Кенжаев Темурбек Олимжоновичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон 

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Темирбетон  кўприкларни қуришда утилизация қилиниб қайта ишланган бетон ва темирбетон  конструксияларнинг рециклинг имкониятларини ва самарадорлигини асослаш” (техника фанлари). 05.09.02 – “Геотехника” (Кўприклар, транспорт тоннеллари ва метрополитенлар)”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.1.PhD/Т5480
Илмий раҳбар: Салиханов Саидхон Салиханович – техника фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат транспорт университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат транспорт университети ҳузуридаги DSc.10/2025.27.12.Т.01.01 рақамли Илмий кенгаш. 
 Расмий оппонентлар: Джаббаров Саидбурхон Тулаганович, техника фанлари доктори; Нишонов Неъматилла Асатиллаевич техника, фанлари номзоди, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Жиззах политехника институти
Диссертация йўналиши. Техника йўналиши. Назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: 
Маҳаллий шароитларда рециклинг темирбетон  маҳсулотларини кўприклар конструксиясида қўллаш имкониятини ва унинг иқтисодий самарадорлигини асослаш. Рециклинг темирбетондан тайёрланган темирбетон  элементларни кўприк конструксиясида қўллаш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
 илк бор эски кўприк оралиқ қурилма бош тўсинлари чиқиндиларига супер паластификатор (319/11Г) қўшиб қайта ишлаш ҳисобига цементли бетон таркибида қўшилган модификацияланган тузилма ҳосил бўлиши ҳамда мустаҳкамлиги 50 МПа гача бўлган бетон олиш имконияти асосланган;
сҳиқинди темирбетондан ажратиб олинган арматуранинг физик-механик хоссалари бетонинг қайишқоқлигини оширувчи кимёвий қўшимчалар, хусусан суперпластификатор (319/11Г) қўшиб қайта ишлаш ҳисобига модификацияланиб, уларннинг кўприк конструксиялари элементларида қўллаш исботланган;
янги ва эски арматура ҳамда бетон комбинациясида тайёрланган намуналарнинг мустаҳкамлик ва дарзбардошлик хоссалари экспериментал аниқланиб, эски бетон ва эски арматура асосидаги намуналар бузувчи куч бўйича янги комбинацияга нисбатан ўртача 31,5 % га юқори натижа кўрсатиши исботланган;
қайта ишланган бетон ва арматураларнинг физик-механик хоссаларидаги ўзгаришларни инобатга олувчи камайтирувчи коеффициентлар жорий этилиши ҳисобига кўприк таянчларининг бурғулаб тўлдириладиган ва бурғулаб қоқиб киритиладиган қозиқларни ҳисоблаш методикаси такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Темирбетон  чқиндисидан олинган иккиламчи тўлдирувчилар асосидаги цементли бетон ва арматуранинг структура ҳосил қилиши қонуниятлари ва технологиясини тадқиқот қилишдан олинган илмий натижалар асосида:
 иккиламчи чақиқтош ва арматура асосида ишлаб чиқариладиган темирбетон  таркиблари “Ўзйўлкўприк” кластери давлат муассасаси корхонасида амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг 2025-йил 23-сентябр 4/Э1313-сон маълумотномаси). Натижада, маҳсулотнинг таннархини камайтириш имконияти яратилган. Олинадиган иқтисодий самара 1 м3 қуйма бетон учун 50 минг сўм, бир йилда эса 2,5 млрд сўмни ташкил этаган.
бурғилаб тулдириладиган ва бурғилаб қоқиладиган қозиқларда эски арматура ишлатилганда ва ичини тўлдириш учун РCА бетон қўлланилганда ҳисоблаш методикаси такомиллаштирилди  ва ҳисоблаш методикаси “Ўзйўлкўприк” кластери давлат муассасаси корхонасида амалиётга жорий қилинган. (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг 2025-йил 23-сентябр 4/Э1313-сон маълумотномаси). Натижада, маҳсулотнинг нархи 10-12% га иқтисодий самарадорликга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish