Разикова Ирода Разиковнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистон дарёлари гидрокимёвий режимининг замонавий ўзгаришлари”, 11.00.03 - Қуруқлик гидрологияси. Сув ресурслари. Гидрокимё (география фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам B2025.1.PhD/Gr84.
Илмий раҳбар: Нишонов Баҳриддин Эркинович, техника фанлари номзоди, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Гидрометеорология илмий-тадқиқот институти (ГМИТИ).
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Гидрометеорология илмий-тадқиқот институти, DSc.18/2025.27.12.Gr.02.01.
Расмий оппонентлар: Ҳикматов Фазлиддин Ҳикматович, география фанлари доктори, профессор ; Рахимова Матлуба Наимовна, география фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислар институти Миллий тадқиқот университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида жойлашган дарёлари гидрокимёвий режимининг ўзгаришларини табиий ва антропоген омилларни ҳисобга олган ҳолда баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Норин, Қорадарё, Қашқадарё ва Сурхондарё дарёлари гидрокимёвий режимининг замонавий ўзгаришлари асосий гидрокимёвий кўрсаткичлар (минерализация, асосий ионлар, биоген ва органик моддалар) бўйича аниқланган;
турли сувлили йилларда танлаб олинган дарёлар гидрокимёвий режимининг гидрологик режимга боғлиқлиги баҳоланган;
дарёлар сувидаги асосий ионлар таркиби ва минерализация миқдори орасидаги боғлиқликлар аниқланган, регрессия тенгламалари тузилган;
Қорадарё, Қашқадарё ва Сурхондарё дарёлари сувининг сифати янги интеграл кўрсаткич бўйича баҳоланган;
замонавий талаблар, мавжуд шароитлар ва сув объектларининг ҳолатини инобатга олган ҳолда ер усти сувлари сифати мониторинги тизимини оптималлаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Норин, Қорадарё, Қашқадарё ва Сурхондарё дарёлари гидрокимёвий режими ва сув сифати бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Норин, Қорадарё, Қашқадарё ва Сурхондарё дарёлари гидрокимёвий режимини асосий ташкил этувчиларининг хусусиятлари бўйича аниқланган маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигида мазкур дарёлар гидрокимёвий режимини ўзгаришларини ва улар узунлиги бўйлаб ифлосланиш даражаларини аниқлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати агентлигининг 2025 йил 16 декабрдаги 01-15/2043-сон маълумотномаси). Натижада, дарёлар гидрокимёвий ҳолати ҳақидаги ҳисоботларга аниқлик киритиш имконияти яратилган;
Норин, Қорадарё, Қашқадарё ва Сурхондарё дарёлари гидрокимёвий режимининг гидрологик режимга боғлиқлигини статистик баҳолаш натижалари Гидрометеорология хизмати агентлигида дарёлар суви минерализациясининг кутилаётган ўзгаришларини йилнинг сувлилига боғлиқ равишда аниқлашда жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати агентлигининг 2025 йил 16 декабрдаги 01-15/2043-сон маълумотномаси). Натижада, дарёларда кузатилаётган гидрологик режимнинг ўзгаришлари асосида гидрокимёвий режим ўзгаришларини баҳолаш имконияти яратилган;
асосий ионлар миқдорлари ва минерализация орасида аниқланган боғланишлар Гидрометеорология хизмати агентлигида дарёлар суви типларини аниқлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати агентлигининг 2025-йил 16-декабрдаги 01-15/2043-сон маълумотномаси). Натижада, дарёлар суви минерализацияси асосида уларнинг ион таркибини прогнозлаш имконияти яратилган;
Қорадарё, Қашқадарё ва Сурхондарё дарё сувларининг сифатини янги интеграл кўрсаткич бўйича баҳолаш натижалари Гидрометеорология хизмати агентлигида дарёлар сув сифати ҳақида ҳисоботларни тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати агентлигининг 2025 йил 16 декабрдаги 01-15/2043-сон маълумотномаси). Натижада, республика дарёлари сув сифати ҳақидаги ҳисоботларни халқаро ташкилотлар тавсиялари асосида тайёрлаш имконияти яратилган;
ер усти сувлари сифати мониторинги тизимини оптималлаштириш бўйича ишлаб чиқилган тавсиялар, ҳамда “Ўзбекистон дарёлари сув сифатининг ахборот-таҳлил тизими” дастури Гидрометеорология хизмати агентлигида атроф-муҳит мониторинги тармоғини оптималлаштириш бўйича таклифларни тайёрлашда ҳамда ер усти сувлари сифати мониторинги маълумотларини йиғиш, умумлаштириш ва қайта ишлашда жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати агентлигининг 2025 йил 16 декабрдаги 01-15/2043-сон маълумотномаси). Натижада, ер усти сувлари сифати мониторинги тармоғини такомиллаштириш ҳамда мониторинг маълумотларини қайта ишлаш жараёнини ва ер усти сувлари сифати бўйича ҳисоботлар ва йилномаларни тайёрлашни яхшилаш имконияти яратилган.