Жамолов Худоёрхон Музаффар ўғлининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон 

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Ер ости сувларининг гидрогеокимёвий параметрларини ўлчаш модели, алгоритмлари ва аппарат - дастурий таъминотини такомиллаштириш”, 05.01.04 – “Ҳисоблаш машиналари, мажмуалари ва компютер тармоқларининг математик ва дастурий таъминоти” ихтисослиги (техника фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/Т5288
Илмий раҳбар: Джуманов Жамолжон Худайкулович, техника фанлари доктори, профессор. Диссертация бажарилган муассаса номи: Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети.
Илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, Илмий кенгаш рақами: Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети, DSc.09/2025.27.12.Т.01.01.М.
Расмий оппонентлар: Нишанов Ахрам Хасанович, техника фанлари доктори, профессор;
Маллаев Ойбек Усманкулович, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ер ости сувларининг гидрогеокимёвий параметрларини ўлчаш модели, алгоритмлари ва қурилма-дастурий таъминотини такомиллаштириш гидрогеологик мониторинг тадқиқотларнинг самарадорлигини оширишдир. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ер ости сувлари кузатув тармоғида маълумотнинг ўзгарувчанлиги ва ўзаро боғлиқ параметрларни комплекс таҳлил қилиш асосида гидрогеокимёвий маълумотларни таснифлаш ва сигнал сифатида аниқлаш модели ишлаб чиқилган;
дастурий - аппарат комплексида сигналларни ўлчаш ва маълумотларга рақамли ишлов бериш асосида ер ости сувлари гидрогеокимёвий параметрларини аниқлаш усули такомиллаштиилган ҳамда уларнинг ахборот модели ишлаб чиқилган;
ер ости гидросферасининг кузатув қудуқларида сув ҳолат ўзгаришини автоматлашган ўлчов тизимлари асосида ер ости сувлари режим параметрларини аниқлашнинг дастлабки рақамли ишлов бериш алгоритми ишлаб чиқилган;
кузатув қудуқларида ер ости суви бўйича маълумотларини йиғишнинг ўзига хос хусусиятларини - ўлчаш, қайд қилиш, сақлаш ва масофага узатишни ҳисобга олган ҳолда дастурий - аппарат воситалар инфратузилмаси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: 
Диссертация тадқиқотлари доирасида ер ости сувларининг гидрогеокимёвий параметрларини ўлчаш модели, алгоритмлари ва аппарат-дастурий таъминотини такомиллаштиришдан фойдаланилган ҳолда:
ер ости сувлари ҳолатини мониторинг қилиш тармоғининг ахборот-таҳлилий тизимини шакллантириш асосида маълумотларни интеграциялаш қуйи тизимининг функсионал схемаси ва модели ҳамда ҳисоблаш мажмуасида сигналларни ўлчаш ва маълумотларга рақамли ишлов бериш ҳисобига ер ости сувлари мониторингини юритиш самарадорлигини ошириш ҳамда уларнинг ахборот модели Қашқадарё вилояти Аму-Қашқадарё ирригация тизими ҳудудий бошқармаси ҳузуридаги насос станциялари ва энергетика бошқармаси тизимилари фаолиятида жорий қилинган. (Ўзбекистон Республикаси Қашқадарё вилояти хокимлигининг 2025 йил  27 мартидаги 08-4106-сон маълумотномаси). Натижада йер ости сувилари гидрокимёвий ҳолатидаги ўзгаришлар, турли омиллар ўртасидаги қонуниятлар ва муносабатлар аниқланган, мониторинг жараёнида башорат қилиш такомиллаштирилган ҳамда самарадорлиги 7-8% оширилган;
ер ости гидросферасида сув ҳолати ўзгаришини аниқлашнинг мониторинг кузатув қудуқларида автоматлашган ўлчов тизимлари асосида ташқи таъсирларни ер ости сувлари режим параметрлари  маълумотларига ўзгартиришнинг дастлабки рақамли ишлов бериш алгоритмлари ҳамда ахборот-техник таъминотининг инфратузилмаси «Роботиc лаб футуре» компанияси лабораториялари ва «УНИCОН.УЗ» - Фан-техника ва маркетинг тадқиқотлари марказида жорий қилинган. (Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлигининг 2025 йил 06 август 34-8/5527-сон маълумотномаси). Тадқиқот натижасида йер ости суви гидрокимёвий мониторинг тармоқлари фаолиятини автоматлаштирилиган ўлчов асосида йер ости сув обектларидан оқилона фойдаланиш соҳасида қарорлар қабул қилиш учун илмий ва амалий асос яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish