Лолаева Гулнисо Гелдиёровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Инглиз ва ўзбек газета матнларида метафоранинг лингвокогнитив ва лингвостилистик хусусиятлари”, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.1.PhD/Fil3165 
Илмий раҳбар: Шерматов Акрам Абдуҳакимович, филология фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат чет тиллар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат чет тиллар институти, PhD.03/2025.27.12.Fil.37.02 
Расмий оппонентлар: Хайруллаев Хуршиджон Зайниевич, филология фанлари доктори (DSc), профессор;  Турсунов Мирзо Маҳмудович, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инглиз ва ўзбек газета матнларида метафораларнинг лингвокогнитив ва лингвостилистик хусусиятларини қиёсий таҳлил қилиш, уларнинг маданиятлараро мулоқотдаги коммуникатив-прагматик функсияларини очиб беришдан иборатдир.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
инглиз ва ўзбек газета матнларида қўлланилган метафоралар, воқеликни консептуал қуриш усуллари, уларнинг метафорик моделлар орқали амалга ошиши ҳамда газета дискурсидаги ахборот узатиш механизмларининг лингвокогнитив моделлари тизимлаштирилган;
инглиз ва ўзбек газеталарида қўлланилган метафораларнинг стилистик имкониятлари, жумладан, эмоционал таʼсирчанлик, ифодавийлик, ижтимоий коннотация тизимли ўрганилиб, сиёсий, иқтисодий, ижтимоий каби жанрлар  бўйича ойдинлаштирилган;
 лексик-семантик гуруҳлар, фразеологик бирликлар ва бошқа тил воситалари орқали метафоранинг когнитив асослари ҳамда метафорали тил бирликларининг инглиз ва ўзбек тилларида ифодаланиш механизмлари лингвокогнитив таҳлил асосида далилланган;
инглиз ва ўзбек газеталарида қўлланилган метафоралар орқали англашилган консептуал тафовутларнинг маданий интерпретация жараёнларига таʼсири аниқланиб, уларнинг прагматик функсиялари илмий жиҳатдан асосланган;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
“Инглиз ва оъзбек газета матнларида метафоранинг лингвокогнитив ва лингвостилистик хусусиятлари” мавзусида олиб борилган тадқиқот асосида:
инглиз ва ўзбек газета матнларида қўлланилган метафоралар, воқеликни консептуал қуриш усуллари, уларнинг метафорик моделлар орқали амалга ошиши тўғрисидаги илмий хулосаларидан Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2022-2024-йилларда бажарилган ИЛ-402104209. “Ахборот-қидирув тизимлари (Гоогле, Яндех, Гоогле транслате) учун автоматик ишлов бериш воситаси – ўзбек тилининг морфолексикони ва морфологик анализатори дастурий воситасини яратиш” номли инновацион лойиҳасида фойдаланилган. (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети 2025-йил 3-июндаги 01/4-2276-сонли маълумотномаси). Натижада, газета дискурсидаги ахборот узатиш механизмларининг лингвокогнитив моделлари тизимлаштирилган;
инглиз ва ўзбек газеталарида қўлланилган метафораларнинг стилистик имкониятлари, жумладан, эмоционал таʼсирчанлик, ифодавийлик, ижтимоий коннотация тизимли ўрганилиб, сиёсий, иқтисодий, ижтимоий каби жанрлар  бўйича олинган хулосаларидан Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2020-йил 6-октябрдаги 84-03-3726-сонли хатига асосан Самарқанд давлат чет тиллар институтида амалга оширилган АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси томонидан 2020-2022-йилларга мўлжалланган СУЗ80020ГР0039-рақамли “Энглиш Аccесс Миcросчоларшип Програм” лойиҳасида фойдаланилган. (Самарқанд давлат чет тиллар институти 2025-йил 11-июндаги 1752/02-сонли маълумотномаси). Натижада, метафораларнинг икки тилдаги умумий ҳамда фарқли жиҳатлари илмий асосда таҳлил қилиниб,  жанрлар бўйича жиҳатлари ойдинлаштирилган;
лексик-семантик гуруҳлар, фразеологик бирликлар ва бошқа тил воситалари орқали метафоранинг когнитив асослари ҳамда метафорали тил бирликларининг инглиз ва ўзбек тилларида ифодаланиш механизмлари лингвокогнитив таҳлил асосида эришилган натижаларидан Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2021-2023-йилларда олиб борилган ПФ-201912258 “Ўзбек адабиётининг кўп тилли (ўзбек, рус, инглиз тилларида) электрон платформасини яратиш” номли амалий лойиҳада фойдаланилган.(Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети 2025-йил 3-июндаги 01/4-2277-сонли маълумотномаси). Натижада, лойиҳа доирасида илмий янгилик сифатида газета матнида метафоризацийа жарайонининг лингвокогнитив таҳлили олиб борилган ва метафоранинг турлари ҳамда структур-семантик хусусийатлари тадқиқ қилинган; 
инглиз ва ўзбек газеталарида қўлланилган метафоралар орқали англашилган консептуал тафовутларнинг маданий интерпретация жараёнларига таʼсири аниқланиб, уларнинг прагматик функсиялари  хусусида олиб борилган назарий-илмий қарашлардан 2025-йил июн ойида эфирга узатилган “Ассалом Самарқанд” тонгги дастурининг навбатдаги сони ссенарийсини тайёрлашда манба сифатида қўлланилган. (Самарқанд вилоят телерадиокомпаниясининг 2025-йил 9-июлдаги 01-07/243-сон маълумотномаси). Натижада, тадқиқотда метафораларнинг маданиятлараро мулоқотда намоён бўлиши ҳамда уларнинг коммуникатив компетенсия шаклланишига таъсири метафорик тамойиллар асосида қиёсий аниқланган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish