Мавланова Ойбарчин Шералиевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Инглиз ва ўзбек тилларида симпатия ва эмпатия ҳодисаларининг лисоний хусусиятлари”, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик ихтисослиги.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.1.PhD/Fil5327
Илмий раҳбар: Болибекова Мавжуда Мардиевна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент
Диссертация бажарилган муассаса номи: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.01.11.
Расмий оппонентлар: Икромхонова Феруза Икромовна, филология фанлари доктори, профессор, Маматов Адбимурод Эшонкулович, филология фанлари доктори, профессор
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат чет тиллар институти
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади инглиз ва ўзбек тилларида симпатия ва эмпатияни ифодаловчи бирликларнинг лисоний хусусиятларидаги ўхшаш ва фарқли жиҳатларини аниқлашдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
инглиз ва ўзбек тилларида симпатиянинг икки томонлама эмоционал-коммуникатив жараён, эмпатиянинг бир томонлама эмоционал ҳолат эканлиги аниқланиб, уларнинг лингвистик жиҳатдан функсионал-семантик, новербал, гендер, прагматик ҳамда стилистик, лингвомаданий каби хусусиятлари далилланган; 
инглиз ва ўзбек тилларида симпатия ҳамда эмпатия лексик-семантик хусусиятларига кўра, салбий ва ижобий вазиятларни ифодаловчи семаларга оид бирликлар орқали тизимлаштирилиб, уларнинг синтактик хусусиятлари гапнинг ифода мақсадига кўра, инглиз тилида таклиф (сугГЭСтиве), ўзбек тилида истак гап орқали ифодаланиши исботланган; 
симпатия ва эмпатия ҳодисаларини ифодаловчи бирликларнинг эмоционал-образлилик орқали юзага келиш тафовутлари эмотив лексика, равиш-кучайтиргичлар, кўчимлар, эвфемизмлар каби лексик-стилистик ҳамда инверсия, такрорлар, риторик сўроқ гаплар, ундовлар каби синтактик-стилистик воситалар ёрдамида аниқланган;  
симпатия ва эмпатияга оид бирликларнинг ундовлар, такрорлар эвфемизмлар каби лингвистик воситалар орқали намоён бўлиши ўхшаш жиҳатлари, инглиз тилида эмоционалликни билдирувчи воситалар (эмоцияни номловчи лексика, эмоционал-баҳоловчи лексика, равиш-кучайтиргичлар, инверсия, градация, ундов гаплар, риторик сўроқ гаплар, такрорлар), ўзбек тилида эса образлиликни юзага келтирувчи стилистик воситалар (метафора, фразеологизм, эвфемизм) устунлиги фарқли жиҳати сифатида исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инглиз ва ўзбек тилларида симпатия ва эмпатия ҳодисаларининг лингвистик жиҳатдан ўхшашликлари ва ўзига хос жиҳатларини аниқлашга баг ъишланган тадқиқотдаги назарий таклифлар, амалий тавсиялар ва хулосалар асосида:
инглиз ва ўзбек тилларида симпатийнинг икки томонлама эмоционал-коммуникатив жараён, эмпатиянинг бир томонлама эмоционал ҳолат эканлигига оид илмий хулосалар ҳамда уларнинг лингвистик жиҳатдан функсионал-семантик, новербал, гендер, прагматик, стилистик ва лингвомаданий хусусиятлари бўйича ишлаб чиқилган тавсиялардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон 24” ижодий бирлашмаси “Ўзбекистон” телерадиоканали томонидан тайёрланган 2025-йил 25-август ҳамда декабр ойларида эфирга узатилган “Таълим ва тараққиёт”, “Тил-миллат кўзгуси” номли дастурлар ссенарийларини тайёрлаш жараёнида нутқий мулоқотда ҳамдардлик, қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий-эмоционал муносабатларни ифодаловчи тил воситаларидан фойдаланишни такомиллаштиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон 24 ижодий бирлашмаси” давлат муассасаси 2026-йил 13-февралдаги 05-09-248 – сонли маълумотномаси). Натижада, кўрсатув матнларида эмоционал-экспрессив тил воситаларидан фойдаланиш имкониятлари кенгайтирилди ҳамда нутқнинг коммуникатив таъсирчанлигини оширилишига эришилди;
инглиз ва ўзбек тилларида симпатия ҳамда эмпатиянинг салбий ва ижобий вазиятларини ифодаловчи семаларига оид бирликлар тизимлаштирилиб, уларнинг синтактик хусусиятлари гапнинг ифода мақсадига кўра, инглиз тилида таклиф (сугГЭСтиве), ўзбек тилида истак гап орқали асосланишига доир илмий хулоса ва натижаларидан 2020-2021-йилларда Ўзбек давлат хореография академиясида амалга оширилган “Ўзбек миллий рақс санъатини тарғиб этишга бағишланган веб-сайт ва мултимедиа маҳсулотлари (электрон луғатлар) тўпламини яратиш” мавзусидаги ИЗ-2019081663 рақамли фундаментал лойиҳа доирасида “Ўзбек миллий рақс терминларининг қисқача ўзбекча-русча-инглизча-французча изоҳли луғати”ни яратишда фойдаланилган (Ўзбекистон давлат хореография академияси 2025-йил 12-мартдаги 1/04-198 маълумотномаси). Натижада тадқиқотда аниқланган лексик-семантик ва синтактик хусусиятлар электрон луғатдаги терминларнинг изоҳларини семантик жиҳатдан аниқроқ ифодалашга ҳамда луғат материалларини илмий-услубий бойитишга хизмат қилган;
симпатия ва эмпатия ҳодисаларини ифодаловчи бирликларнинг эмоционал-образлилик асосида юзага келиш тафовутлари эмотив лексика, равиш-кучайтиргичлар, кўчимлар, эвфемизмлар каби лексик-стилистик ҳамда инверсия, такрорлар, риторик сўроқ гаплар, ундовлар каби синтактик-стилистик воситалар ёрдамида аниқланганлигига оид хулоса ва тавсиялардан Ўзбекистон Миллий университети А-ОТ-2021-419-сонли “Давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотларида инглиз тили ўқитувчиларининг касбий компетенсиясини ошириш курсининг электрон платформасини яратиш (Пре-счоол ПДП)” мавзусидаги инновацион лойиҳасида, хусусан, электрон платформа мазмунини бойитишда, педагогларнинг коммуникатив-прагматик ҳамда эмоционал-экспрессив компетенсиясини ривожлантиришга қаратилган ўқув-методик материалларни ишлаб чиқишда методик асос бўлиб хизмат қилди. Натижада педагогларнинг симпатия ва эмпатияни нутқда адекват ва маданиятлараро мос шаклда ифодалаш кўникмаларини шакллантиришга ёрдам берди. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish