хослиги аниқланган;
қорақалпоқ ва инглиз тилларидаги “Ақ/Wҳите” ва “Қара/Блаcк” консептлари семантик майдони ядросини оқ ва қора рангдан иборатлиги ҳамда ижобий-салбий баҳо семаси, ёруғлик-қоронғулик, ҳаёт-ўлим, инсоннинг руҳий ҳис-туйғуларининг яхши-ёмон каби хусусиятлари, ноаниқликни қабул қилиш билан боғлиқ инсоният учун универсал бўлган когнитив ассоциацияларнинг акс этиши, антропосентрик-семантик жиҳатдан ифодаланиши исботланган;
қорақалпоқ ва инглиз тилларидаги фразеологик бирликлар, нақл-мақоллар таркибидаги “Ақ/Wҳите” ва “Қара/Блаcк” консептларининг қўлланиш хусусиятлари аниқланган, уларнинг қўлланилишининг барқарор намуналари очиб берилган;
ўрганилаётган ранг консептларининг когнитив моделлари ва фрейм таҳлили амалга оширилган, таққосланаётган лингвомаданиятларда уларнинг акс этиш хусусиятини аниқловчи маданий кодлар аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Ақ/Wҳите” ва “Қара/Блаcк” рангли консептларни лингвомаданий ўрганиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
қорақалпоқ ва инглиз тилларидаги фразеологик бирликлар, нақл-мақоллар таркибидаги “Ақ/Wҳите” ва “Қара/Блаcк” консептларининг қўлланиш хусусиятлари аниқланган, уларнинг қўлланилишига оид илмий хулосаларидан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтида 2021-2023-йилларда бажарилган ФА-ФИ-005 “Қорақалпоқ фолклоршунослиги ва адабиётшунослиги тарихини илмий ўрганиш мавзусидаги фундаментал лойиҳани амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2025-йил 7-июлдаги 382/2-сон маълумотномаси). Натижада, қорақалпоқ фолклоршунослиги ва адабиётшунослигида ранг консептларининг фразеологизмлар ва нақл-мақоллар билан боғлиқ материаллар ҳамда таржима бўйича олиб борилаётган илмий-тадқиқот ишларининг мазмунини бойитишда амалий ёрдам бўлиб, жамоатчиликнинг миллий менталитетга хос бўлган муомала маданиятини шакллантиришга эришилган;
қорақалпоқ ва инглиз тилларидаги “Ақ/Wҳите” ва “Қара/Блаcк” консептлари семантик майдони ядросини оқ ва қора рангдан иборатлиги ҳамда ижобий-салбий баҳо семаси, ёруғлик-қоронғулик, ҳаёт-ўлим, инсоннинг руҳий ҳис-туйғуларининг яхши-ёмон каби хусусиятлари, ноаниқликни қабул қилиш билан боғлиқ инсоният учун универсал бўлган когнитив ассоциацияларнинг акс этиши, антропосентрик-семантик жиҳатларига оид таҳлиллардан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳузуридаги Давлат тилини ривожлантириш департаментининг 2025-йил март-апрел ойларида ўтказилган йиғилишларида “Қорақалпоқ ва инглиз тилларидаги “Ақ/Wҳите” ва “Қара/Блаcк” консептларининг қиёсий лингвомаданий таърифи” мавзусида маъруза қилинган (Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳузуридаги Давлат тилини ривожлантириш департаментининг 2025-йил 7-июлдаги 11-09/5-07/518-сон маълумотномаси). Натижада, филологик тадқиқотлар, миллий тил ва ундан самарали фойдаланиш, консептларнинг тиллараро маданий-рамзий маъноларини таққослаш, лингвомаданий консептлар ва ранг кодларини ўрганиш бўйича назарий асосларни аниқлашга эришилган;
қорақалпоқ ва инглиз лингвомаданиятларидаги “Ақ/Wҳите” ва “Қара/Блаcк” концепларининг комплекс қиёсий-лингвомаданий таҳлили амалга оширилиб, уларнинг умумий, типологик жиҳатдан ўхшаш ва ўзига хослигига оид материалларидан Қорақалпоғистон Республикаси Маданият Вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси тарихи ва маданияти давлат музейида оқ ва қора ранг кодини қиёсий ўрганишда қорақалпоқ ва инглиз тилларининг ўзига хос хусусиятлари, тафаккур даражаси, урф-одатлари, тил тарихи ва дунёқараши, маданияти хусусиятларини ёритишда музей материалларида фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси тарихи ва маданияти давлат музейининг 2025-йил 10-июлдаги 258-сон маълумотномаси). Натижада, музей инитерери, экспозицияси ва залларини инглиз тилидаги маълумотлар билан таъминлашда, музейга ташриф буюрувчи республика ва хорижий меҳмонларни қорақалпоқ ва инглиз тилларида таништиришга бағишланган маълумотларни таржима қилиш, таҳрирлаш ишлари амалга оширилиб, кенг жамоатчилик эътиборига ҳавола қилинган;
ўрганилаётган ранг консептларининг когнитив моделлари ва фрейм таҳлили амалга оширилган, таққосланаётган лингвомаданиятларда уларнинг акс этиш хусусиятини аниқловчи маданий кодлари ҳақидаги хулосалардан Қорақалпоғистон телеканалининг “Адабий журнал”, “Ассалому алайкум Қорақалпоғистон” кўрсатувида, Қорақалпоғистон радиоканалининг “Маънавият бўстони”, “Бадиий адабиётга боғлиқ портрет” эшиттиришларида диссертация материалларидан фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси теларадиокомпаниясининг 2025-йил 9-июлдаги 05-22/395-сон маълумотномаси). Натижада, қорақалпоқ ва инглиз тилларидаги “Ақ/Wҳите” ва “Қара/Блаcк| ранг консептларининг семантикасини лингвомаданий, паремиологик матнлар орқали ёритишда коммуникатив-прагматик хусусиятларнинг боғлиқлиги муҳим аҳамиятга эга эканлиги, шу асосда кўрсатув ва эшиттиришларнинг миллий ўзликни англашда илмий халқчиллиги таъминланган ва янги манбалар билан бойитилган.