Алимжанова Шоҳсанам Азамат қизининг
филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Инглиз ва ўзбек тилларидаги полисемантик фразеологик бирликларнинг семантик-стилистик хусусиятлари”, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик ихтисослиги.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.1.PhD/Fil4397
Илмий раҳбар: Болибекова Мавжуда Мардиевна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент
Диссертация бажарилган муассаса номи: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.01.11.
Расмий оппонентлар: Садуллаева Нилуфар Азимовна, филология фанлари доктори, профессор, Сулейманова Нилуфар Жабборовна, филология фанлари доктори, профессор
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат шарқшунослик университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади инглиз ва ўзбек тилларидаги полисемантик фразеологик бирликлар семантик-стилистик хусусиятларининг ўхшаш ва фарқли жиҳатларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
инглиз ва ўзбек тилларидаги полисемантик фразеологик бирликларда компонентлар лексик маънолари сусайиши натижасида янги маънолар ҳосил бўлиши ҳамда маъноларнинг бойиши орқали семантик кенгайиши каби семантик ўзгариш шакллари тавсифланган; 
чоғиштирилаётган тиллар фразеологик бирликларининг полисемияси метафора ва метонимия механизмларига кўра очиб берилган ҳамда мураккаб семантик боғланишли полисемия шакли аниқланган бўлиб, бу турдаги полисемия фразеологик бирликларда параллел ва кетма-кет семантик кенгайиш усуллари орқали метафорик ва метонимик маъноларга эга бўлиши билан характерланган; 
инглиз ва ўзбек тилларидаги фразеологик бирликларда полисемиянинг намоён бўлиши контекстуал-семантик ҳамда услубий жиҳатдан чоғиштирма усулда таҳлил қилинган бўлиб, бунда инглиз тили фразеологик бирликларида полисемия бадиий ва публицистик матнларда микро-контекст доирасида, ўзбек тилида эса асосан бадиий матнларда макро-контекст доирасида намоён бўлиши аниқланган;
ҳар икки тилдаги полисемантик фразеологик бирликларнинг семантик кенгайиши асосидаги эмоционал-экспрессив имкониятларининг ошиши “стилистик градиентˮ қонуниятига бўйсуниши далилланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Полисемантик фразеологик бирликларнинг семантик ва лингвистик жиҳатлари таҳлилидан олинган илмий натижалар ва ишлаб чиқилган тавсиялар асосида: 
инглиз ва ўзбек тилларидаги полисемантик фразеологик бирликларда компонентлар лексик маънолари сусайиши натижасида янги маънолар ҳосил бўлиши ҳамда маъноларнинг бойиши орқали семантик кенгайиши каби семантик ўзгариш шакллари тавсифланишига доир илмий янгилиги ҳамда чоғиштирилаётган тиллар фразеологик бирликларининг полисемияси метафора ва метонимия механизмларига кўра очиб берилганлигига оид натижа ва хулосаларидан Ўзбекистон Миллий университетида А-ОТ-2021-419 рақамли “Давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотларида инглиз тили ўқитувчиларининг касбий компетенсиясини ошириш курсининг электрон платформасини яратиш (Пре-счоол ПДП)” номли инновацион лойиҳасида фойдаланилган. (Ўзбекистон Миллий университетининг 2026-йил 13-февралдаги 04/11-5643-сон маълумотномаси) Натижада мазкур хулосалар лойиҳа доирасида яратилган электрон платформанинг мазмунан бойишига, дарс жараёнини самарали ташкил қилишга ва фразеологик бирликларни болалар нутқига мослаштирилган ҳолда соддалаштириб тушунтиришига ёрдам берувчи методик ёндашувларни шакллантиришга хизмат қилди;
ҳар икки тилдаги полисемантик фразеологик бирликларнинг семантик кенгайиши асосидаги эмоционал-экспрессив имкониятларининг ошиши “стилистик градиентˮ қонуниятига бўйсуниши борасидаги илмий янгилиги ва хулосаларидан 2024-2025-йилларда ЎзМТРК “Ўзбекистонˮ телерадиоканалининг “Ижод завқиˮ, “Таълим ва тараққиётˮ, “Миллат ва маънавиятˮ номли эшиттиришларининг ссенарийсини ёзишда фойдаланилди (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2025-йил 22-январдаги 26-36-944-сонли маълумотномаси). Натижада мазкур эшиттиришлар ўзбек тилшунослиги ва лингвокултурология билан боғлиқ илмий хулосалар билан бойитилган ва телерадиоканал эшиттиришларининг илмий-амалий аҳамияти ортишига, мазмунан мукаммаллашувига эришилган;    
инглиз тили фразеологик бирликларида полисемия бадиий ва публицистик матнларда микро-контекст асосида, ўзбек тилида эса асосан бадиий матнларда макро-контекст доирасида намоён бўлишига доир илмий янгилик ва хулосаларидан 2023-2024-йиллар мобайнида “Мусиқа ва санʼат ўқув муассасалари учун “Болалар рақслариˮ фанидан интерактив ўқув-методик қўлланмалар яратишˮ мавзусидаги Ф3-2019081773-рақамли фундаментал лойиҳани бажаришда, хусусан, “Ўзбек болалар рақслари, рақс либослари ва тақинчоқлари номларининг ўзбекча-русча-инглизча-немисча қисқача изоҳли луғатиˮни яратишда самарали фойдаланилди (Ўзбекистон давлат хореография академиясининг 2025-йил 12-мартдаги 1/04-199-сонли маълумотномаси ). Натижада ушбу луғатнинг илмий-назарий томонлари янада такомиллаштирилди ва соҳага оид фразеологик бирликларнинг таржимасида адеватликни таъминлашга эришилди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish