Бабаджанова Наргиза Халбаевнанинг
филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD)
диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Инглиз, ўзбек ва қорақалпоқ олам манзараларида “одам” мифологемасининг воқеланиши”, 10.00.06 – “Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик” (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.PhD/Fil2238.
Илмий раҳбарининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Кдирбаева Гулзира Курбанбаевна, филология фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети, PhD. 03/2025.27.12.Fil.04.07.
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Нажимов Пердебай Айманович, филология фанлар доктори (DSc), профессор; Қозоқбоева Дилфузахон Илхомжон қизи, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот номи: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инглиз, ўзбек ва қорақалпоқ олам манзараларида “одам” мифологемасининг воқеланиши хусусиятларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
инглиз, ўзбек ва қорақалпоқ матнлари (фолклор, бадиий, маросимий, замонавий дискурс) кесимида “одам” мифологемасининг микрокосмос (шахс) ва макрокосмос (коинот) ўртасидаги узвий паралеллиги “одам-олам” интегратив модели илмий асосда моделлаштирилган;
ритуал-семиотик протокол ва функсионал харита асосида ажратилиб, уларнинг маросим ссенарийси (кириш-ўртаси-якун) ва коммуникатив функсиялари (ҳимоя, барака, лаънат, мувозанатни тиклаш) бўйича “формула каталоги + функсионал харита” ишлаб чиқилган;
достон, эртак, қўшиқларда вазифа алмашинуви матрица кўринишида хариталаниб, антропонимлар учун “ономастик протокол” ва кундалик лексикада (меҳнат, таом) сакрал изларни кўрсатувчи лексик-семантик майдон модели қурилган;
мифопоетик, когнитив-семантик, паремиологик, соматик фразеологик, ономастик ва интертекстуал усуллар методологик триангуляция ва ишончлилик стандартлари асосида бир тизимда уйғунлаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Муаммони ўрганиш давомида олинган натижаларга асосланиб:
инглиз, ўзбек ва қорақалпоқ матнлари (фолклор, бадиий, маросимий, замонавий дискурс) кесимида “одам” мифологемасининг микрокосмос (шахс) ва макрокосмос (коинот) ўртасидаги узвий паралеллиги “одам-олам” интегратив модели ҳақидаги хулосалардан Давлат илмий-техник дастурлари доирасидаги 2021-2023-йилларда бажарилган ПФ-201912258 “Ўзбек адабиётининг кўп тилли (ўзбек, рус, инглиз тилларида) электрон платформасини яратиш” номли лойиҳа доирасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 11-октябрдаги №01/4-4849-сон маълумотномаси). Натижада, инглиз, ўзбек ва қорақалпоқ матнларидаги “одам” мифологемаси консептуал метафора, фрейм ва мотив таҳлиллари учун изоҳли қатлам (теглар, атрибутлар, манба реквизитлари) билан таъминланган;
ритуал-семиотик протокол ва функсионал харита асосида ажратилиб, уларнинг маросим ссенарийси (кириш-ўртаси-якун) ва коммуникатив функсиялари (ҳимоя, барака, лаънат, мувозанатни тиклаш) бўйича “формула каталоги + функсионал харита” ишлаб чиқишга доир хулосалардан Ф-7-13-сонли “Адабиётшунослик тарихининг фундаментал тадқиқи” номли фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг 2025-йил 13-октябрдаги №04∕11-22389-сон маълумотномаси). Натижада, таржима амалиёти ва тил ўқитишига мўлжалланган дидактик тўплам (кредит-модул сйллабуси, машқ карталари, баҳолаш мезонлари) ҳамда тил технологиялари учун бошланғич лексик-семантик рўйхатлар (леммалар, коллокациялар, мотивлар) бўйича маълумотлар базаси кенгайтирилган;
достон, эртак, қўшиқларда вазифа алмашинуви матрица кўринишида хариталаниб, антропонимлар учун “ономастик протокол” ва кундалик лексикада (меҳнат, таом) сакрал изларни кўрсатувчи лексик-семантик майдон модели қурилишига оид хулосалардан Бердақ номидаги Қорақалпоқ адабиёти тарихи давлат музейи фондидаги материаллардан фойдаланилган (Бердақ номидаги Қорақалпоқ адабиёти тарихи давлат музейининг 2025-йил 2-октябрдаги №01-02∕03-206-сон маълумотномаси). Натижада, музей экспонатлари материалларининг таржималари янгиланган;
мифопоетик, когнитив-семантик, паремиологик, соматик фразеологик, ономастик ва интертекстуал усуллар методологик триангуляция ва ишончлилик стандартлари асосида бир тизимига оид хулосалардан 2025-йил июл ва август ойларида Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон-24” ижодий бирлашмаси Ўзбекистон телерадиоканали томонидан тайёрланган “Таълим ва тараққиёт”, “Миллат ва маънавият”, “Адабий жараён”, “Жаҳон адабиёти” номли эшиттиришларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2025-йил 7-октябрдаги 05-09-1391-сон маълумотномаси). Натижада, эшиттиришларнинг илмий савияси ортган ҳамда инглиз, оʻзбек ва қорақалпоқ матнларидан тузилган уч тил корпуси “одам-олам” интегратив модели хусусиятлари бўйича тўпланган материаллар, қўйилган муаммоларни тадқиқ этиш орқали чиқарилган хулосалар ўзбек тилшунослиги учун янги илмий-назарий маълумотлар бериши манба сифатида хизмат қилиши таъминлаган.