Дусалиев Муйсин Тура ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): Қўқон хонлигининг Ўрта Осиё хонликлари билан ўзаро сиёсий, иқтисодий ва маданий алоқалари тарихи, 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.4.PhD/Tar2105
Илмий раҳбар: Худайқулов Тулқин Дустбобоевич, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Шаҳрисабз давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети. PhD.03/27.02.2021.Tar.70.05.
Расмий оппонентлар: тарих фанлари доктори, профессор Қобулов Эшболта Отамуродович; тарих фанлари доктори, профессор Холиқова Раҳбар Эргашевна.
Етакчи ташкилот: Термиз давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади Қўқон хонлигининг Ўрта Осиё хонликлари билан ўзаро сиёсий, иқтисодий ва маданий алоқалари тарихини очиб беришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Қўқон хонлигининг Бухоро ва Хива хонликлари билан ўзаро сиёсий алоқалари тарихий қўлёзмалар (хусусан, Қўқон хонлиги ва Бухоро амирлиги тарихига бағишланган Аваз Муҳаммад Аттор Хўқандийнинг “Тарихи жаҳоннамойи”, Муҳаммад Ҳакимхонтўранинг “Мунтахаб ут-таворих” ва Мирзо Олим Маҳдум ҳожининг “Тарихи Туркистон” каби асарлар) ва адабиётлар, экспедициялар ва элчилик миссиялари материаллари ҳамда статистик тўпламлардаги маълумотлар орқали тизимлаштирилиб, холисона ва обектив ёндошув асосида аниқланган;
Ўрта Осиё хонликларининг қўшни давлатлар билан савдо-иқтисодий алоқалари қанчалик зарур ва аҳамиятли бўлмасин, бу алоқалар ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий муносабатларда барқарорлик йўқлиги туфайли транзит савдо учун яхши имкониятлар очиб бера олмаганлиги, бироқ шундай бўлса-да, хонликлар ўртасидаги ўзаро савдо алоқалари давлатлар ўртасидаги ижтимоий-сиёсий ҳамда иқтисодий муносабатларда муҳим рол ўйнаганлиги далилланган;
ХВИИИ – ХИХ асрларда Қўқон хонлиги илмий ва маданий марказ сифатида шаклланиб, айниқса адабиёт, санъат ва тарихнавислик соҳаларида катта ютуқларга эришганлиги хонликнинг Ўрта Осиё хонликлари билан маданий алоқалари, жумладан, илмий ва диний марказлар ўртасидаги ўзаро таъсирларининг кучли эканлиги ва маданий алмашинувларнинг ижтимоий ривожланиш билан бирга диний қарашларнинг ўзгаришига ҳам сабаб бўлганлиги аниқланган;
Қўқон хонлигининг, айниқса, Умархон ва Муҳаммадалихон давридаги ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ва маданий ҳаётидаги ривожланиши ҳамда хонликнинг қўшни давлатлар билан ўзаро алоқалари илмий таҳлил қилинганлиги, хусусан, уч хонликнинг ўзаро сиёсий, иқтисодий ва маданий муносабатлари тарихини ўрганишдаги ёндашувларнинг ХХ аср тадқиқотларига нисбатан мустақиллик йиллари тадқиқотларида, архив ҳужжатлари ва манбалар асосида тарихийлик нуқтайи назаридан аниқлик киритилганлиги далилланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қўқон хонлигининг Ўрта Осиё хонликлари билан ўзаро сиёсий, иқтисодий ва маданий алоқаларини ўрганиш тарихини тадқиқ этиш жараёнида ишлаб чиқилган илмий хулосалар ва амалий таклифлар асосида:
Қўқон хонлигининг Бухоро ва Хива хонликлари билан ўзаро сиёсий алоқалари тарихий қўлёзмалар (хусусан, Қўқон хонлиги ва Бухоро амирлиги тарихига бағишланган Аваз Муҳамад Аттор Хўқандийнинг “Тарихи жаҳоннамойи”, Муҳаммад Ҳакимхонтўранинг “Мунтахаб ут-таворих” ва Мирзо Олим Маҳдум ҳожининг “Тарихи Туркистон” каби асарлар) ва адабиётлар, экспедициялар ва элчилик миссиялари материаллари ҳамда статистик тўпламлардаги маълумотлар орқали тизимлаштирилиб, холисона ва обектив ёндошув асосида аниқланганлигига оид маълумотлардан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Тақдимот” кўрсатуви ссенарийсини тузиш ва тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканали ДУК қошидаги “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг 2024-йил 28-ноябрдаги 02-30-1227-сон маълумотномаси). Ушбу натижалар кенг халқ оммасининг Қўқон хонлигининг мамлакатимиз тарихида давлатчилигимизнинг шаклланиш жараёнида қанчалик муҳим аҳамият касб этиши каби назарий-амалий билимларини янада оширишга хизмат қилади;
Ўрта Осиё хонликларининг қўшни давлатлар билан савдо-иқтисодий алоқалари қанчалик зарур ва аҳамиятли бўлмасин, бу алоқалар ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий муносабатларда барқарорлик йўқлиги туфайли транзит савдо учун яхши имкониятлар очиб бера олмаганлиги, бироқ шундай бўлса-да, хонликлар ўртасидаги ўзаро савдо алоқалари давлатлар ўртасидаги ижтимоий-сиёсий ҳамда иқтисодий муносабатларда муҳим рол ўйнаганлиги бўйича маълумотлардан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Тақдимот” кўрсатуви ссенарийсини тузиш ва тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиканали ДУК қошидаги “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг 2024-йил 28-ноябрдаги 02-30-1227-сон маълумотномаси). Натижада томошабинлар Қўқон хонлигининг ижтимоий-сиёсий тизимидаги баъзи ислоҳотлари бўйича янги маълумотлар олишга муваффақ бўлишди.
ХВИИИ – ХИХ асрларда Қўқон хонлиги илмий ва маданий марказ сифатида шаклланиб, айниқса, адабиёт, санъат ва тарихнавислик соҳаларида катта ютуқларга эришган. Хонликнинг Ўрта Осиё хонликлари билан маданий алоқалари, жумладан, илмий ва диний марказлар ўртасидаги ўзаро таъсирларининг кучли эканлиги ва маданий алмашинувларнинг ижтимоий ривожланиш билан бирга диний қарашларнинг ўзгаришига ҳам сабаб бўлганлигига оид маълумотлардан Халқаро “Олтин мерос” хайрия жамоат фонди фаолиятида қадимий осори-атиқалар тарғиботида фойдаланилмоқда (Халқаро “Олтин мерос” хайрия жамоат фондининг 2024-йил 19-ноябрдаги № 01-47-сон маълумотномаси). Олинган натижалар ушбу хайрия жамоат фонди фаолиятининг самарадорлигини ошириш ҳамда уларни ривожлантиришга хизмат қилган.
Қўқон хонлигининг, айниқса, Умархон ва Муҳаммадалихон давридаги ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ва маданий ҳаётидаги ривожланиши ҳамда хонликнинг қўшни давлатлар билан ўзаро алоқалари илмий таҳлил қилинган. Хусусан, уч хонликнинг ўзаро сиёсий, иқтисодий ва маданий муносабатлари тарихини ўрганишдаги ёндашувларнинг ХХ аср тадқиқотларига нисбатан мустақиллик йиллари тадқиқотларида, архив ҳужжатлари ва манбалар асосида тарихийлик нуқтайи назаридан аниқлик киритилган маълумотлардан Халқаро “Олтин мерос” хайрия жамоат фонди фаолиятида қадимий осори-атиқалар тарғиботида фойдаланилмоқда (Халқаро “Олтин мерос” хайрия жамоат фондининг 2024-йил 19-ноябрдаги № 01-47-сон маълумотномаси). Ушбу олинган натижалар хайрия жамоат фонди фаолиятининг самарадорлигини ошириш билан бирга ундан давлат дастурларида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган.