Мухамедов Хамидулла Хабибуллаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Заиф аҳоли гуруҳлари орасида туберкулёз билан касалланган беморларни ташхислаш ва даволашга кўп йўналишли ёндашувлар» 14.00.26 – Фтизиатрия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.2.PhD/Tib1966.
Илмий раҳбар: Парпиева Наргиза Нусратовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: академик Ш.Алимов номидаги Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пулмонология илмий-амалий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пулмонология илмий-амалий тиббиёт маркази, DSc 06/2025.27.12.Tib.22.01.
Расмий оппонентлар: Рахматуллаева Шахноза Бахадировна, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Соипова Нодира Сагдуллаевна, тиббиёт фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: аҳолининг ижтимоий заиф қатламларига мансуб туберкулёз билан касалланган беморларни аниқлаш ва бошқариш учун мультидисциплинар ёндашувни ишлаб чиқиш орқали туберкулёз касаллигини даволаш натижаларини яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор илмий жиҳатдан асосланиб, ижтимоий заиф аҳоли гуруҳларида туберкулёзни даволашга риоя этмаслик хавфини шакллантиришда тиббий, ижтимоий ҳамда психологик омилларни аниқлашнинг аҳамияти аниқланган;
илк бор ижтимоий заиф аҳоли гуруҳларида туберкулёзни даволашга риоя этмаслик хавфини камайтиришга қаратилган мультидисциплинар жамоани шакллантириш ҳамда унинг функционал вазифаларини белгилаш бўйича тавсиянома ишлаб чиқилган;
илк бор ижтимоий заиф аҳоли гуруҳларида туберкулёз билан касалланган беморларни аниқлаш, даволаш ва тиббий ҳамроҳлик қилишга қаратилган мультидисциплинар ёндашув мезонлари аниқланган;
ижтимоий заиф аҳоли гуруҳларида туберкулёзни эрта аниқлаш ва самарали даволаш орқали туберкулёз инфекциясининг эпидемиологик таъсир этиш даражасини пасайтиришда мультидисциплинар ёндашувнинг самарадорлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Заиф аҳоли гуруҳлари орасида туберкулёз билан касалланган беморларни ташхислаш ва даволашга кўп йўналишли ёндашувлар бўйича илмий иш натижалари:
биринчи илмий янгилик:Ўзбекистонда илк бор ижтимоий заиф аҳоли гуруҳлари орасида туберкулёз касаллигини даволаш режимига риоя қилиш даражасини пасайтирувчи тиббий, ижтимоий ва психологик омиллар аниқланганлиги бўйича таклифлар академик Ш.Алимов номидаги РИФваПИАТМ Илмий кенгашининг 2021 йил 25 майдаги 5-сон қарори билан тасдиқланган "Аҳолининг заиф қатламлари орасида туберкулёз билан касалланган беморларга тиббий хизмат кўрсатишда мультидисциплинар ёндашув алгоритми" услубий қўлланмасининг мазмунига киритилган. Ушбу тадқиқот доирасида зарур синовлар ўтказилиб, ишлаб чиқилган ёндашувлар Бухоро вилоят фтизиатрия ва пулмонология марказининг (2021 йил 25 июндаги 107/1-сон буйруқ) ва Хоразм вилояти фтизиатрия ва пулмонология маркази (2021 йил 28 июндаги 44-И-сон буйруқ) амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: тадқиқот натижалари даволаш режимига риоя қилиш даражаси 20–25% га ошди, терапия узилишлари 15% га камайди, қайта касалланиш ҳолатлари 10% га қисқаришига ҳисса қўшди. Иқтисодий самарадорлиги: ортиқча стационар харажатларнинг олди олиниб, бир бемор ҳисобига ўртача 1200000 сўм тежалди, ойлик ҳисобда эса 600000–750000 сўмдан ортиқ иқтисодий самара олинганини кўрсатди. Хулоса: ўтказилган тадқиқот натижасида аҳолининг заиф гуруҳларида туберкулёзни даволашга риоя қилиш даражасига таъсир этувчи тиббий, ижтимоий ва хулқ-атвор омилларини аниқлаш ҳамда тиббий хизмат кўрсатишда мультидисциплинар ёндашув алгоритмини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш даволаш самарадорлигини оширишда ва даволаш харажатларини камайтиришда муҳим аҳамиятга эга, бу эса соғлиқни сақлаш тизимининг ижтимоий ва иқтисодий кўрсаткичларини яхшилайди.
иккинчи илмий янгилик: илк бор ижтимоий заиф аҳоли гуруҳларида туберкулёз касаллигини даволаш режимига риоя қилиш даражасини ошириш мақсадида мультидисциплинар жамоани шакллантириш ва унинг функционал вазифаларини аниқлашга таъсир қилувчи омиллар бўйича тавсиялар академик Ш.Алимов номидаги РИФваПИАТМ Илмий кенгашининг 2021 йил 25 майдаги 5-сон қарори билан тасдиқланган "Аҳолининг заиф қатламлари орасида туберкулёз билан касалланган беморларга тиббий хизмат кўрсатишда мультидисциплинар ёндашув алгоритми" услубий қўлланмасининг мазмунига киритилган. Ушбу тадқиқот доирасида зарур синовлар ўтказилиб, ишлаб чиқилган ёндашувлар Бухоро вилоят фтизиатрия ва пулмонология марказининг (2021 йил 25 июндаги 107/1-сон буйруқ) ва Хоразм вилояти фтизиатрия ва пулмонология маркази (2021 йил 28 июндаги 44-И-сон буйруқ) амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: мультидисциплинар жамоа фаолияти натижасида беморларнинг шахсий ривожланиш режалари ишлаб чиқилди, даволашга ишонч кучайди, даволаш режимига риоя қилиш 30% га оширди. Иқтисодий самарадорлиги: асоратли ҳолатлар 12–15% га камайди, ҳар бир бемор ҳисобига 800000–1000000 сўм маблағ тежалди. Хулоса: мультидисциплинар жамоани шакллантириш ва унинг вазифаларини аниқлашга қаратилган дастурий ёндашув Бухоро ва Хоразм вилоятларида амалиётга жорий этилиб, мазкур модел даволашга ишончни ва даволаш режимига риояни ошириб, асоратлар сонини камайтиришга ва соғлиқни сақлаш тизимида сезиларли иқтисодий тежамкорликка олиб келди.
учинчи илмий янгилик: илк бор ижтимоий заиф аҳоли гуруҳларида туберкулёз билан касалланган беморларни аниқлаш, даволаш ва тиббий ҳамроҳлик қилишга қаратилган мультидисциплинар ёндашув мезонлари бўйича таклифлар академик Ш.Алимов номидаги РИФваПИАТМ Илмий кенгашининг 2021 йил 25 майдаги 5-сон қарори билан тасдиқланган "Аҳолининг заиф қатламлари орасида туберкулёз билан касалланган беморларга тиббий хизмат кўрсатишда мультидисциплинар ёндашув алгоритми" услубий қўлланмасининг мазмунига киритилган. Ушбу тадқиқот доирасида зарур синовлар ўтказилиб, ишлаб чиқилган ёндашувлар Бухоро вилоят фтизиатрия ва пулмонология марказининг (2021 йил 25 июндаги 107/1-сон буйруқ) ва Хоразм вилояти фтизиатрия ва пулмонология маркази (2021 йил 28 июндаги 44-И-сон буйруқ) амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: эрта ташхис қўйиш кўрсаткичи 18% га ошди, беморларнинг кузатувдан чиқиб кетиш ҳолатлари 20% га камайди, даволашнинг узлуксизлиги таъминланди. Иқтисодий самарадорлиги: такрорий госпитализациялар сони 15–18% га камайди, давлат бюджети ҳисобидан ҳар ой 8250000 сўмдан зиёд маблағ тежалди. Хулоса: яратилган мультидисциплинар алгоритм заиф аҳоли қатламларида туберкулёзни эрта аниқлаш ва узлуксиз тиббий кузатувни таъминлади, натижада ташхис кўрсаткичлари 18% га ошди, кузатувдан чиқиб кетиш ҳолатлари 20% га камайди, такрорий госпитализациялар 15–18% га қисқарди ҳамда соғлиқни сақлаш тизими учун сезиларли иқтисодий тежамкорликни таъминлади.
тўртинчи илмий янгилик: ижтимоий заиф аҳоли гуруҳларида туберкулёзни эрта аниқлаш ва самарали даволаш орқали туберкулёз инфекциясининг эпидемиологик таъсир этиш даражасини пасайтиришда мультидисциплинар ёндашувнинг самарадорлиги бўйича далилларга асосланган тавсиялар академик Ш.Алимов номидаги РИФваПИАТМ Илмий кенгашининг 2021 йил 25 майдаги 5-сон қарори билан тасдиқланган "Аҳолининг заиф қатламлари орасида туберкулёз билан касалланган беморларга тиббий хизмат кўрсатишда мультидисциплинар ёндашув алгоритми" услубий қўлланмасининг мазмунига киритилган. Ушбу тадқиқот доирасида зарур синовлар ўтказилиб, ишлаб чиқилган ёндашувлар Бухоро вилоят фтизиатрия ва пулмонология марказининг (2021 йил 25 июндаги 107/1-сон буйруқ) ва Хоразм вилояти фтизиатрия ва пулмонология маркази (2021 йил 28 июндаги 44-И-сон буйруқ) амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: инфекция юкламаси 22% га пасайди, аҳолининг соғломлик даражаси ҳамда ижтимоий барқарорлиги ошди. Иқтисодий самарадорлиги: республика миқёсида умумий иқтисодий йўқотишлар ойига 16500000 сўмгача қисқарди. Хулоса: илмий жиҳатдан асосланган мультидисциплинар ёндашув республика амалиётига жорий этилди ва ижтимоий заиф аҳоли ўртасида туберкулёзни эрта аниқлаш ҳамда даволаш самарадорлигини оширди, бу эса унинг соғлиқни сақлаш тизими учун юқори иқтисодий самарадорлигини тасдиқлайди.