Хидиров Шерзод Олимовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Корхона рақобатбардошлигини оширишда маркетингнинг товар стратегиясидан фойдаланишни такомиллаштириш”, 08.00.11-“Маркетинг”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.3.PhD/Iqt1826.
Илмий раҳбари: Акрамов Тохир Абдирахманович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги DSc.03/2025.27.12.1.23.04 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Ахмедов Икром Акрамович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, Тиллаходжаев Азизхон Алохонович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Корхоналар рақобатбардошлигини ошириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра маркетингда “товар стратегияси” тушунчасининг иқтисодий мазмуни истеъмолчиларнинг мақсадли сегментлари учун рақобатбардошликни ошириш, маҳсулотнинг ҳаёт циклини узайтиришга қаратилган инновациялар, сервис ва барқарорлик элементлари билан уйгʻунлаштирилган ҳолда ўзига хос қиймат таклифини яратиш мақсадларида амалга ошириладиган харакатлар мажмуи нуқтайи назаридан такомиллаштирилган;
маҳаллий тикув-трикотаж корхоналари учун маҳсулотларни оптимал ассортимент портфелини истеъмолчиларнинг моддий ва маʼнавий эҳтиёжларини қондира оладиган рацоонал, эмоционал ҳамда ижтимоий эҳтиёжларни қондира оладиган эргономик хусусиятларини маʼлум давр мобайнида сақлаб қолишини назарда тутган холда яратиш орқали рақобатбардошлигини ошириш асосланган.
тикув-трикотаж маҳсулотлари рақобатбардош устунликгини «сифат - хизмат - хусусиятлар - ташқи жозибадорлик» ўлчовида мижозлар кутганига жавоб берадиган товар атрибутларини яратишга асосланган ассортиментни шакллантириш орқали ошириш асосланган;
тикув-трикотаж маҳсулотлари экспортида интенсив ва экстенсив маржа қийматларини ҳисобга олган ҳолда диверсификация даражасини интенсив ва экстенсив маржа қийматларида “паст” (0%≤Дп≤1%), “ўрта” (2%≤Дп≤5%), “юқори” (6%≤Дп≤10%), “диверсификацияланган экспорт (экстенсив ўсиш)” (11%≤Де) даражаларда баҳолаш орқали сратегик диверсификациялаш асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Корхона рақобатбардошлигини оширишда маркетингнинг товар стратегиясидан фойдаланиш боʼйича олинган илмий натижалар асосида:
услубий ёндашувга кўра “товар стратегияси” тушунчасининг тушунчасининг иқтисодий мазмуни истеъмолчиларнинг мақсадли сегментлари учун рақобатбардошликни ошириш, маҳсулотнинг ҳаёт циклини узайтиришга қаратилган инновациялар, сервис ва барқарорлик элементлари билан уйгʻунлаштирилган ҳолда ўзига хос қиймат таклифини яратиш мақсадларида амалга ошириладиган харакатлар мажмуи жиҳатидан такомиллаштириш юзасидан назарий ва услубий ишланмалардан олий ўқув юртлари талабалари учун тавсия этилган “Стратегик маркетинг” номли дарсликни тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Олий таълимни ртйрожлантириш тадқиқотлари маркази маълумотномаси (№01/01-01-38 сонли 2025-йил 05-сентябрдаги)). Мазкур таклифнинг жорий этилиши натижасида талабаларда корхона рақобатбардошлигини таъсир этувчи маркетинг воситалари ва стратегик қарорлар тизими жиҳатидан такомиллаштирилган “товар стратегияси” тушунчаси бўйича назарий билимларни кенгайтириш имкони яратилган;
маҳаллий тикув-трикотаж корхоналари учун маҳсулотларни оптимал ассортимент портфелини истеъмолчиларнинг моддий ва маʼнавий эҳтиёжларини қондира оладиган рацоонал, эмоционал ҳамда ижтимоий эҳтиёжларни қондира оладиган эргономик хусусиятларини маʼлум давр мобайнида сақлаб қолишини назарда тутган холда яратиш орқали рақобатбардошлигини ошириш ёндашув “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасига аъзо корхоналар фаолиятида фойдаланилган (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2025-йил 27-ноябрдаги 02/06-2774-сон маʼлумотномаси). Мазкур Илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасига аъзо корхоналар фаолиятида CРМ технологияси жорий этилган ва мижозлар билан ишлаш самарадорлиги 4,3 фоизга ошган;
тикув-трикотаж маҳсулотлари рақобатбардош устунликгини “сифат - хизмат - хусусиятлар - ташқи жозибадорлик” ўлчовида мижозлар кутганига жавоб берадиган товар атрибутларини яратишга асосланган ассортиментни шакллантириш орқали ошириш таклифи “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасига аъзо корхоналар фаолиятида фойдаланилган (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2025-йил 27-ноябрдаги 02/06-2774-сон маʼлумотномаси). Мазкур янгилик асосида Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасига аъзо корхоналарнинг бизнес жараёнларини, шу жумладан харидлар, савдо майдончаларини ташкил этиш ва мижозлар билан алоқаларни бошқаришдаги сарф қилинаётган харажатлар 10,7 фоизга камайган;
тикув-трикотаж маҳсулотлари экспортида интенсив ва экстенсив маржа қийматларини ҳисобга олган ҳолда диверсификация даражасини интенсив ва экстенсив маржа қийматларини ҳисобга олган ҳолда “паст” (0%≤Дп≤1%), “ўрта” (2%≤Дп≤5%), “юқори” (6%≤Дп≤10%), “диверсификацияланган экспорт (экстенсив ўсиш)” (11%≤Де) даражаларда баҳолаш таклифи “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасига аъзо корхоналар фаолиятида фойдаланилган (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2025-йил 27-ноябрдаги 02/06-2774-сон маʼлумотномаси). Мазкур илмий янгиликни амалиётга жорий этиш натижасида тикув трикотаж корхонасининг ва 2024-йилда 2023-йилга нисбатан экспортни 14,5 фоизга оширишга ҳамда экспорт географиясини кенгайтиришга эришилган.