Жумамуродов Собиржон Турсунбой ўғлининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси химояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «COVID-19 беморларида юқори нафас йўллари иккиламчи бактериал инфекциясининг турлари ва антибиотикарезистентлиги», 03.00.04 – Микробиология ва вирусология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.2.PhD/Tib5729.
Илмий раҳбар: Нурузова Зуҳра Абдукадировна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат тиббиёт университети, Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт маркази, DSc.06/2025.27.12.Tib.01.01.
Расмий оппонентлар: Абдуҳалилова Гулнора Кудратуллаевна, тиббиёт фанлари доктори; Эшбоев Эгамберди Хусанович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: СOVID-19 беморлaридa юқори нaфaс йўллaри иккилaмчи бaктериaл инфекциясининг турлaри вa aнтибиотикaрезистентлигини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор COVID-19 билан касалланган беморларнинг юқори нафас йўлларидаги иккилламчи бактериал инфекциялар этиологиясида Staphylococcus aureus (23,04%), Klebsiella pneumoniae (20,19%) ва Streptococcus pneumoniae (12,16%) штамларининг доминант қўзғатувчилар экани учта текширув усули натижалари асосида исботланган;
илк бор COVID-19 билан касалланган беморлардан олинган назофаренгиал суртмалар 16S rRNK гени асосида секвенирланиб анъанавий усулларда ажратилмайдиган Stenotrophomonas maltophilia (13,4 %), Agrobacterium tumefaciens (4,35 %), Chrysobacterium spp. (4,35 %) каби бактериялар аниқланган;
илк бор COVID-19 билан касалланган беморларда аниқланган Klebsiella pneumoniae, Staphylococcus aureus, Streptococcus pneumoniae штаммларининг пенициллинларга 64,6-96%, цефалоспоринларга 55-71%, фторхинолонларга 14,6-62%, макролидларга 76-90% ва тетрациклинларга 10-82% резистентлиги асосланган;
COVID-19 билан касалланган беморларнинг бактериал пневмония этиологиясида 3 та ва ундан ортиқ антибиотиклар гуруҳига резистент (MDR) – 60,3%, кенг қамровли таъсирга эга антибиотиклар гуруҳларига (XDR) – 14,6% ва барча антибиотиклар гуруҳларига чидамли штаммлар (PDR) 6% учраши асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2025 йил 7-июлдаги 21-сонли йиғилиши баённомасига асосан илмий-тадқиқот ишлари натижаларини амалиётга жорий этиш бўйича бўйича хулосасига кўра: 
биринчи илмий янгилик: илк бор COVID-19 билан касалланган беморларнинг юқори нафас йўлларидаги иккилламчи бактериал инфекциялар этиологиясида Staphylococcus aureus (23,04%), Klebsiella pneumoniae (20,19%) ва Streptococcus pneumoniae (12,16%) штамларининг доминант қўзғатувчилар экани учта текширув усули натижалари асосида исботланганлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Тошкент тиббиёт академиясининг мувофиқлаштириш Эксперт кенгаши тамонидан 27.01.2025 йил 01-25/453t-сон билан тасдиқланган. «COVID-19 беморларининг назофаренгиал суртмаларида бактериал микрофлора генотипини баҳолаш алгоритми» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклифлар Республика махсус 1-сон Зангиота шифохонасига 07.02.2025 йил 160-буйруқ ва Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг тиббий ва биологик кимё, тиббий биология ва умумий генетика кафедраси ҳузуридаги илмий-тадқиқот лабораториясига 12.02.2025 йил 87-буйруқлар билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2025 йил 7-июлдаги 21-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: назофаренгиал суртмаларда доминант бактериал қўзғатувчиларни 16S rRNK генининг Сангер секвенирлаш усули орқали аниқлаш ва уларни филогенетик таҳлил қилиш орқали инфекцияларни эрта босқичда ташхислаш имконияти яратилди. Бу эса COVID-19 беморларида асоратларнинг олдини олиш, касаллик оғир кечишини камайтириш ва аҳоли ўртасида ўлим кўрсаткичларини пасайтиришга хизмат қилади. Иқтисодий самарадорлиги: 16S rRNK Сангер секвенирлаши ва филогенетик таҳлилга асосланган генотиплаш алгоритмини жорий этиш натижасида иккиламчи бактериал инфекцияларни аниқлаш муддати ўртача 3–5 кундан 24 соатгача қисқартирилди. Бу антибиотикларни нотўғри қўллашни 25–30% га камайтириб, бир беморга тўғри келадиган антибактериал даволаш харажатларини ўртача 15–20% га пасайтириш имконини берди. Шифохонада даволаниш муддатининг 2–3 кунга қисқариши ҳисобидан эса ҳар бир бемор учун умумий даволаш харажатлари тахминан 2,0 млн сўмга камайишига иқтисодий самара яратилади;
иккинчи илмий янгилик: илк бор COVID-19 билан касалланган беморлардан олинган назофаренгиал суртмалар 16S rRNK гени асосида секвенирланиб анъанавий усулларда ажратилмайдиган Stenotrophomonas maltophilia (13,4 %), Agrobacterium tumefaciens (4,35 %), Chrysobacterium spp. (4,35 %), каби бактериялар аниқланганлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Тошкент тиббиёт академиясининг мувофиқлаштириш Эксперт кенгаши томонидан 27.01.2025 йил 01-25/453t-сон билан тасдиқланган. «COVID-19 беморларининг назофаренгиал суртмаларида бактериал микрофлора генотипини баҳолаш алгоритми» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклифлар Республика махсус 1-сон Зангиота шифохонасига 07.02.2025 йил 160-буйруқ ва Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг тиббий ва биологик кимё, тиббий биология ва умумий генетика кафедраси ҳузуридаги илмий-тадқиқот лабораториясига 12.02.2025 йил 87-буйруқлар билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2025 йил 7-июлдаги 21-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: иккиламчи бактериал инфекция қўзғатувчиларини анъанавий, VITEK-2 ва Сангер секвенирлаш усуллари асосида юқори аниқликда аниқлаш клиник ташхис сифатини ошириб, антибиотикларни оқилона қўллашга хизмат қилади. Бу эса COVID-19 беморларида асоратлар ва ўлим хавфини камайтириш орқали аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишга ижтимоий аҳамият касб этади. Иқтисодий самарадорлиги: иккиламчи бактериал инфекция қўзғатувчиларини анъанавий, VITEK-2 ва Сангер секвенирлаш усуллари асосида комплекс аниқлаш натижасида ташхис қўйиш аниқлиги 20–25% га ошди. Бу антибиотикларни нотўғри буюришни 30% га камайтириб, ҳар бир беморга тўғри келадиган антибиотикотерапия харажатларини ўртача 1,2–1,8 млн сўмга қисқартириш имконини беради;
учинчи илмий янгилик: илк бор COVID-19 билан касалланган беморларда аниқланган Klebsiella pneumoniae, Staphylococcus aureus, Streptococcus pneumoniae штаммларининг пенициллинларга 64,6-96%,  цефалоспоринларга 55-71%, фторхинолонларга 14,6-62%, макролидларга 76-90% ва тетрациклинларга 10-82% резистентлиги асосланганлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Тошкент тиббиёт академиясининг мувофиқлаштириш Эксперт кенгаши тамонидан 27.01.2025 йил 01-25/453t-сон билан тасдиқланган. «COVID-19 беморларининг назофаренгиал суртмаларида бактериал микрофлора генотипини баҳолаш алгоритми» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклифлар Республика махсус 1-сон Зангиота шифохонасига 07.02.2025 йил 160-буйруқ ва Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг тиббий ва биологик кимё, тиббий биология ва умумий генетика кафедраси ҳузуридаги илмий-тадқиқот лабораториясига 12.02.2025 йил №87-буйруқлар билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2025 йил 7-июлдаги 21-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: оғир клиник ҳолатдаги COVID-19 беморларида бактериал пневмония ва нозокомиал инфекцияларни даволаш учун лаборатор маълумотларга асосланган эмпирик антибиотиклар гуруҳининг ишлаб чиқилиши даволаш самарадорлигини оширади, асоратлар ва ўлим хавфини камайтиради ҳамда соғлиқни сақлаш тизимига тушадиган ижтимоий-иқтисодий юкламани пасайтиради. Иқтисодий самарадорлиги: эмпирик терапиянинг оптималлаштирилиши ҳисобига реанимация бўлимида ётиш муддати ўртача 3–4 кундан 1,5–2 кунгача камайиб, бир бемор учун стационар даволаш харажатлари 4,0–5,5 млн сўмга қисқаради;
тўртинчи илмий янгилик: COVID-19 билан касалланган беморларнинг бактериал пневмония этиологиясида 3 та ва ундан ортиқ антибиотиклар гуруҳига резистент (MDR) – 60,3%, кенг қамровли таъсирга эга антибиотиклар гуруҳларига (XDR) – 14,6% ва барча антибиотиклар гуруҳларига чидамли штаммлар (PDR) 6% учраши асосланганлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Тошкент тиббиёт академиясининг мувофиқлаштириш Эксперт кенгаши тамонидан 27.01.2025 йил 01-25/453t-сон билан тасдиқланган.  «COVID-19 беморларининг назофаренгиал суртмаларида бактериал микрофлора генотипини баҳолаш алгоритми» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклифлар Республика махсус 1-сон Зангиота шифохонасига 07.02.2025 йил 160-буйруқ ва Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг тиббий ва биологик кимё, тиббий биология ва умумий генетика кафедраси ҳузуридаги илмий-тадқиқот лабораториясига 12.02.2025 йил 87-буйруқлар билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2025 йил 7-июлдаги 21-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: антибиотикларга чидамлиликни аниқлашда замонавий ва анъанавий усулларни қиёсий баҳолаш асосида клиник амалиёт учун ишончли илмий-методик асос яратилди, бу эса ташхис аниқлигини ошириш, антибиотикларни оқилона танлаш ва резистент штаммлар тарқалишининг олдини олишга ижтимоий аҳамият касб этади. Иқтисодий самарадорлиги: бу ҳар бир беморда самарасиз антибиотикни алмаштириш билан боғлиқ қўшимча харажатларни ўртача 1,8–2,5 млн сўмга қисқартиришга имкон яратади. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish