Отабоева Дилноза Давронбек қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
“Тоғай Мурод насрида фолклоризмларнинг қўлланилиши ва бадиий хронотоп талқини” мавзусида 10.00.02 – Ўзбек адабиёти ихтисослиги.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.2.PhD/Fil6070
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети.
Илмий раҳбар: Сариев Санъатжон Матчонбоевич, филология фанлари доктори (DSc), профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети, PhD.03/2025.27.12.Fil.06.05
Расмий оппонентлар: Керувенов Турганбай Аразмедович, филология фанлари доктори, профессор; Отажонова Манзура Оманбоевна, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади фолклор унсурларининг ёзма адабиётга ижодий таъсирини ҳозирги ўзбек насри, хусусан, Тоғай Мурод ижоди мисолида кўрсатиб беришдан иборат. Бунда адибнинг бадиий маҳоратини кўрсатиш, адиб асарларидаги фолклоризмларнинг манбалари, уларнинг асар бадииятидаги роли ва поетик вазифаларини белгилаш ҳамда бадиий хронотоп талқинини илмий жиҳатдан асослаб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Тоғай Мурод ижодида фолклоризмлар ва бадиий хронотоп бир-бирини тўлдирувчи поетик тизим эканлиги аниқланиб, фолклор унсурлари орқали миллий тафаккур ва замонавий муаммоларнинг бадиий синтезда акс этиши далилланган;
Тоғай Мурод фолклор унсурларини инсон руҳияти билан уйғунлаштиргани, бадиий хронотоп фолклорий модел асосида қурилганлиги, макон ва замон маънавий мазмун касб этганлиги очиб берилган;
“Юлдузлар мангу ёнади”, “Отамдан қолган далалар” романида юзага келган мифологик қамров кенглиги модификацияси билан боғлиқ ҳиссий депрессив кечинмалар узвийлиги муҳит ва жамият, замон ва макон бирлигида идрок этилганлиги исботланган;
“От кишнаган оқшом”, “Момо ер қўшиғи” асарларидаги фолклор анъана ва мотивларининг мифопоетик қирралар таъсирида намоён бўлиш манераси ҳамда тасвир поетикаси хронотоп шакллари билан синтезлашгани асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тоғай Мурод насрида фолклоризмларнинг қўлланилиши ва бадиий хронотоп талқини масаласининг таҳлили доирасида муаммонинг эволюцион мезонлари, шаклларининг юзага келишининг тадрижий такомилига оид назарий қарашлари ва илмий хулосаларидан Давлат илмий-техник дастури доирасида ПФ-201912258-рақамли “Ўзбек адабиётининг кўп тилли (Ўзбек, рус, инглиз тилларида электрон
платформасини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети 2025-йил 26-июндаги 01/01-2766-сон маълумотномаси). Натижада, ўзбек адабиётида фолклоризмларнинг илмий-назарий асослар аниқланиб, уларнинг халқ маънавий қадриятлари ва ёзувчи дунёқараши билан ўзаро уйғунликдаги адабий матн таркибига хос бадиий вазифалари, замонавий ўзбек насрида синтезлашув ҳодисасининг юзага келишида, ўзбек адабиётининг кўп асрлик анъаналарини давом эттириш орқали адабий матндаги поетик ўзига хосликлар, тил хусусиятлари, ёзувчи маҳорати, фолклор анъаналарининг ёзма адабиёт билан синтезлашув ҳодисаси далилланганлигига доир хулоса ва тавсиялари лойиҳа доирасида яратилган кўп тилли (ўзбек, рус, инглиз тилларида) электрон платформанинг мукаммаллашувига хизмат қилган;
“Тоғай Мурод насрида фолклоризмларниннг қўлланилиши ва бадиий хронотоп талқини” мавзусида тайёрланган диссертация натижа ва хулосаларидан давлат илмий-техника дастурлари доирасида 2023-2024-йилларда бажарилган АЛ-662205561 рақамли “Алишер Навоий муаллифлик корпусини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети 2025-йил 9-июндаги №01/4-3025-сон маълумотномаси). Натижада, ижодкор насрида фолклоризмларнинг қўлланилиши ва бадиий хронотоп талқини масаласи, муаммонинг бадиийлик хусусияти, фалсафий-психологик талқини ҳамда ижодкор услубининг ўзига хослиги, бадиий тасвир маҳоратини аниқлашдаги хулосаларидан лойиҳа ишини бажаришда фойдаланилди;
диссертациянинг илмий натижалардан Хоразм вилояти телерадиоканали томонидан тайёрланган 2025-йил 6-июндаги “Ассалом Хоразм!” дастурида фойдаланилган (Хоразм вилояти телерадиокомпаниясининг 2025-йил 6-июндаги 431-сонли маълумотномаси). Натижада, Тоғай Мурод насрида фолклоризмларнинг қўлланилиши ва бадиий хронотоп талқини масаласининг ривожланиш омиллари адабий таъсир негизида эканлигини аниқлаш, услубий хусусиятларини ёшлар орасида китобхонлик маданиятининг шаклланишига, уларнинг маънавий оламини бойитишга ва дунёқарашини кенгайтиришга хизмат қилган.