Тураев Шахриёр Шодиёровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертациясиҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Адвокатлик хизматлари самарадорлигини ошириш ва бухгалтерия ҳисобини такомиллаштириш йўллари” 08.00.05- Хизмат кўрсатиш тармоқлари иқтисодиёти ва 08.00.08- Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:В2025.3.PhD/Iqt3221
Илмий раҳбар: иқтисод фанлари доктори, профессор Пардаев Мамаюнус Қаршибоевич
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти, DSc.03/25.12.2024.I.18.01
Расмий оппонентлар: профессори, и.ф.д. Исроилов Бакҳодир Ибрагимовиш; профессори, и.ф.д. Мирзаев Қулмамат Жонузоқович.
Етакчи ташкилот: Банк-молия академияси.
Диссертация йўналиши: илмий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади.
Адвокатлик хизматлари самарадорлигини ошириш ва бухгалтерия ҳисобини такомиллаштириш бўйича илмий-амалий таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
адвокатлар томонидан бажариладиган хизматларга мижоз билан битим-шартномада тўланиши лозим бўлган миқдорини ўзаро келишув асосида иш ҳақининг Базавий Ҳисоблаш Миқдори (БҲМ)дан кам бўлмаган даражада, адвокатлик хизматлари турига қараб энг кам миқдорини белгилаш лозимлиги асосланди.
адвокатлик хизматларига тўланиши лозим бўлган пул миқдорини самарали йўлга қўйиш, мижознинг ҳимоясига тезда ва юқори сифатда киришишлиги учун тўлов жараёнини “юридик ёрдам ахборот тизими платформаси” орқали тўлов миқдорининг шаффофлигини таъминлашга йўналтирилган рақамлаштириш механизми такомиллаштирилди.
адвокатлик тузилмаларида бухгалтерия ҳисобини такомиллаштириш ва уни оптималлаштириш мақсадида бухгалтерия ҳисобидаги 8800 – “Мақсадли тушумларни ҳисобга олувчи счётлар” таркибига 8850 – “Адвокатлик хизмат ҳақи тўловини ҳисобга олувчи счёт” ва 8860 – “Адвокатлик тузилмаси фонд тўловини ҳисобга олувчи счёт”лар, ишчи счётларини киритиб бухгалтерия ҳисобидаги даромадлар ва харажатлар ҳисобини аниқлаштириш орқали такомиллаштирилди.
адвокат томонидан кўрсатилган хизматларнинг ҳақиқий ҳажмининг ноаниқлиги ва мураккаблиги, асоссиз нархлаштириш ва иқтисодий хатоликларни камайтириш нуқтаи назаридан, адвокатлик хизматига тўланадиган хизмат ҳақи-гонорарга раҳбар ва бош ҳисобчининг даҳли йўқлигини инобатга олиб, адвокатлик хизматлари учун тўланадиган суммани счёт-фактура орқали ёпилишининг ўрнига шартнома-битимнинг ажралмас қисми ҳисоблаб, далолатнома орқали ёпиш лозимлиги асосланди.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Адвокатлик тузилмаларидаги адвокатлик хизмат фаолиятини самарадорлигини ошириш, такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган назарий ва амалий таклифлар асосида:
“адвокатнинг хизмат ҳақи”, “унинг турлари”, “адвокатлик хизмат ҳақидан ушланмалар”, “адвокатлик тўловлари” “адвокатлик хизматларида бухгалтерия ҳисобини такомиллаштириш”, “бухгалтерия бошланғич ҳужжатларини оптималлаштириш” ва “адвокатлик хизмат ҳақидан тўловларнинг ўзига хослиги” адвокатлик тузилмаларига тадбиқ этилиб (Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг 2025-йил 10-сентябр кунги ва Адаокатлар палатаси Самарқанд вилоят худудий бошқармасининг 2025 йил 14 май кунги №5-05/156-сонли маълумотномалари) адвокатлик хизмат кўрсатиш ҳақи тушумини такомиллаштириш имкониятлари, ижтимоий-иқтисодий фаоллик ва адвокатлик хизмат ҳақидан тўловлар уни тақсимланиш самарадорлигини оширишга эришилган;
адвокатлик хизмати бўлган “фуқаролик ишга ҳақ тўлаш”, “иқтисодий ишга ҳақ тўлаш”, “маъмурий ишга ҳақ тўлаш” ва “жиноят ишга ҳақ тўлаш” дек (Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг 2025-йил 10-сентябр кунги ва Адаокатлар палатаси Самарқанд вилоят худудий бошқармасининг 2025 йил 14 май кунги №5-05/156-сонли маълумотномалари) таҳлилга асосланган адвокатлик хизмат турлари бўйича тўланишлиги лозим маблағларни тўлиқ ва иқтисодий яширин ҳолатларсиз тўланишлиги билан адвокатлик тузилмаларининг иқтисодий самарадорлигини ошириш кўрсаткичларга эришилган;
“Юридик ёрдам” ахборот тизими рақамли платформасига қўшимча шартнома ва тўлов миқдорларини жорий қилиш орқали (Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг 2025-йил 10-сентябр кунги ва Адаокатлар палатаси Самарқанд вилоят худудий бошқармасининг 2025 йил 14 май кунги №5-05/156-сонли маълумотномалари) соҳани назорат қилиш, тартибга солиш, молиявий ҳолатини яхшилаш ҳамда рақамли иқтисодиёт компонентларидан фойдаланган ҳолда адвокатлик хизматига ҳақ тўлаш самарадорлиги кўрсаткичлари кўтарилишига эришишлик тизими ишлаб чиқилган;
адвокатлик хизмат ҳақидан тушган маблағларнинг асосли ва тўғри сарфланиши уни бухгалтерия ҳужжатларида акс эттирилишида (Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг 2025-йил 10-сентябр кунги ва Адаокатлар палатаси Самарқанд вилоят худудий бошқармасининг 2025 йил 14 май кунги №5-05/156-сонли маълумотномалари) счётлар режасидан оқилона фойдаланиш билан бухгалтерия ҳисобини оптимал равишда такомиллаштиришга эришилган;
адвокат ўзи бажарган хизматига манфаатли ва тезда ҳақ олишда молиявий ҳисоботларни (Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг 2025-йил 10-сентябр кунги ва Адаокатлар палатаси Самарқанд вилоят худудий бошқармасининг 2025 йил 14 май кунги №5-05/156-сонли маълумотномалари) такомиллаштиришга, адвокатлик тузилмаларининг фонд маблағларини ошиши унинг эвазига, молиявий ва иқтисодий самарадорликка эришишлиги аниқ жадваллар ва харажатлар сметаси орқали ишлаб чиқилган.